Мавзу юзасидан маъруза матнлари XIX мавзу: Маҳаллий давлат ҳокимияти асослари режа


Download 273.65 Kb.
bet1/14
Sana23.02.2023
Hajmi273.65 Kb.
#1225459
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
19-мавзу


МАВЗУ ЮЗАСИДАН МАЪРУЗА МАТНЛАРИ
XIX МАВЗУ: Маҳаллий давлат ҳокимияти асослари


РЕЖА:

  1. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тизими, вазифаси.

  2. Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари – давлат ҳокимиятининг вакиллик органи.

  3. Маҳаллий кенгашларни ташкил этиш тартиби, таркиби, фаолият шакли.

  4. Маҳаллий Кенгаш депутатларининг ҳуқуқий мақоми.

  5. Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари. Ҳоким – вакиллик ва ижро ҳокимияти бошлиғи.

  6. Ҳокимларни лавозимга тайинлаш ва лавозимидан озод этиш тартиби.



1. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тизими, вазифаси

О хирги ўн йилликларда деярли ривожланган давлатларда ҳам маҳаллий ҳокимият органларини қайта ташкил этиш ҳолатлари кенг тус олди. Марказий ва маҳаллий ҳокимият органлари ўртасидаги муносабатлар қайта шакллантирилди ҳамда бир қанча мамлакатларда янги маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини тартибга солувчи қонунлар қабул қилинди1.


Ўзбекистон Республикаси Конституциясида маҳаллий миқёсда бошқарувни ташкил этишга ўзига хос тарзда ёндашилган, МДҲ ва бошқа собиқ Иттифоқчи республиклар Конституцияларидан фарқ қилиб, Ўзбекистон Конституциясида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тизими алоҳида, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг тизими алоҳида белгиланди. Ўзбекистондан бошқа давлатларнинг Конституцияларида маҳаллий давлат ҳокимияти деган тушунча ишлатилмаган. Жумладан, Белоруссия Конституциясида “Маҳаллий бошқарув ва ўзини ўзи бошқарув”, Қозоғистон Конституциясида “Давлатнинг ҳудудий тузилиши ва ўзини ўзи бошқарув”, Қирғизистон, Россия ва Эстония Конституцияларида “Маҳаллий бошқарув”, Туркманистон Конституциясида “Маҳаллий ижро ҳокимияти” алоҳида бобда, “Маҳаллий бошқарув” алоҳида бобда берилган.
Маълумот учун2:



Замонавий даврнинг дастлабки федерал конституциялари маҳаллий ҳокимиятни давлат ҳокимиятининг бир бўғини дея эътироф этмаган эди. Бунга далил сифатида АҚШ (1787), Швейцария (1848), Канада (1867) Конституцияларини келтириб ўтиш мумкин. Маҳаллий ҳокимиятни тан олиш ва ҳимоя қилиш сўнгги эллик йилда кузатилди. 1949 йилда қабул қилинган Германия Федератив Республикасининг Конституцияси муниципалитет ҳуқуқларини ўз ўзини бошқариш органга ўтказди. Деярли 20 йилдан сўнг Испания Конституциясида маҳаллий ҳокимият тан олинди. 1998 йилда қабул қилинган Бразилия Конституциясида маҳаллий ҳокимиятнинг ҳуқуқий асослари мустаҳкамланди. 1992 йилда Ҳиндистон Конституциясига маҳаллий ҳокимият билан боғлиқ 73 ва 74-тузатишлар киртилтди. 1999 йилда Швейцариянинг янги Конституциясида муниципалитет ва шаҳарларни бошқаришнинг ҳуқуқий мақоми ўз аксини топди.

Россия Конституциясида давлат ҳокимияти федерал миқёсда ва федерация субъектлари миқёсида ташкил қилиниб, бошқа барча қуйи бўғинларда туман, шаҳар, қишлоқларда маҳаллий бошқарув органлари ташкил қилинади ва фаолият юритади.


Ўзбекистон Республикасида маҳаллий миқёсда бошқарув, вилоят, туман, шаҳарларда маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, қишлоқ, шаҳарча, овулларда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари зиммасига юкланган.
Конституцияга асосан мамлакатимизда маҳаллий миқёсда ҳам икки турдаги, яъни вакиллик давлат ҳокимияти ва ижро ҳокимияти органлари мавжуд.
Конституциянинг 99-моддасига биноан, “Вилоятлар, туманлар ва шаҳарларда (туманга бўйсунувчи шаҳарлардан шунингдек шаҳар таркибига кирувчи туманлардан ташқари) ҳокимлар бошчилик қиладиган халқ депутатлари Кенгашлари ҳокимиятнинг вакиллик органи бўлиб, улар давлат ва фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб ўз ваколатларига тааллуқли масалаларни ҳал этадилар”. Бу билан конституциявий асосда маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларининг тизими белгиланди (вилоят, туман, шаҳар халқ депутатлари Кенгашлари) ва ҳокимиятнинг вакиллик органларига ҳокимлар бошчилик қилиши белгиланди ва бу орган давлат ва фуқароларни манфаатини кўзлаб, ваколатларни амалга ошириши мустаҳкамланди.
Конституцияда ҳокимлар қайси маъмурий ҳудудларда фаолият кўрсатиши ҳақида алоҳида норма бўлмаса-да, Конституциянинг 99-моддаси мазмунидан, улар вилоят, туман, шаҳарларда фаолият кўрсатишини билиб олса бўлади, яъни ҳокимлар вилоятлар,шаҳарлар ва туманларда ташкил қилинади.

Download 273.65 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling