Мавзу юзасидан маъруза матнлари XIX мавзу: Маҳаллий давлат ҳокимияти асослари режа


Муаммоли вазиятлар (кейс-стадилар)


Download 273.65 Kb.
bet13/14
Sana23.02.2023
Hajmi273.65 Kb.
#1225459
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
19-мавзу

Муаммоли вазиятлар (кейс-стадилар)


1. Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши томонидан вилоятда хорижий валюта захирасини шакллантириш мақсадида 2014 йилнинг февралида тегишли қарор қабул қилинди. Қарорда худудда маҳаллий валюта фонди ташкил этиш ва ундан фойдаланиш фақатгина Кенгаш розилиги билангина амалга оширилиши мумкинлиги белгиланди. Қарор қабул қилиш учун асос сифатида “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 15-моддаси асос сифатида кўрсатиб ўтилди.
Caволлар:
1. Ушбу ҳолатни Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги доирасида таҳлил қилиб, вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.
2. Ўзбекистон Республикасининг бюджет қонунчилигига асосида Кенгашнинг мазкур қарорини таҳлил қилинг.
3. Кенгашлар томонидан амалга ошириладиган молиявий-иқтисодий ваколатларни ёритинг.
2. Бухоро вилояти Когон тумани ҳокими Ш.нинг қарорига асосан, шу ҳудудда жойлашган 50 акр ер майдони фуқаро У.га уй-жой қуриш учун ажратиб берилди. Сунг фуқаро У. ўзи учун ажратилган ер майдонига кўчмас мулк имораптини қуришни бошлади ва ниҳоясига етказди. Қурилиш тугалланганидан сўнг эса туман прокуратураси томонидан судга киритилган ариза орқали хокимнинг ер ажратиб бериш тўғрисидаги қарори ҳақиқий эмас деб топилди ва фуқаро У.га тегишли бўлган иморат ер майдонига қўшиб олиб қўйилди.
Caволлар:
1. Ушбу ҳолатни Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги доирасида таҳлил қилиб, вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.
2. Ҳоким қарорининг бекор қилиниш тартиби ва асосларини тушунтиринг.


Тестлар
1. Ўзбекистон Республикасининг қайси маъмурий-худудий тузилмаларида маҳаллий вакиллик органлари мавжуд?
А) вилоят, туман ва шаҳарларда;
C) вилоятлар, қишлоқлар, шаҳарларда;
С) вилоятлар, шаҳарлар, овулларда ;
D) вилоятлар, туманлар, шаҳарчаларда.


2. Маҳаллий давлат ҳокиияти тўғрисидаги қонун қачон қабул қилинган?
А) 1992 йил 10 августда;
B) 1994 йил 20 декабрда;
C) 1993 йил 2 сентябрда;
D) 1995 йил 12 декабрда.



Download 273.65 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling