Мавзу юзасидан маъруза матнлари XVII мавзу: Ўзбекистон Республикасининг Президенти режа


Download 305.5 Kb.
bet9/11
Sana23.02.2023
Hajmi305.5 Kb.
#1225521
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
17-мавзу

3. Президентнинг ички ва ташқи сиёсати соҳасидаги ваколатлари. Президент халқаро муносабатларда халқ номидан иш олиб боради.
Президент Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига давлат бошлиғи сифатида ҳар йили мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётнинг, ички ва ташқи сиёсатининг энг муҳим масалалар юзасидан маърузалар тақдим этади.
Халқаро музокараларда иштирок этади, тегишли ҳужжатларни имзолайди, мамлакат зимасига олган халқаро муносабатларни бажарилишини таъминлайди, дипломатик ва чет элларнинг бошқа вакиллиридан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олади; Ўзбекистоннинг чет давлатларидаги дипломатик ва бошқа вакилларини тайинлаш учун Сенатга тақдим этади. Ташқи сиёсатимизнинг устивор йўналишларини белгилайди. Мамлакат ҳаётида энг муҳим масалаларини ечиш мақсадида референдум ўтказиш ташабуси билан чиқади.
4. Президентнинг турли давлат органлари, муасаса ва ташкилотларни тузиш, ҳокимият тармоқларини ташкил қилиш, уларни баҳамжиҳат ишлашини таъминлаш соҳасидаги ваколатлари.
Президентга давлат бошлиғи сифатида давлат ҳокимияти органларининг келишилган ҳолда фаолият юритишини ҳамда уларнинг ҳамкорлигини таъминлаш ваколати юклатилган.
Президент барча ҳокимият тармоқларини ташкил қилишда ҳамда махсус органларнинг раҳбарларини тайинлаш ва сайлашда, марказий орган ва муассасаларни ташкил қилиш, тугатиш бўйича ваколатларга эга.
Президентнинг бу соҳадаги ваколатларига Сенат аъзоларининг 16 нафарини тайинлаш (Конституция 77-моддаси); Сенат Раиси лавозимига сайлаш учун номзод тақдим этиш (93-модда 9-банд); Олий Мажлис палаталарига кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун Бош вазир номзодини тақдим этиш ва лавозимидан озод этиш (10-банд); Ҳукумат аъзоларини тайинлаш; Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва унинг ўринбосарларини тайинлаш, уларни лавозимидан озод қилиш (12-банд); Олий Мажлиснинг Сенатига Конституциявий суд раиси ва судьялари, Олий суд раиси ва судьялари, Олий Хўжалик суди раиси ва судьялари, Марказий банк раиси лавозимларига номзодларни тақдим этиш (13-банд); вилоят, туманлараро, туман шаҳар, ҳарбий ва хўжалик судлари судьяларини тайинлаш (15-банд); Миллий хавфсизлик хизмати раисини тайинлаш ва лавозимидан озод қилиш (24-банд); Олий Мажлисни тарқатиб юбориш (95-модда) ваколатлари киради.
Ўзбекстон Президенти вазирликлар, давлат қўмиталари, ҳамда далат бошқарувининг бошқа органларини тузади ва тугатади (8-банд);
Қонунларга асосан Президент Сенатни навбатдан ташқари мажлисини чақиришни талаб қилиши, МСК раислигига номзод тақдим қилиш ҳуқуқига эга.
5. Президентнинг қонунчилик соҳасидаги ваколатлари. Бу аввало, унинг қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига эгалигида кўринади (83-модда). Ҳозирги кунда амалда бўлиб турган кўплаб қонунлар Президент ташаббуси билан қабул қилинган ёки ўзгаришлар киритилган. Президент Парламентда қабул қилинган қонунларни имзолайди ва эълон қилади. Зарур бўлса қонунга эътирозларни илова қилиб, уни такроран муҳокама қилиш ва овозга қўйиш учун Олий Маждисга қайтаришга ҳақли (93-модда, 17-банд).
Президентнинг қонунчиликка Парламент қўшма мажлисларида мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётининг, ички ва ташқи сиёсатининг энг муҳим масалалари юзасидан қилган маърузалар орқали кучли таъсир қилади. Маърузадаги ҳолатлар қонунчиликда акс этади. Янги қонунлар қабул қилинади, ёки амалдагиларга ўзгартириш киритишга олиб келади. Парламент палаталарининг қўшма мажлисидаги маърузада Президент томонидан, шахсни ушлаб туриш, ҳибсга олиш, шунингдек бошқа процессуал мажбурий чораларни қўллаш учун санкция бериш ҳуқуқларини судлага ўтказиш, молиявий ва маъмурий жазоларни фақат суд томонидан тайинлаш тизимига ўтиш ҳақидаги ва Олий Мажлиснинг палаталарининг қўшма мажлислардаги Концепциясида илгари сурилган фикрлар, Президент тавсиялари қонунчилигимизга катта ўзгартиришлар киритишга асос бўлади.
Ўзбекистон Президентининг юқорида қайд қилинган ваколатлари биринчидан, Конституцияда, Конституциявий қонунларида ва бошқа қонунларда белгиланганлигини; икиинчидан, бир гуруҳ ваколатлари мустақил равишда, бошқа ҳокимият тузулмаларини иштирокисиз ҳал қиладиган ваколатларга эгалигини (Сенаторларни тайинлаш, ишонч ёрлиғини қабул қилиш, дипломатик ваколатхоналарга вакиллар тайинлашни тавсия қилиш, фуқароликка қабул қилиш, сиёсий бошпана бериш, фуқароларни мукофотлаш ва бошқалар); учинчидан, Президент ҳал қилиб кейинчалик Олий Мажлисда тасдиқландиган ваколатларга эгалигини (вазирликлар, давлат қўмиталарини тузиш ва тугатиш, уруш ҳолати, фавқулотда ҳолатлар эълон қилиш, Бош пракурорни, Ҳисоб палатаси раисини тайинлаш, Миллий хафсизлик хизматини тузиш, унинг раисини тайинлаш ва вазифасидаг озод этиш); тўртинчидан, Олий Мажлис ёки уни палаталарига тақдим қилиш, тавсия қилиш билан боғлиқ ваколатларга эгалигини (Бош вазир номзодини тақдим этиш, Олий судьяларни тақдим этиш, Марказий банк бошқарув раиси, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасини раиси, Сенат раиси лавозимларига номзод тақдим этиш); бешинчидан, бошқа ҳокимият тузилмалари ва ташкилотлар билан маслаҳатлашиб, ёки уларнинг тақдимига кўра ҳал қиладиган ваколатларга эгалигини (Бош вазир тақдимига кўра Вазирлар Маҳкамаси аъзоларини тайинлайди, сиёсий партиялар тавсиясига кўра Бош вазир номзодини Олий Мажлисга тақдим этади, вилоят (Тошкент шаҳар) ҳокимларини Кенгашдаги партия гуруҳлари билан маслаҳатлашиб тақдим этади; Олий Мажлисни Конституциявий Суд билан маслаҳатлашиб тарқатиб юборади, вилоят (Тошкент шаҳар) ҳокимларига ўринбосарларини тайинлашда маслаҳат беради - Президент билан келишилади) кўрамиз.
Президент бу ваколатларни фармон, қарор, фармоиш чиқариш билан амалга оширади. Президентнинг Конституция ва қонунларга зид ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди бекор қилиши мумкин.



Download 305.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling