Мавзу юзасидан маъруза матнлари XIX мавзу: Маҳаллий давлат ҳокимияти асослари режа


 Маҳаллий Кенгаш депутатларининг ҳуқуқий мақоми


Download 273.65 Kb.
bet9/14
Sana23.02.2023
Hajmi273.65 Kb.
#1225459
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
19-мавзу

4. Маҳаллий Кенгаш депутатларининг ҳуқуқий мақоми
Д епутатннинг ҳуқуқий мақомини унинг вазифалари, ҳуқуқлари ва бурчлари ҳамда уларнинг фаолиятини кафолатлари тизими йиғиндиси белгилайди. Депутатнинг ҳуқуқий мақоми 2004 йил 2 декабрдаги “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутатининг мақоми тўғрисида”ги қонун билан тартибга солинади8.
Депутат – бу тегишли тартибда сайланиб, ваколатли сайлов комиссияси томонидан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси фуқаросидир. Маҳаллий Кенгаш депутатлари ўз фаолиятини жамоатчилик асосида бажаради. Халқ депутатлари Кенгашлари тизими вилоят, туман, шаҳар Кенгашларидан иборат бўлганлиги сабабли, депутатлар ҳам тегишлича вилоят, туман, шаҳар Кенгашлари депутатлари бўлади.
Депутатлар, маҳаллий Кенгашларнинг ваколат муддатига, яъни беш йилга сайланади. Лекин уларнинг ваколатлари муддатидан олдин ҳам, қуйидаги ҳолларда тугаши мумкин.
- ўз аризасига биноан;
- депутатликка номувофиқ лавозимга сайланган ёки тайинланган бўлса;
- унга нисбатан суднинг қонуний кучга кирган айблов ҳукми бўлса;
- депутат чақириб олинса;
- депутатни суд муомалага лаёқатсиз деб топса;
- суднинг қонуний кучга кирган қарорига асосан, бедарак йўқолган ёки вафот этган деб топилса;
- Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини йўқотганда;
- вафот этса;
- Кенгаш муддатидан аввал тарқатиб юборилса.
Депутатнинг депутатлик номига доғ туширувчи хулқ-атвори ҳам, агар масала Кенгашда кўрилиб, хулосага келинса, ваколат муддатидан аввал тугатилиши мумкин (3-модда).
Депутатнинг ҳуқуқлари Қонуннинг 5-моддасида батафсил баён қилинган, унга кўра, депутат сессияда кўриб чиқилаётган барча масалалар бўйича ҳал қилувчи овозга эга:
- у, Кенгашининг барча домий, муваққат комиссиялари таркибига сайланишга;
- сессияда кўриб чиқилиши учун масалалар таклиф қилишга;
- кун тартиби, муҳокама қилинаётган масалаларни кўриб чиқиш тартиби ҳамда бу масалаларнинг моҳияти юзасидан таклифлар киритиш ва мулоҳазалар билдиришга;
- Кенгаш томонидан сайланадиган, тайинланадиган ёки тасдиқланадиган мансабдор шахслар номзоди юзасидан фикр билдиришга;
- сессияларда мунозараларда иштирок этишга, раислик қилувчи ва маърузачига саволлар беришга;
- депутат сўрови билан мурожаат қилишга;
- ўз таклифларини исботлаш ёки овоз бериш сабабларини изоҳлаш учун сўзга чиқишга;
- раислик қилувчига муҳокама қилинаётган масала юзасидан ўз нутқи матнини, таклифи ёки мулоҳазаси топширишга;
- ўзи аъзо бўлган Кенгаш комиссиясининг қарорига қўшилмаган тақдирда ўз нуқтаи назарини сессияда баён қилишга ёки бу ҳақда ёзма хабар қилишга;
- ҳар қандай мансабдор шахсни сессияда ҳисоботини эшитиш таклифини киритишга;
- қонунлар ижро этилишини, Кенгаш қарорларининг бажарилишини текшириш тўғрисида масалалар таклиф қилишга;
- Кенгаши сессияси стенограммалари билан танишишга;
- сайловчилар билан, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, сиёсий партия ташкилотлари билан учрашувлар ўтказишга;
- фуқароларнинг ҳуқуқлари ёки қонун ҳужжатлари бузилиши ҳоллари маълум бўлиб қолган ҳолларда, уларга чек қўйиш талаби билан тегишли орган ва мансабдор шахсларга мурожаат қилишга ҳақлидир.
Депутат қонунларга мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Депутатнинг ай рим ҳуқуқлари уларни амалга ошириш тартиби, оқибати Қонунда алоҳида мустаҳкамланган. Масалан, Қонуннинг 8-моддаси “Депутат сўрови” деб аталган. Унга асосан депутат сўрови бу – тегишли ҳудудда жойлашган орган, ташкилот мансабдор шахсларига асослантирилган тушунтириш бериш ёки ўз нуқтаи назарини баён қилиш талабидир. Сўровга жавоб сўров олинган кундан 10 кундан кечиктирмай берилиши шарт. Сўров бўйича маълумот сессияда муҳокама қилиниши мумкин. Депутат сўрови вакиллик органини, депутатни ижро органлари фаолияти устидан назоратининг таъсирли, самарали усулидир.
Қонуннинг 6-моддасида “Депутатнинг мажбуриятлари” белгилаб қўйилган. Унга асосан, депутат, Кенгаш сессияларида, Кенгаш томонидан тузилган комиссиялар таркибига сайланган бўлса, шу комиссиянинг мажлисларида ва унинг бошқа тадбирларида иштирок этиши шарт, депутатлар овоз беришда шахсан ўзлари иштирок этиши шарт. Депутатнинг зиммасида қонунларга мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин. Масалан, белгиланган муддатларда сайловчиларга ахборот бериш мажбурияти.
Депутат мақоми унинг фаолиятини алоҳида кафолатлари мавжудлиги билан характерланади. Бу кафолатлар депутатга ўз фаолиятини ҳеч қандай монеликсиз, мустақил амалга оширишга имконият яратади. Депутатнинг шаъни, қадр-қиммати алоҳида муҳофаза қилинади, уларга тажовуз қилганлик учун жавобгарлик белгиланган. Депутат фаолиятини амалга оширишга тўсқинлик қилган мансабдор шахслар жавобгарликка тортилади.
Депутат дахлсизлик ҳуқуқидан фойдаланади. Тегишли халқ депутатлари Кенгашларининг розилигисиз депутат мазкур ҳудудда жиноий жавобгарликка тортилиши, ушлаб турилиши, қамоққа олиниши ёки суд тартибида бериладиган маъмурий жазога тортилиши мумкин эмас.
Депутат овоз бериш чоғида фикр билдирганлиги, ўз нуқтаи назарини баён қилгани ёки депутатлик фаолиятини амалга ошириши билан боғлиқ бошқа ҳаракатлари учун жавобгарликка тортилиши мумкин эмас. Депутатнинг дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум этиш тартиби қонуннинг 12-моддасида батафсил белгиланган.
Депутатлик мақомини кафолатловчи яна бир масала, депутатга депутатлик фаолиятини амалга оширишга давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг кўмаклашувидир.
Депутатларни сайловчилар билан учрашуви, сайловчиларни қабул қилиши учун етарли шароитларни ижро органлари яратиб берадилар (7-модда). Депутат ўз фаолиятини амалга ошираётган вақтларда улар ташкилотларга ҳеч қандай монеликларсиз кириши ва раҳбарлар томонидан қабул қилиниши шарт (13-модда).
Маҳаллий Кенгаш депутатлари, депутатлик фаолиятини ишлаб чиқариш ёки хизмат вазифаси билан қўшиб олиб боради. Шунинг учун улар депутатлик фаолиятини бажараётган вақтда ўртача иш ҳақи сақланиб қолади.



Download 273.65 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling