Мавзу юзасидан маъруза матнлари XIX мавзу: Маҳаллий давлат ҳокимияти асослари режа


Download 273.65 Kb.
bet12/14
Sana23.02.2023
Hajmi273.65 Kb.
#1225459
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
19-мавзу

Ёдда тутинг!

Конституциянинг 102-моддасини, туман, шаҳар ҳокимларини тайинлашга тааллуқли қоида-нормалари ўзгаришсиз қолди. Унга асосан: туман ва шаҳарларнинг ҳокимлари тегишли вилоят ҳокими томонидан тайинланади ва лавозимидан озод қилинади ҳамда тегишли халқ депутатлари Кенгаши томонидан тасдиқланади.
Шаҳарлардаги туманларнинг ҳокимлари тегишли шаҳар ҳокими томонидан тайинланади ва лавозимидан озод қилинади ҳамда халқ депутатлари шаҳар Кенгаши томонидан тасдиқланади.
Туманларга бўйсунадиган шаҳарларнинг ҳокимлари туман ҳокими томонидан тайинланади ва лавозимидан озод қилинади ҳамда халқ депутатлари туман Кенгаши томонидан тасдиқланади.

Конституцияда алоҳида ҳолларида, туман ва шаҳар ҳокимларини лавозимидан озод қилиш тартиби ҳам белгиланган. Конституциянинг 93-моддаси 15-бандига биноан: “Конституцияни, қонунларни бузган ёки ўз шаъни ва қадр-қимматига доғ туширадиган хатти-ҳаракат содир этган туман ва шаҳар ҳокимларини Президент ўз қарори билан лавозимидан озод этишга ҳақлидир”. Аввалги бандда вилоят ҳокимларини лавозимидан озод қилиш масаласини Кенгашидан сиёсий партияларнинг партия гуруҳлари ҳам кўтариш ҳуқуқига эгалиги ва шундай ҳолат юзага келганда, ҳокимни вазифасидан озод қилиш тартибини баён қилган эдик.


Ўзбекистон Республикаси Президенти Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисидаги маърузасида вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокимларини тайинлашда Бош вазир иштирокини белгиловчи норма бўлиши ҳақида таклиф билдирилди ва Конституциянинг 93-моддаси 15-банди “вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимини қонунга мувофиқ тайинлайди ҳамда лавозимидан озод этади” деган сўзлар билан тўлдирилди.

Мантиқий саволлар



  1. Маҳаллий давлат ҳокимияти фаолиятининг конституциявий-ҳуқуқий асосларига ҳуқуқий тавсиф беринг?

  2. Ҳоким – маҳаллий ижроия ва вакиллик органларининг раҳбари сифатида қандай ваколатларга эга? Фикрингизни ҳуқуқий асосланг?

  3. Маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари қайси органлар. Нима учун улар вакиллик органлари дейдилар?

  4. Маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари қандай ташкил қилинади?

  5. Маҳаллий вакиллик органларининг ташкилий фаолият шакли қандай?


Download 273.65 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling