Мавзу юзасидан маъруза матнлари XVII мавзу: Ўзбекистон Республикасининг Президенти режа
Ўзбекистон Президентини сайлаш тартиби
Download 305.5 Kb.
|
17-мавзу
3. Ўзбекистон Президентини сайлаш тартиби.
Ўзбекистонда ҳам Президентни сайловчилар – яъни халқ умумий, тўғри, тенг сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш йўли билан сайлайди. Тўғри сайлов орқали президент халқ томонидан сайланганда у халқдан ваколат олади, бошқа хеч қандай тузилма олдида масъул бўлмайди. Ундан ташқари тўғри сайлов натижасида президент сайланган мамалкатларда президентнинг ваколатлари кенг бўлади, бошқа ҳокимият тузилмаларига таъсири кучли бўлади. Президентлик институти Конституциявий ҳуқуқда, умуман жамият ҳаётида муҳим институт ҳисобланади. Шунинг учун Президентни сайлашнинг асосий ҳолатлари, президент ваколатлари, бошқа ҳокимият тузулмалари билан муносабатининг асослари Конституцияда белгиланган. Ўзбекистон Конститусциясининг 90-моддасига асосан: Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига ўттиз беш ёшдан кичик бўлмаган, давлат тилини яхши биладиган, бевосита сайловгача камида 10 йил Ўзбекистон ҳудудида муҳим яшаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароси сайланиши мумкин. Айни бир шахс сурункасига икки муддатдан ортиқ Ўзбекистон Республикасининг Президенти бўлиши мумкин эмас. Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари томонидан умумий, тенг ва тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш йўли билан беш йил муддатга сайланади. Президентни сайлаш тартиби Ўзбекистон Республикасининг қонуни билан белгиланади. Сайловлар умумий, тенг ва тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи асосида яширин овозбериш йўли билан ўтказилади. Суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқаролар, шунингдек суд ҳукми билан озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахслар сайланиши мумкин эмас ва сайловда қатнашмайдилар. Шунингдек Конституциянинг бу моддасида ҳар бир сайловчини бир овозга эга эканлиги, унинг хоҳиш-иродасининг билдириш тенглиги ва эркинлиги қонун билан кафолатланиши белгилаб қўйилган. 1991 йил 18 ноябрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Қонунда сайлов ўтказишнинг барча демократик принциплари ўз ўрнини топган, у халқаро сайлов стандартларига мос келади. Қонун Президент сайловини умумий, тенг, тўғри сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериши йўли билан ўтказилишини, сайлов, сайлов комиссиялари томонидан ўтказилиши, сайловларга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш ошкора ўтказилиши, сайловни молиявий таъминотни, сайлов қонунчилиги бузганлик учун жавобгарлик масалаларини белгилайди ва сайлов жараёнини мукаммал тартибга солиш билан, сайловга тайёргарлик кўриш, ўтказиш, натижасини аниқлаш, эълон қилиши масалаларини аниқ тартибга солади. Президент сайлови, Марказий сайлов комиссияси томонидан сайлов компанияси бошланишини Президент ваколати тугашидан камида уч ой олдин эълон қилиниши билан бошланди. Ундан сўнг сайлов округлари тузилади, Президент сайловида хар бир вилоят, Тошкент шаҳар ва Қорақалпоғистон Республикаси ҳудуди бир округ сифатида белгиланади ва бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси қарори сайловдан етмиш беш кун қолганда эълон қилинади. Сайловга олтмиш кун қолганда камида 20 нафар кўпи билан 3000 сайловчи ҳисобига сайловчилар участкалари округ сайлов комиссияси томонидан тузилади. Истисно тариқасида сайловга беш кун қолганда ҳам сайлов участкаси тузилиши мумкин. Ўзбекистоннинг хорижий давлатлардаги ваколатхоналарида ҳам сайлов участкаси тузиш, уларни қайси округга бириктириш масаласини Марказий сайлов комиссияси ҳал қилади. Президентликка сайловни Марказий сайлов комиссияси, округ сайлов комиссияси, участка сайлов комиссияси ташкил қилади. Марказий сайлов комиссияси доимий фаолият кўрсатувчи муассаса, у Олий Мажлис томонидан тузилади. Округ сайлов комиссияси Марказий сайлов комиссияси томонидан сайловга камида етмиш кун қолганда раис, раис ўринбосари, котиб ва камида 6-8 нафар аъзодан иборат таркибда тузилади. Участка сайлов комиссияси округ сайлов комиссияси томонидан сайловга камида қирқ кун қолганда 5-19 нафар аъзодан шу жумладан, раис, раис ўринбосари, котибдан иборат таркибда тузилади. Агар комиссия 7 нафаргача аъзодан ибрат таркибда тузилса, раис ва котиб сайланади. Сайлов комиссиясини тузиш тартиби ваколатлари, ишини ташкил қилиш, Президент сайлови тўғрисидаги қонунини 12-20 моддаларида белгиланган. Сайлов жараёнини энг муҳим масъулиятли босқичи Президентликка номзод кўрсатиши ҳисобланади. Президентликка номзод кўрсатиш ҳуқуқига тегишли тартибда сайловгача тўрт ой олдин Адлия вазирлигидан рўйхатга олинган сиёсий партиялар эга. Бир даврларда номзод кўрсатиш ҳуқуқига вакиллик ҳокимияти органлари ва бевосита фуқаролар ҳам (ташабускор ташкилотлар орқали) эга бўлган. Ҳозир фақат бундай ҳуқуққа сиёсий партиялар эга. Президент ўта муҳим шарафли, мамлакат, халқ тақдирини ҳал қилувчи лавозим бўлганлиги учун Президент бўладиган шахслар олдига маълум талаблар қўйилади. Бу талаблар Конституциянинг 90-моддасида, сайлов тўғрисидаги қонуннинг 25-моддасида белгилаб қўйилган. Президентликка номзод кўрсатиш ҳуқуқи уларни рўйхатга олиш, унинг учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар, номзод кўрсатиш тартиби (имзолар тўплаши), номзодлик мақомидан воз кечиш ёки номзодликдан маҳрум қилиш тартиблари Президент сайлови тўғрисидаги қонуннинг 24-26-моддаларида белгиланган. Ҳудди шунингдек сайловчиларни рўйхатга олиш ва у билан таништириш, рўйхатдаги келишмовчиликларни ҳал қилиш, сайлов бюллетенларини тайёрлаш, ташвиқот-тарғибот ишлари, кузатувчилар фаолияти, ишончили вакиллар фаолияти, номзодлар ҳуқуқларининг кафолатлари қонуннинг 22, 23, 27-29-моддаларида белгиланган. Президент сайловида ҳам овоз бериш соат 6 дан 20 гача сайлов участкаларида махсус жиҳозланган хоналарда участка сайлов комиссияси аъзолари, кузатувчилар иштирокида ташкил қилинади. Сайлов участкасига келиш имконияти йўқларга турар жойида овоз бериш ташкил қилинади. Сайлов куни бошқа ерда бўладиганлар учун аввалдан сайлов варақалари асосида овоз беришга имконият яратилади. Сайловчи овоз бериш бюллетини олгач, бу хақда рўйхатга имзо қўйиб, яширин овоз бериш натижасида, бюллетендаги ўзи хоҳлаган номзод рўпарасига крестик қўйиш билан овоз беради. Овоз бериш вақти тугагач, белгиланган тартибда сайлов қутиси очилиб, овоз бериш натижаси аниқланиб, баённома тузилади ва баённомани бир нусхаси 48 соат давомида участкада осиб қўйилади, бир нусхаси округ сайлов комиссиясига юборилади. Округ сайлов комиссияси участка сайлов комиссиясида баённомаси асосида натижани аниқлаб, баённома тузиб Марказий сайлов комиссиясига тақдим қилади. Марказий сайлов комиссияси округ сайлов комиссиялари баённомалари асосида Республика бўйича натижани аниқлайди. Овоз беришда сайловчилар рўйхатига киритилганларни 33 фоизи иштирок этган бўлса сайлов хақиқий саналади. Сайловда иккита номзод иштирок этиб, овоз беришда иштирок этган сайловчиларининг нисбий кўпчилик овозини олган номзод сайланган деб ҳисобланади. Сайловда иккитадан ортиқ номзод иштирок этган тақдирда, номзодлардан бирортаси овоз беришда иштирок этган сайловчиларнинг ярмидан кўпини овозини ололмаган бўлса, энг кўп овоз олган икки номзод иштирокида такрорий овоз бериш ўтказилади. Агар қонунда кўзда тутилган сабаблар асосида сайловда битта номзод қолиб, сайловда иштирок этса, сайловда иштирок этган сайловчиларнинг ярмидан кўпини овозини олса сайланган ҳисобланади. Такрорий овоз бериш зарурияти туғилса, такрорий овоз бериш кунини Марказий сайлов комиссияси сайлов ўтказилган кундан эътиборан бир ой ичида, лекин сайлов ўтказилган кундан камида ўн беш кун кейин ўтказиладиган қилиб тайинлайди. Бу ҳақда ОАВда эълон қилинади. Такрорий овоз беришда иштирок этган сайловчиларнинг овозини бошқа номзодга нисбатан кўпроқ олган номзод сайланган ҳисобланади. Такрорий овоз беришда сайловчиларнинг иштирок этиш фоизи эътиборга олинмайди. Қанча сайловчи иштирок этишидан қатъий назар, сайлов ўтган ҳисобланади. Президент сайлови ўтмаган ёки ҳақиқий эмас деб топилган бўлса, ёки сайловда битта номзод иштирок этиб, етарли овоз ололмаган бўлса, МСК такрорий сайлов тайинлайди. Такрорий сайлов асосий сайлов ўтганидан сўнг қирқ кун ичида ўтказилади. Такрорий сайлов ушбу қонун талаблари асосида ўтказилади. Такрорий сайловни янги округ ва участка сайлов комиссиясида томонидан ўтказилиши ҳақида Марказий сайлов комиссияси қарор қабул қилиши мумкин. Овоз бериш асосий сайловида тузилган сайловчилар рўйхати асосида ўтказилади. Ўзбекистон Президенти Марказий сайлов комиссияси томонидан сайлов натижалари эълон қилинган кундан эътибордан кечи билан икки ой ичида Олий Мажлис палаталарининг қўшма йиғилишида қасамёд қилган пайтдан бошлаб ўз лавозимига киришади. Амалдаги Президент ўз ваколатини янги сайланган Президент лавозимига киришгунча бажаради. Конституция ва қонунларимизда Ўзбекистон Президентининг ваколатини муддатидан аввал тугатиш ҳоллари кўзда тутилмаган. Фақат бир ҳолда, Конституциянинг 96-моддасида кўзда тутилган ҳолат юз берса, Президент ваколати тўхтатилади. Унга асосан “Ўзбекистон Республикасининг амалдаги Президенти ўз ваколатларини бошқара олмайдиган ҳолатларда унинг вазифа ва ваколатлари вақтинча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг зиммасига юклатилади, бунда уч ой муддат ичида “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Қонунга тўла мувофиқ ҳолда мамлакат Президенти сайланади”. Download 305.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling