Мавзу юзасидан маъруза матнлари XIX мавзу: Маҳаллий давлат ҳокимияти асослари режа


Download 273.65 Kb.
bet5/14
Sana23.02.2023
Hajmi273.65 Kb.
#1225459
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
19-мавзу

Ёдда тутинг!

Маҳаллий ҳокимият органларининг вазифалари Конституцияда белгиланган бўлса, уларнинг шу вазифаларини бажариш учун зарур ваколатлари, Конституциянинг 103-моддаси асосида қабул қилинган “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг 24-моддасида Халқ депутатлари Кенгашининг, 25-моддасида Ҳокимнинг ваколатлари алоҳида-алоҳида мустаҳкамлаб қўйилган.

Конституциянинг 100-моддасида маҳаллий ҳокимият органларига “фуқаролик ҳолати актларини қайд этишни таъминлаш” вазифаси ҳам кўрсатилган. Улар бу вазифани (маҳаллий ҳокимият органлари) Адлия органларининг ҳудуддаги бўлимлари фаолиятига раҳбарлик қилиш билан амалга оширар эдилар. 2003 йил 1 сентябрда Вазирлар Маҳкамаси томонидан Адлия вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш ҳақидаги қарори билан тасдиқланган Низомда Адлия вазирлигининг ҳудудий органлари маҳаллий ҳокимиятдан ҳоли иш олиб бориши белгиланди. Шунинг учун фуқаролик ҳолати актларини қайд қилишни таъминлаш вазифаси маҳаллий ҳокимият вазифасига киради деган қоида муаммо бўлиб қолди.


“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунда Халқ депутатлари Кенгаши ва ҳокимни вазифаси сифатида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари билан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ўртасида алоқаларни таъминлаш, аҳолини ҳудудларни бошқаришга жалб этишни таъминлаш вазифаси белгиланган.
Конституцияда маҳаллий вакилик ҳокимияти органи сифатида халқ депутатлари Кенгашлари белгиланди (99-модда). Бу дегани аввалги тузимдаги орган сақланиб қолинди. Фақат уни вазифаси, таркиби, ташкил қилиш тартиби такомиллаштирилди. Маҳаллий Кенгашлар аввалги тузимдаги сингари партия қарорларини ҳаётга татбиқ қилувчи органдан ҳақиқий давлат ҳокимияти органларига айлантирилди.
Маҳаллий Кенгашлар том маънодаги вакиллик ҳокимияти органи бўлиши учун маҳаллий миқёсдаги масалаларни ҳал қилиш қобилиятига, имкониятига эга бўладиган даражада ваколатлар билан таъминланди.
Халқ депутатлари Кенгашларининг вакиллик характерини уларнинг аҳоли томонидан сайланиши, уларни таркибида аҳоли хоҳиш-иродасини акс эттирадиган, турли табақа вакилларининг бўлиши кўрсатади. Маҳаллий Кенгашларга сайловларни кўппартиявийлик асосида ўтишини белгиланиши сайловчиларда ўзини ўзи бошқариш органларини иштирок этиши вакиллик характерини янада кучлироқ, яққолроқ акс эттирди. Сиёсий партиялар турли табақа ва гуруҳларнинг сиёсий иродасини ифодалаши ва ўзларининг демократик йўл билан сайланган вакиллари орқали давлат ҳокимиятини тузишда, амалга оширишда иштирок этишини кўрсак, уларни иштироки халқ депутатлари Кенгашларида вакиллик характерини янада яққолроқ намоён этади.
Конституциянинг 7-моддасида “Халқ давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаидир” деган қоида мавжуд бўлиб, бу маҳаллий давлат ҳокимиятига ҳам тааллуқлидир. Маҳаллий давлат ҳокимиятининг манбаси халқ бўлиб, улар бу ҳокимиятни амалга оширишда ундаги ўз вакиллари – депутатлар орқали қатнашади.
Конституциянинг 32-моддасида давлат ва жамият ишларида фуқароларнинг иштироки белгиланган, унга асосан мамлакат фуқаролари давлат ва жамият ишларини бошқаришда бевосита ҳамда ўз вакиллари орқали иштирок этади. Шунинг учун ҳам сайлов йўли билан ташкил қилинадиган халқ депутатлари Кенгашлари вакиллик ҳокимиятини тўла ифодалай олади ва халқ номидан ҳаракат қилади.



Download 273.65 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling