Мавзу юзасидан маъруза матнлари XVII мавзу: Ўзбекистон Республикасининг Президенти режа
Ўзекистон Президентининг ваколатлари
Download 305.5 Kb.
|
17-мавзу
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ўзбекистон Республикаси Президети
4. Ўзекистон Президентининг ваколатлари
Ўзбекистон Конституциясининг 93-моддасида Президентнинг вазифа ва ваколатлари, Президент ҳал қиладиган,бажарадиган, амалга оширадиган ишлар белгиланган. Бироқ, Президентнинг ваколатлари Конституциянинг фақат шу моддасидаги кўрсатилган ваколатлар билан чекланмайди. Президент ваколатлари Конституциянинг бошқа моддаларида ёки бошқа қонунларда ҳам белгиланган. Жумладан, Конституциянинг 10-моддасида Президентнинг халқ номидан иш олиб бориш ваколати; Конституциянинг 83-моддасида белгиланган, қонунчилик ташабуси ҳуқуқига эгалиги; Конституциянинг 95, 98-моддаларида кўзда тутилган ҳолатларда Олий Мажлисни тарқатиб юбориш ваколати. Бундан ташқари “Давлат бошқарувини янгилаш ва янада демократлаштириш ҳолда мамлакатни модернизатция қилишда сиёсий партияларни ролини ошириш ҳақидаги” Конституциявий қонунга биноан вилоят (Тошкент шаҳар) халқ депутатлари Кенгашларини тарқатиб юбориш ҳуқуқи; “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати тўғрисида”ги Конституциявий қонунга биноан Сенат раислигига номзод тақдим этиш ҳуқуқи; “Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тўғрисида”ги қонунга биноан МСК раиси номзодини тақдим қилиш ва хакозалар. Ўзбекистон Республикаси Президети Давлат бошлиғидир Давлат ҳокимияти органларининг келишилган ҳолда фаолият юритишини ҳамда ҳамкорлигини таъминлайди Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларига, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига риоя этилишининг кафили Ўзбекистон Республикасининг суверенитети, хавфсизлиги ва ҳудудий яхлитлигини муҳофаза этиш, миллий-давлат тузилиши масалаларига доир қарорларни амалга ошириш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўради Мамлакат ичкарисида ва халқаро муносабатларда Ўзбекистон Республикаси номидан иш кўради Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг Олий Бош қўмондони ҳисобланади Ўзбекистон Республикаси Президенти ўзини давлат бошлиғи сифатида бажарадиган вазифаларига ва шу вазифаларни бошқариш имкониятини берадиган ваколатларга эга. Конституция ва қонунларда кўрсатилган Президент ваколатларини мақсад ва мазмунига қараб турларга бўлиш асосида ўрганилса, уларни англаш осонлашади. 1. Ўзбекистон Республикаси Президентнинг фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига, Ўзбекистон Республикасининг Коституцияси ва қонунларига риоя этилишини таъминлаш борасидаги ваколатлари. Бу ваколатлар энг аввало, инсон манфатларини ҳимоя қилиш, уларни эркини, форовон яшашини таъминлашини назарда тутади. Конституциянинг 93-модда 1-бандида, Ўзбекистон Президенти фуқароларининг ҳуқуқлари ва эркинликларига, Ўзбекитон Республикаси Конституцияси ва қонунларига риоя этилишнинг кафилидир деб, белгиланган. Ҳуқуқий демократик давлатнинг асосий шарти фуқаролар манфаатини устуворлигини таъминлашдир. Бунга Конституция, қонунларига риоя қилиш орқали эришилади. Бунинг учун жуда катта тадбирлар белгиланган ва механизмлар яратилган. Бу масала Президентнинг энг асосий фаолиятидан биридир. Президентнинг инсон ҳуқуқ ва эпкинликларини таъминлаш, Конституция ва қонунларга риоя этилишини таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишларни барчасини санаб ўтиш, уларни аҳамиятини кўрсатиш учун катта ҳамждаги илмий иш қилиш зарур. Конституциянинг 93-моддасининг 21, 22, 23-бандларидаги, яъни фуқароларни орден, медаль ва ёрлиқлар билан мукофатлаш, фуқаролик ва сиёсий бошпана бериш масалаларини ҳал қилиш, амнистия тўғрисида Сенатга тақдим қилиш, судлар томонидан ҳукм қилганлари авф этиш ваколатлари ҳам фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашга қаратилган фаолиятдир. 2. Президентнинг мамлакат суверенитети, хафсизлигини ва ҳудудий яхлитлигини муҳофаза қилиш, миллий давлат тузилиши масалаларга доир вазифа ва ваколатлари. Бу вазифа ва ваколатларга аввало, Конституциянинг 93-модда 2-бандига асосан шу масалаларга доир қарорларни амалга ошириш бўйича зарур чораларни кўради деган фаолиятни кўрсатиш мумкин. Президентнинг бу соҳадаги ваколатларига яна, юқорида тилга олинган 93-модданинг 3, 4, 18, 19-бандларини ҳам кўрсатиш мумкин. Бундан ташқари Конституцияда (93-модда, 20-банди), Президент Қуролли Кучларнинг Олий Бош қўмондони ҳисобланади деган қоида ҳам Президентнинг далат суверенитети, мустақиллиги, хафсизлигини сақлашда тегишли ваколатга эгалигини кўрсатади. Конституциянинг 93-моддаси 24-бандида кўрсатилган Президентнинг Миллий хафсизлик хизматини тузиш, уни раисини лавозимига тайинлаши ва озод қилиши, кейинчалик бу фармонларни Сенат тасдиғига киритиш унинг хафсизликни таъминлашга қаратилган ваколатларидандир. Download 305.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling