Мавзу юзасидан маъруза матнлари XIX мавзу: Маҳаллий давлат ҳокимияти асослари режа


Download 273.65 Kb.
bet6/14
Sana23.02.2023
Hajmi273.65 Kb.
#1225459
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
19-мавзу

Маълумот учун6:

Англия давлати ва ҳуқуқи тарихига эътибор қаратилса, 1832 йилда қабул қилинган Ислоҳотлар тўғрисидаги Қонун қабул қилингандан сўнг ҳам маҳаллий ҳокимият органлари қониқарли даражада эмас эди. Халқ томонидан асосий эътироз шунда эдики, халқ маҳаллий вакиллик органларисиз солиқларга тортилар эди. Ушбу ҳолат ҳисобга олинган ҳолда, 1834 йилда солиқларни солишда маслаҳатлашиш зарур бўлган маҳаллий вакиллик органларининг тузилишига олиб келди.

Халқ депутатлари Кенгашларида масалалар кўпчилик овози билан қабул қилиниши, қабул қилинадиган қарор лойиҳалари хусусида депутатлар сайловчиларни хабардор қилиб туриши, депутатларни ўз фаолияти бўйича сайловчиларга ахборот бериб туриши, сайловчиларни мунтазам равишда қабул қилишни уюштирилиши ҳақидаги қоидалар ва тажрибалар, халқ депутатлари Кенгашларини вакиллик характерини кўрсатиб, уларни вакиллик органлари сифатида намоён қилади.




3. Маҳаллий кенгашларни ташкил этиш тартиби,
таркиби, фаолият шакли
К онституцияда халқ депутатлари Кенгашлари фаолиятини ташкил қилиш, ваколат доираси ва сайлаш тартиби қонун билан белгиланади деган хаволаки норма мавжуд (103-модда иккинчи қисм). Шу конституциявий норма асосида 1993 йил йил 2 сентябрда “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида” қонун ва 1994 йил 5 майда “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида” қонун қабул қилинди7.
Халқ депутатлари Кенгашлари битта йўл билан – сайлов орқали ташкил этилади. Халқ депутатлари Кенгашларига сайлов кўппартиявийлик асосида, бир мандатли сайлов округларида, ҳар беш йилда ўтказилади. Бу дегани сайловларда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган барча сиёсий партиялар тенг имкониятларда қатнашади. Бир сайлов округидан битта депутат сайланади ва уларнинг ваколати беш йил давом этади.


Ёдда тутинг!



Сайловлар умумий, тенг ва тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш орқали ўтади. Булар сайлов ҳуқуқининг асосий принципларидир.



Умумий сайлов – 18 ёшга етган барча фуқароларни миллиати, жинси, ирқи, дини, келиб чиқиши, ижтимоий аҳволи, машғулот тури, касби, эгаллаб турган лавозимидан қатъий назар сайловда иштирок этади. Яъни, сайлаш ҳуқуқидан фойдаланишдир. Фақат, суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқаролар, шунингдек суд ҳукми билан озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахслар сайловда қатнашмайди. Умумий сайлов ҳуқуқи маҳаллий Кенгаш депутатлигига сайланувчилар олдига баъзи бир талабларни қўяди ва улар умумий сайлов ҳуқуқига зид эмас, жаҳон сайлов тажрибасида қўлланиладиган талаблардир. Жумладан, маҳаллий Кенгаш депутати бўлиб 21 ёшга тўлган, камида 5 йил Ўзбекистон Республикасида муқим яшаётган фуқаролар сайланиши мумкин.
Депутатликка номзодлар олдига қуйидаги талабалар қўйилади:
содир этилган жинояти учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган шахслар;сайлов кунига қадар сўнгги беш йил мобайнида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муқим яшамаган шахслар; Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчилари, Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизматининг, Ички ишлар вазирлигининг, Давлат божхона қўмитасининг, бошқа ҳарбийлаштирилган бўлинмаларнинг ходимлари;
диний ташкилотлар ва бирлашмаларнинг профессионал хизматчилари депутатликка номзод этиб рўйхатга олинмайдилар.
Судьялар, прокуратура органлари ва ҳокимият ижроия органларининг мансабдор шахслари (вилоятлар, туманлар ва ша ҳарларнинг ҳокимлари бундан мустасно) депутат этиб сайлангудек бўлсалар, эгаллаб турган лавозимларидан бўшаш тўғрисида ариза берганлари тақдирдагина халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлигига номзод этиб рўйхатга олинадилар.

Download 273.65 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling