Мавзу юзасидан маъруза матнлари XIX мавзу: Маҳаллий давлат ҳокимияти асослари режа


 Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари. Ҳоким – вакиллик ва ижро ҳокимияти бошлиғи


Download 273.65 Kb.
bet10/14
Sana23.02.2023
Hajmi273.65 Kb.
#1225459
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
19-мавзу

5. Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари. Ҳоким – вакиллик ва ижро ҳокимияти бошлиғи

Маҳаллий миқёсда ҳокимиятни вакиллик органлари сифатида халқ депутатлари Кенгашлари сақлаб қолиниб (улар аввалги тузумда ҳам мавжуд эди) уларни ташкил бўлиши, фаолияти демократлаштирилди, таркиби оптимал даражага келтирилди ва уларни ҳақиқий давлат ҳокимияти сифатида ҳуқуқий мустаҳкамланиб қўйилган бўлса, ижро ҳокимияти янгитдан ташкил қилинди ва янги институт – ҳоким лавозими ўрнатилди. Собиқ тузум давридаги қонунларда умуман ижро ҳокимияти деган (шу жумладан маҳаллий ижроия ҳокимияти) институт, тушунча йўқ эди. У даврдаги қонунларда фақат халқ депутатлари Советларини давлат ҳокимияти органи ҳисобланиб, ижро органлари Советни органи деб мустаҳкамланган ва ижро органларини ҳам коллегиалчилик (ижроия комитетлар) асосида иш олиб боришини белиглаб қўйиб, якка бошчилик социалистик демократияга зид ҳодиса деб ҳисобланган.


Ўзбекистон мустақиллик йўлига киргач ижро ҳокимиятини ташкил қилиш, унинг фаолиятини кучайтириш йўлидан борди. Тошкент шаҳрида ижро органининг бошлиғи якка бошчилик асосида фаолият кўрсатадиган ҳоким бўлиши мақсадга мувофиқ деган фикр асосида, 1991 йил 29 декабрда эксперимент тариқасида Тошкент шаҳар ҳокими Тошкент халқи томонидан сайлаб қўйилди.


Ёдда тутинг!

1992 йил январдаги “Ўзбекистон Республикасининг маҳаллий ҳокимият идораларини қайта ташкил этиш тўғрисида”ги қонунига биноан Республиканинг барча маъмурий тузилмаларида ижро ҳокимиятининг бошлиғи сифатида ҳоким лавозими ташкил қилиниши белгиланди ва жойларда ижро ҳокимияти давлат ҳокимияти тармоғи сифатида эътироф этилди. Бу ғоя кейинчалик Ўзбекистон Конституциясида ҳам мустаҳкамланиб қўйилди.

Конституцияга асосан барча маъмурий-тузилиш поғоналарида ҳоким лавозими мавжуд бўлиб улар вакиллик ҳокимияти органларини тегишлича бошқаради. Шунингдек, ижро ҳокимиятини ҳам ҳокимлар бошқаради (100, 102-моддалар).


“Маҳаллий давла ҳокимияти тўғрисида”ги қонунга асосан Ҳокимлар вилоят, туман ва шаҳарнинг олий мансабдор шахси ҳисобланади (1-модда). Ҳоким жойлардаги мансабдор шахс сифатида ўзбек давлатчилигида азалдан қўлланилиб келинган ва социалистик тузумда йўқ қилинган лавозим эди.
Ҳоким лавозимини ўрнатилиши, ижро ҳокимиятида бошқарув якка бошчилик принципида амалга оширилишини белгилади. Якка бошчилик принципи фақат мансабдорга кенг ваколатлар ва ҳуқуқлар бериш эмас, уларни масъулиятини кучли бўлишини назарда тутади. Шунинг учун ҳокимларга ўзларига юклатилган вазифаларни бажариш имкониятини берувчи ваколат, ҳуқуқлар билан бирга кучли масъулиятлар ҳам юкланган.
Вилоят, Тошкент шаҳар ҳокими Президент ва тегишли халқ депутатлари Кенгашлари олдида, туман ва шаҳар ҳокимлари юқори турувчи ҳоким ва тегишли халқ депутатлари Кенгашлари олдида ҳисобдорлиги қонуннинг 1-моддасида белгилаб қўйилган.
Мамлакатимизда олиб борилаётган давлатчилик соҳасидаги ислоҳотлар ижро ҳокимияти фаолияти устидан вакиллик ҳокимияти назоратини кучайтириш, жамоатчилик назоратини кенгайтиришни назарда тутилмоқда ва ҳолатлар қонунларда акс эттирилмоқда.
“Давлат бошқарувини янгилаш ва янада демократлаштириш ҳамда мамлакатни модернизация қилишда сиёсий партияларнинг ролини кучайтириш тўғрисида”9ги Қонунининг 7-моддасида “Халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари депутатларининг вилоят ҳамда Тошкент шаҳар ҳокими фаолияти устидан назорат қилиш вазифалари” деб номланади ва унда Кенгашларидаги партия гуруҳларига ҳоким лавозимида ишлаётган шахсларнинг қониқарсиз фаолияти тўғрисида Президентга асосланган хулосалар тақдим этиш ташаббуси ҳуқуқи берилди. Бундай ташаббус етакчи гуруҳлар томонидан қўллаб-қувватланган тақдирда Президент бу ташаббусни Кенгаш муҳокамасига тайинлайди ва муҳокама натижасига кўра қарор қабул қилади.
2010 йил 12 ноябрдаги Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисидаги маърузасида Президент давлат органлари фаолияти устидан “Ўзбекистон Республикасида жамоат назорати тўғрисида”, “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Қонунлар қабул қилиш зарурлигини кўрсатиб ўтди10.
Ҳокимнинг масъулияти кучли бўлса, иш яхши йўлга қўйилади ва натижа яхши бўлади. Ҳоким институтининг энг муҳим хусусияти шундаки ҳоким фақат ўзи томонидан қабул қилинган ҳужжатларни тўғрилиги, ҳаракати ва фаолиятини қонунийлиги учунгина жавобгар бўлмай, Конституциянинг 103-моддасига асосан ўзи раҳбарлик қилаётган органларнинг ҳам қарорлари ва фаолияти учун шахсан жавобгар бўлади.

Download 273.65 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling