Мавзу юзасидан маъруза матнлари XIX мавзу: Маҳаллий давлат ҳокимияти асослари режа


Download 273.65 Kb.
bet3/14
Sana23.02.2023
Hajmi273.65 Kb.
#1225459
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
19-мавзу

Ёдда тутинг!



Конституциянинг 100-моддасига биноан,маҳаллий ҳокимият органлари ихтиёрига қуйидагилар киради.

  • қонунийликни,ҳуқуқий тартиботни ва фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш;

  • ҳудудларни иқтисодий, ижтимоий ва маданий ривожлантириш;

  • маҳаллий бюджетни шакллантириш ва уни ижро этиш,маҳаллий солиқлар, йиғимларни белгилаш, бюджетдан ташқари жамғармаларни ҳосил қилиш;

  • маҳаллий коммунал хўжаликка раҳбарлик қилиш;

  • атроф-муҳитни муҳофаза қилиш;

  • фуқаролик ҳолати актларини қайд этишни таъминлаш;

  • норматив ҳужжатларни қабул қилиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва Ўзбекистон Республикаси қонунларига зид келмайдиган бошқа ваколатларни амалга ошириш.


Булардан кўриниб турибдики, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари вазифаларига ижтимоий ва давлат ҳаётига тааллуқли барча масалаларни ҳал қилиш,уларда иштирок этиш киради. Фақат маҳаллий давлат ҳокимияти органлари бу масаларни ўз ҳудудида амалга оширади. Бу вазифаларни амалга ошириш учун, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонунда уларнинг ваколатлари белгилаб берилган.


Вазифалар алоҳида-алоҳида кўрсатилмасада, ваколатлар аниқ белгиланган.
Қонунийлик, ҳуқуқий тартибот ва фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш давлатнинг энг асосий вазифаси, бу давлат миқёсида ҳал қилинадиган масала, бу масалада асосий йўналиш давлат томонидан ишлаб чиқилади, маҳаллий ҳокимият органлари эса давлат стратегиясини жойларда амалга ошишини таъминлайди.
Қонунийлик, ҳуқуқий-тартибот ва фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш бир-бири билан боғлиқ ҳодиса ва ижтимоий муносабатлардир. Қонунийлик бўлмаса, ҳуқуқий тартибот бўлмайди, ҳуқуқ-тартибот таъминланмаса, фуқароларнинг хавфсизлиги, манфаати бузилади. Бу масалада маҳаллий вакиллик органлар умумий вазифаларни ҳал қилса, ижро ҳокимияти органлари маҳаллий вакиллик оргнларининг қарорларининг ижросини таъминлайди. Маҳаллий ҳокимият органларининг биргина фаолияти билан қонунийлик, ҳуқуқий тартибот ва фуқароларнинг хавфсизлиги таъминаниши мумкин. Масалан маҳаллий ҳокимият органларига фуқароларнинг мурожаатларини кўриш ваколати берилган.
Мурожаатларни белгиланган муддатларда кўриб ҳал қилиш, ҳудуддаги бошқа орган ва ташкилотларда мурожаатларни кўриш аҳволини назорат қилиш қонунийлик билан боғлиқ бўлса, унда кўтариладиган масалалар ҳуқуқ-тартиботга, хавфсизликка қаратилган ҳам бўлишининг ўзи ҳам бу мақсадларни бир-бири билан боғлиқлигини кўрсатади.
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари бу вазифани бажаришда ҳудуддаги шу вазифалар билан шуғулланувчи бошқа идоралар билан ҳамкорликда иш олиб боради. Масалан: суд, прокуратура, ички ишлар органлари, Адлия органлари, солиқ, божхона ва бошқалар.
Маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ўз ҳудудида иқтисодий, ижтимоий, хўжалик масалаларида кенг доирадаги масалаларни ҳал қилиш вазифаси юкланган бўлиб, буларга иқтисодий, ижтимоий ва маданий ривожлантириш вазифаси киради. Ривожлантириш вазифаси шу мажмуага кирувчи тармоқларни бошқаришни ҳам назарда тутади. Маҳаллий кенгашлар ҳокимларини тақдимига биноан ҳудудларни ривожлантириш истиқболларининг асосий йўналишларини белгилайди. Ҳудудни ривожлантириш дастурлари ишлаб чиқилиб қабул қилинади. Ўтиш давридаги давлатнинг бош ислоҳотчилик вазифаси, жойларда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолияти орқали амалга оширилади.
Ҳар қандай ҳудудда деярли барча масалаларни ҳал қилишда молия, маблағ муҳим роль ўйнайди. Бу эса бюджетни шакллантириш ва ундан тўғри фойдаланишга боғлиқ. Шунинг учун маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг энг муҳим вафилари сифатида Конституцияда уларнинг маҳаллий бюджетнинг маблағлари ҳисобланувчи маҳаллий солиқлар ва йиғимларни белгилаш, шунингдек бюджетдан ташқари жамғармаларни ҳосил қилиш белгиланган.
Ҳар бир ҳудудий тузилиш (вилоят, туман, шаҳар) ўз бюджетига эга ва улар мамлакат бюджетини бир қисмини ташкил этади. Бюджет тегишли ҳудудни ривожлантириш, бошқаришни молиявий манбаси ҳисобланади.
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ўз ҳудуди бюджетини (Республика бюджетидаги ажратмадан ташқари) маҳаллий солиқлар ва йиғимлар ҳисобига шакллантиради. 1993 йил 7 майдаги “Маҳаллий солиқлар ва йиғимлар тўғрисида”ги қонунга асосан маҳаллий солиқлар ва йиғимларга нималар кириши белгилаб қўйилган. Маҳаллий Кенгашларнинг сессияларида мунтазам равишда солиқ ва йиғимларга тегишли масалалар кўриб чиқилади. Уларни ижросини эса ҳокимлар амалга оширади.
Конституцияда коммунал хўжаликка раҳбарлик қилиш маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг асосий вазифалари қаторида кўрсатилган коммунал хўжалик бошқа соҳалардан кўп тармоқлилиги ва асосан ҳудудларга тааллуқлиги билан бошқа соҳалардан фарқ қилади. Коммунал хўжалик бу хизмат кўрсатиш билан боғлиқ соҳадир. Коммунал хўжаликда Республикадаги фондларнинг асосий қисми жамланган. Коммунал хўжалик таркибига турар-жой фонди ва у билан боғлиқ қурилиш-таъмирлов ва лойиҳалаш ташкилотлари, ёрдамчи хўжаликлар, ишлаб чиқариш техника базаси, сув таъминоти, канализация, газлаштириш ва уни таъминоти, иситиш, электр энергияси билан таъминлаш тизимлари, меҳмонхоналар ва бошқа кўплаб манбалар киради.
Коммунал хўжаликнинг деярли барча тармоқлари бюджет билан ҳудудни ривожлантириш дастурлари билан боғлиқдир. Халқ депутатлари Кенгашлари ҳудудни бюджетини уни ижроси ҳақидаги ҳисоботни тасдиқлаш билан, ривожлантириш дастурларини тасдиқлаш билан коммунал хўжалик тармоқлари фаолиятига ҳам таъсир қилади. Коммунал хўжалик идоралари, ташкилотлари раҳбарларини лавозимига тайинлаш ёки лавозимидан озод қилишда маҳаллий ҳокимият органлари иштирок этади. Коммунал хўжаликни бошқариш, коммунал мулкни бошқаришни ҳам ўз ичига олади.
Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазифаси Конституцияда белгиланган вазифалар қаторига киради. Бу вазифа она табиатни асраш, яшаб турган замин, маконни сақлашга қаратилган бўлиб, у инсонни соғлиғи, ҳаёти умуман, ер юзасидаги жонли ҳаётни давом этишини таъминлашга қаратилгандир. Ҳамма мамлакатларда ҳам атроф-муҳимни сақлашга қаратилган тадбирларнинг салмоқли қисми жойлардаги тадбирлар ҳиссасига тўғри келади. Мамлакатимиз мустақиллик йўлига киргандан бошлаб, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш муҳим масалалар қаторида қарала бошланди. Президентни таъкидлашича, атроф-муҳитга зиён етказилишига ва республикадаги экологик вазиятнинг ёмонлашувига йўл қўймаслик, иқтисодий соҳадаги асосий вазифалардан биридир3.
Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиатни муҳофаза қилишнинг бир қисми бўлиб, у инсон саломатлиги омилидир. Агар атроф-муҳит соғлиқни сақлаш йўлида олиб борилаётган бошқа тадбирлар самарасиз бўлиб қолади.
Республикамизда “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”4ги Қонун қабул қилинган бўлиб, унинг маҳаллий ҳокимият органларини вазифаси, ваколатлари кўрсатиб қўйилган. Бундан ташқари, уларнинг ваколатлари “Ер тўғрисида”ги, “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисда”ги, қонунларда ҳам кўрсатилган. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ўз ҳудудида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазифасини шу соҳани бошқариш ва шу фаолият билан шуғулланувчи тузилмалар, фуқаролар фаолияти устидан назорат олиб бориш орқали амалга оширади.
Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг яна бир Конституцявий вазифаси, ўз ваколатлари доирасида норматив ҳужжатлар қабул қилиш, қонун ва бошқа ҳужжатларни амалга оширишдир. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари норматив ҳарактерда бўлади. Чунки улар шу ҳудудда мажбурий кучга эга бўлади.
Конституциямизнинг 104-моддаси, ҳоким ўзига берилган ваколатлар доирасида тегишли ҳудуддаги барча корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, бирлашмалар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурийлиги ўрнатиб қўйилган. Бу шу худуддаги ҳокимга бўйсунмайдиган юқорига бўйсунувчи ташкилотларга ҳам тааллуқлидир.
Конституциямизнинг 101-моддасида маҳаллий ҳокимият органлари Ўзбекистон Республикасининг қонунларини Президент фармонларини, давлат ҳокимиятини юқори органларнинг қарорларини амалга ошириш белгилаб қўйилган уларни республика ва маҳаллий аҳамиятга молик масалаларни муҳокамасида иштирок этиши ҳам белгиланган. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ваколатлари “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”5ги Қонунда батафсил белгиланган.



Download 273.65 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling