Мавзу юзасидан маъруза матнлари XVII мавзу: Ўзбекистон Республикасининг Президенти режа


Download 305.5 Kb.
bet6/11
Sana23.02.2023
Hajmi305.5 Kb.
#1225521
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
17-мавзу

Маълумот учун:

Федерал судьялар, олий мансабдор шахслар, офицерлар ва унтер-офицерларни тайинлайди ва ваколатидан озод қилади.
Бундестаг томонидан қабул қилинган қонунларни тасдиқлайди.
Алоҳида ҳолларда федерация номидан афв этиш ваколатига эга. Бироқ Федерал Президентнинг ҳуқуқий актларининг ҳақиқийлиги учун Федерал канцлер ёки тегишли вазир томонидан контрасигнатура этилиши лозим.
Шунингдек, Федерал Президент бир қатор расмий ваколатларга эга. Федерал Президентнинг таклифига биноан Бундестаг Федерал канцлерни сайлайди. Янги сайланган Федерал канцлерни лавозимига тасдиқлайди. Агарда бир неча бочқичли сайловлар натижаларига кўра у ёки бу номзод Бундестагда кўпчилик овозини олмаса, Федерал Президент нисбатан кўпчилик овозни олган номзодни тайинлайди ёки Бундестагни тарқатиб юбориши лозим. Федерал Президент Федерал канцлернинг таклифига биноан вазирларни тайинлайди. 11
Бундестаг Федерал канцлерга ишончсизлик вотумини билдириш билан бирга янги Федерал канцлерни сайлаш (Ишончсизлик вотуми ва сайлов орасида 48 соат ўтиши лозим) ҳуқуқига эга. Бундай ҳолда Бундестаг Федерал Президентга Федерал канцлерни ваколатидан озод этишни сўраб мурожаат этиш ҳуқуқига эга ва Федерал Президент Бундестаг илтимосини қаноатлантириши лозим. Федерал канцлер эса ўзига нисбатан ишонч билдиришни сўраб Бундестагга мурожаат этиши мумкин. Агарда Бундестаг рад жавобини берса, Федерал канцлер 21 кун ичида Бундестагни тарқатиб юборишни сўраб, Федерал Президентга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. Мазкур муддат ичида янги Федерал канцлер сайланмаса, Федерал Президент Бундестагни тарқатиб юбориши лозим.12
Агарда Федерал Президент маълум сабабларга кўра ўз ваколатини бажара олмаган тақдирда ёки муддатидан илгари ваколатидан озод бўлган тақдирда, унинг ваколатларини вақтинчалик Бундесрат(Парламентнинг юқори палатаси) раиси бажаради.
ГФР Федерал Конституциявий суди Федерал Президент томонидан мамлакат Асосий Қонуни ёки қонунларини қасддан бузганлигида айблаши мумкин. Федерал Конституциявий судга Федерал Президентни қонунбузарликда айблаш таклифи фақатгина Бундестаг ёки Бундесрат томонидан киритилиши мумкин. Агарда Федерал Конститутуциявий суд ўзининг қатъий қарори билан Федерал Президентни айбдор деб топса, уни ваколатидан озод этади. Шунингдек, Федерал Конституциявий суд ишни объектив кўриб чиқиш мобайнида Федерал Президентни ваколатидан вақтинчалик четлаштириб туриш ваколатига эга.13
ГФРда Федерал Президент конституциявий ваколатларининг чекланганлиги билан бирга Федерал канцлернинг кенг доирадаги ваколатлари, ҳукумат ва парламент қўпчилигининг ягона блок сифатида фаолият юритишини назарда тутувчи мамлакатдаги сиёсий-партиявий тизим, узоқ йиллар давомида илдиз отиб келган сиёсий анъаналар давлат бошлиғини сиёсий саҳнадан четга суриб қўйди.14 ГФР Олий давлат ҳокимият органларининг бундай ҳолда шаклланганлигини инобатга олган ҳолда, мамлакатда давлат бошқарувининг Парламентар республика шакли ўрнатилганлиги ҳақида хулосага келишимиз мумкин.



Download 305.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling