Мавзу юзасидан маъруза матнлари XVII мавзу: Ўзбекистон Республикасининг Президенти режа
Download 305.5 Kb.
|
17-мавзу
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1. Ўзбекистонда Президентлик институтини вужудга келиши ва ривожланиши.
- Ёдда тутинг
МАВЗУ ЮЗАСИДАН МАЪРУЗА МАТНЛАРИ XVII МАВЗУ: Ўзбекистон Республикасининг Президенти РЕЖА: Ўзбекистонда Президентлик институтининг вужудга келиши ва ривожланиши. Ўзбекистон Республикаси Президентини сайлаш тартиби. Президентнинг ҳокимият тизимидаги ўрни. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ваколаталари. Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар. Президент томонидан Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси ва Сенатини тарқатиб юбориш тартиби. 1. Ўзбекистонда Президентлик институтини вужудга келиши ва ривожланиши. Дунё миқёсида президентлик институтини вужудга келиши демократик кучларнинг ғалабаси сифатида қаралади. Чунки Президент давлат бошлиғи сифатида пайдо бўлгач, халқ ўз давлат бошлиғни ўзи сайлаб қўядиган, ёки президент халқ сайлаган вакиллар томонидан сайланиши, давлат бошлиғи лавозимини меросга қолдириш тартиби бархам топди. Ҳозирги вақтда БМТга аъзо бўлган 192 давлатнинг 143 тасида президентлик лавозими мавжуд. Шуни ўзи ҳам дунё халқлари ўз тақдирини Президент билан боғлаганларини кўрамиз. Ўзбекистонда Президентлик институтини вужудга келиши ҳам Ўзбекистонинг мустақиллиги билан боғлиқ ва тараққиёти кафолатларидан ҳисобланади. Собиқ иттифоқнинг охирги йилларидаги ижтимоий ҳаётнинг ҳамма соҳаларидаги тартибсизликлар, инқирозларга учраш, Ўзбекистонда ҳам яққол сезила бошланди. Ҳамма соҳаларни мутлақо издан чиқиб кетиши, республика миқёсида янгича бошқарувга ўтишни, Республика билан иттифоқ ўртасида янгича муносабат ўрнатишни тақозо эта бошлади. Бунинг учун Республикада аҳолини бирлаштира оладиган, марказ ҳужумларига бардош берадиган, марказни розилигисиз, иштирокисиз вужудга келадиган давлат бошлиғи лавозимига эҳтиёж сезилди. Ёдда тутинг: 1991 йил декабрь ойида Ўзбекистон биринчи Президенти И.Каримов умумхалқ томонидан, муқобиллик асосида Президент этиб сайланди. Шундан кейин мамлакатда бошқарувни барқарорлаштириш, ижро ҳокимиятини кучайтириш борасида сезиларли ишлар амалга оширилди. Ўзбекистонни янги Конституция лойиҳаси устида ишлаши жадаллаштирилди. Президент раҳбаригида қилинган яна бир муҳим иш, воқеа бу – мустақил Ўзбекистонни Конституциясини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш бўлди. Конституция Ўзбекистоннинг давлат суверенитети мустаҳкамлади. Халқ ҳокимиятчилигини ўрнатди, инсон ва унинг ҳуқуқларини олий қадрият деб белгилади. Конституцияда Ўзбекистон демократик, суверен республика деб эътироф этилди. Давлат бошлиғи сифатида Президент белгиланди ва Конституцияда Президентни сайлаш, Президент номзодига қўйиладиган талаблар, Президент вазифаси ва ваколатлари белгилаб қўйилди. Ўзбекистон Президентига тааллуқли асосий масалалар Конституциянинг “Ўзбекистон Республикаси Президенти” деган ХIХ бобида мустаҳкамланди. Унда Президент давлат ва ижроия ҳокимият бошлиғи деган қоида билан бир қаторда, Президент бир вақтнинг ўзида Вазирлар Маҳкамасини ҳам Раиси деган қоида ўрнатилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти маълум даврда шу мавқеини эгаллаб, Ўзбекистонда барқарорликни таъминлашга, миллий тотувликка эришишда, иқтисодий тизимга бозор муносабатларини жорий қилишда, мамлакат хавфсизлигини фуқаролар манфаатини ҳимоя қилиш борасида катта ишларни амалга оширди. Ўзбекистонни жаҳон ҳамжамиятида муносиб ўрни эгаллашига, халқаро ҳуқуқни тўла қонли субъекти сифатида эътироф этилишига катта ҳисса қўшди. Эркинлаштириш давлат қурилиши ва бошқарувдаги ислоҳотларни асосини ташкил этиб, у бошқа ҳокимият тармоқларига шу жумладан Президент мақомига ҳам тааллуқли бўлди. Бу борада мамлакатида амалга оширилган воқеалардан бири 2002 йил 27 январда бўлиб ўтган референдум ва уни асосида 2003 йил 24 апрелда қабул қилинган қонун бўлди. Шулар асосида конституцияга киритилган ўзгаришлар туфайли Олий Мажлис икки палатали тузилишда ташкил қилинадиган бўлди. Президентнинг ваколати беш йилдан етти йилга ўзгартирилди. Президентнинг айрим ваколатлари Олий Мажлис Сенатига ўтказилди ва энг муҳими Конституциядан Президентнинг Вазирлар Маҳкамаси Раиси ҳақидаги қоида чиқариб ташланди. Download 305.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling