Мавзу юзасидан маъруза матнлари XVII мавзу: Ўзбекистон Республикасининг Президенти режа


Download 305.5 Kb.
bet2/11
Sana23.02.2023
Hajmi305.5 Kb.
#1225521
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
17-мавзу

Ёдда тутинг:

2010 йил 12 ноябрдаги Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисида “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси” мавзусида қилган маърузасида давлат ҳокимияти ва бошқарувини демократлаштириш масалаларига тўхталиб, “Ҳозирги пайтда мамлакатимиз аҳолининг сиёсий-ҳуқуқий маданияти ва ижтимоий онг даражасининг ўсиб бориши, жамиятни демократлаштириш ва либераллаштириш жараёнларининг жадал ривожланиши юртимизда кўппартиявийлик тизимининг тобора мустаҳкамланиши давлат ҳокимиятининг учта субъекти, яъни давлат бошлиғи бўлган Президент, қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятлар ўртасидаги ваколатларнинг янада мутаносиб тақсимланишини таъминлаш учун зарур шарт-шароитларни юзага келтирмоқда”1 ‑ деб қайд қилди ва Конституцияга ўзгартиришлар киритиш ҳақида аниқ кўрсатмалар берди. Шу концепция асосида Конституциясига киритилган ўзгартириш ва қўшимачалар Президент мақомига ҳам тааллуқли бўлди.
2011 йил 12 декабрдаги Конституцияга ўзгартириш киритиш тўғрисидаги қонунга асосан Президент ваколат муддати етти йилдан беш йилга ўзгартирилди. Бу демократик талаблари, жаҳон тажрибасига мос бўлди.
Президент лавозими вужудга келганадан бошлаб то ҳозиргача: Президентнинг Вазирлар Маҳкамаси Раислиги, ижро ҳокимияти бошлиқлиги бекор қилиниши, Президентнинг айрим ваколатларини Сенатга ўтказилиши асло Ўзбекистонда Президент ҳокимиятини сусайтиришни назарда тутмайди. Аксинча, ислоҳотлар натижасида Президентнинг барча ҳокимият тармоқлари фаолиятини йўналтириш, уларни ҳамкорлигини таъминлаш вазифаси ваколатлари кучайди. Вазирлир Маҳкамаси, Бош вазир масъулиятини ошишига олиб келди. Ҳокимият бўлиниши принципини амалий ифодаси кучайди. Президентнинг барча ҳокимият тармоқларида ҳолилиги (аввал у ижро ҳокимиятини бошлиғи сифатида ҳокимият бўлинишида иштирок этар эди) барча ҳокимият тармоқлари мавқеини тенг бўлишини таъминлади.
XIX асрнинг бошларида, биринчилардан бўлиб Лотин Америкаси давлатлари томонидан АҚШ президентлик бошқаруви тизими Шимолий қўшни давлат таъсири остида ўрнатила бошланди. Уларнинг аксариятида Президентлик лавозими таъсис этилган. Бу ҳолни „Америка Конституцияси бутун Америка ҳудудини ўзининг фарзандлари билан эгаллатган онадир...“ дея таъкидлайди Лабулэ.2
АҚШ бошқарув тизими билан юзаки ўхшашликларга қарамасдан, Лотин Америкаси давлатлари бошқарув тизими ривожланишининг илк йилларидан бошлаб, Давлат аппаратининг марказлашганлиги, сиёсий ҳаётда армия ролининг кучлилиги, Президентлик институтининг эгри ривожланиши, ҳокимиятга куч ишлатиш йўли билан эришилишининг назарда тутувчи ўзига хос хусусиятлар юзага келди. Ушбу давлатларда бошқарув тизимининг кўзга яққол ташланадиган хусусияти — бу ҳокимиятнинг асосан Президент қўлида тўпланганлиги. Президентнинг бундай ҳуқуқий ҳолати мамлакатда президентлик диктатурасининг қарор топишига олиб келди. Лотин Америкаси давлатларининг президентлари аксарият ҳолларда давлат тўнтарилиши натижасида мансабни қўлга киритар эдилар.
Америка сиёсатшуноси Д.С.Пальмернинг статистикасига кўра, 1810 —1980 йиллар мобайнида Лотин Америкаси давлатларида 600дан ортиқ давлат тўнтарилиши содир этилган. Биргина Боливиянинг ўзида ушбу давлат ташкил топганидан то 1986 йилгача 191 маротаба давлат тўнтарилиши содир этилган.3 Ушбу давлатларда Президент армияга таянган ҳолда, кучсиз парламент томонидан ҳеч қандай қаршиликларга учрамай давлатни ва ижро ҳокимиятини бошқарган. Шунинг учун ҳам Лотин Америкаси давлатлари суперпрезидентлик республикалари деб юритилади.

Download 305.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling