Мавзу юзасидан маъруза матнлари XIX мавзу: Маҳаллий давлат ҳокимияти асослари режа


Схема № 1 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолияти йўналишлари


Download 273.65 Kb.
bet4/14
Sana23.02.2023
Hajmi273.65 Kb.
#1225459
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
19-мавзу

Схема № 1


Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолияти йўналишлари:

маҳаллий коммунал хўжаликка раҳбарлик қилиш; атроф-муҳитни муҳофаза қилиш;


ҳудудларни иқтисодий, ижтимоий ва маданий ривожлантириш;


маҳаллий бюджетни шакллантириш ва уни ижро этиш, маҳаллий солиқлар, йиғимларни белгилаш, бюджетдан ташқари жамғармаларни ҳосил қилиш;


қонунийликни, ҳуқуқий-тартиботни ва фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш;


фуқаролик ҳолати актларини қайд этишни таъминлаш;


норматив ҳужжатларни қабул қилиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва Ўзбекистон Республикаси қонунларига зид келмайдиган бошқа ваколатларни амалга ошириш.



2. Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари – давлат ҳокимиятининг вакиллик органи
Ў збекистон мустақилликка эришгач, уни олдида кўплаб масалаларни ҳал килиш, аввалги тузумда мавжуд бўлган қандай тузилмалардан фойдаланиш қайси тузилмаларни умуман йўқ қилиш масаласи пайдо бўлди. Энг аввало, демократик тамойилларга мос келувчи, тараққиётга тўсқинлик қилмайдиган, халқ хоҳиш иродасига жавоб берувчи, давлат ҳокимиятини амалга ошира оладиган органлар ташкил қилиш зарур эди.
Айниқса, маҳаллий миқёсда қандай давлат органлари бўлади, умуман маҳаллий миқёсда давлат ҳокимияти органлари бўлиши шартми? деган саволларга жавоб топилиши керак эди. 1992 йил 4 январда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасида маҳаллий давлат ҳокимият органларини қайта тузиш тўғрисида”ги Қонун кўпгина масалаларни ҳал қилди ва келажакда мамлакатимизда маҳаллий даражада қандай органлар бўлишини, уларни характерини белгилаб берди. Унда биринчи марта маҳаллий миқёсда давлат ҳокимияти органлари икки турда: вакиллик ҳокимияти ва ижро ҳокимияти кўринишида бўлиши мустаҳкамланди. Бу ҳокимият тармоқлари бўлиши принципини маҳаллий миқёсда ҳам қўллаш оқибати эди. Бу принциплар Конституция қабул қилинишида ва маҳаллий ҳокимият органлари тизими фаолияти белгиланишида эътиборга олинди.



Download 273.65 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling