Мавзу юзасидан маъруза матнлари XIX мавзу: Маҳаллий давлат ҳокимияти асослари режа


Схема № 3 Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашининг асосий ваколатларига


Download 273.65 Kb.
bet8/14
Sana23.02.2023
Hajmi273.65 Kb.
#1225459
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   14
Bog'liq
19-мавзу

Схема № 3

Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашининг асосий ваколатларига:

вилоятлар ва Тошкент шаҳри маҳаллий бюджетларини, шунингдек туманлар ва шаҳарлар бюджетларини тегишинча вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимларининг тақдимномасига биноан кўриб чиқиш ҳамда қабул қилиш;

ҳокимнинг тақдимига биноан, ҳудудни ривожлантиришнинг истиқболга мўлжалланган дастурларини, туман, шаҳарнинг бош режаси ва уни қуриш қоидаларини тасдиқлаш;

вилоятлар ва Тошкент шаҳри маҳаллий бюджетларининг, шунингдек туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг тегишли даврдаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботларни тегишинча вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимларининг тақдимномасига биноан кўриб чиқиш ҳамда тасдиқлаш;

Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига, ижтимоий-иқтисодий ривожланишни таъминлашга, атроф-муҳитни муҳофаза қилишга доир ўз ваколатларига берилган масалаларни, ташкилий масалалар ва Ўзбекистон Республикасининг қонунларига мувофиқ назорат этишга доир бошқа масалаларни ҳал этади.

Халқ депутатлари фаолиятининг асосий шакли (иш шакли) сессия ҳисобланади. Сессиялар тегишли ҳоким, ҳоким йўқлигида эса унинг ўринбосарларини бири томонидан заруратга қараб, лекан бир йилда камида икки марта чақирилади. Сессиялар тегишли Кенгаш депутатларининг камида учдан икки қисмининг ташаббуси билан ҳам чақирилиши мумкин. Кенгашларнинг сессия чақириш тўғрисидаги қарор билан депутатлар сессия очилишидан камида етти кун олдин хабардор қилинади. Янги сайланган халқ депутатлари Кенгашлари ҳоким томонидан сайловдан кейин кўпи билан уч ҳафталик муддат ичида чақирилади. Кенгашларнинг биринчи сессиясини энг кекса депутатлардан бири очади. Бошқа сессияларни ҳоким очади ва олиб боради. Сессияларда ҳоким, у йўқлигида эса Кенгашнинг қарорига ёки ҳоким топшириғига кўра депутатларнинг бири раислик қилади. Ҳар бир сессияда ҳужжатларни юритиш учун сессия котибияти сайланади. Кенгаш сессилари, уларда депутатларнинг учдан икки қисми иштирок этса ҳақиқий саналади. Сессиялар очиқ, ошкора ўтказилиб, муҳокама қилинган масалалар юзасидан очиқ овоз бериш йўли билан қарор қабул қилинади.


Сессия муҳокамасига киритилган масалаларни дасстлаб кўриб чиқиш ва тайёрлаш, халқ депутатлари Кенгаши қарорларини, Ўзбекистон қонун ҳужжатларини амалга оширишга кўмаклашиш, ваколатлари доирасида назорат ўрнатиш мақсадида ҳар бир халқ депутатлари Кенгашлари ўз ваколатлари муддатига депутатлар орасидан доимий ва муваққат комиссиялар тузади.



Download 273.65 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling