Мавзу юзасидан маъруза матнлари XVII мавзу: Ўзбекистон Республикасининг Президенти режа
Ўзбекистон Президентининг давлат ҳокимият тизимидаги ўрни
Download 305.5 Kb.
|
17-мавзу
2. Ўзбекистон Президентининг давлат ҳокимият тизимидаги ўрни.
Давлатчилик тажрибасида Президент лавозими кенг қўлланилади. Уларнинг давлат ҳокимият тизимидаги ўрни, мақоми ҳар хил. Президент институтига хос умумий хусусиятлар билан бирга бир гуруҳ давлатларда ёки алоҳида давлатларда Президентликни ўзига хос хусусиятлари ҳам мавжуд. Президентликка хос умумий хусусиятлар, улар республика шаклидаги давлатга хослиги, улар сайлаб қўйиши асосида вужудга келиши бўлса. Ўзига хос хусусиятлари – қандай сайланиши, давлат бошлиғи эканлиги, ёки давлат ва ижро ҳокимият бошлиғи эканлиги, ваколат муддатини ҳар хиллиги янги, ваколатларни кенглиги ёки торлигидир. Президентнинг ҳуқуқий мақомига унинг қайси йўл билан сайланиши (халқ томонданми, вакиллик органлари ёки махсус органлар томониданми), фақат давлат бошлиғи ёки давлат ва ижро ҳокимияти бошлиғи эканлиги, давлат бошқарувнинг Президентлик, парламентар, аралаш шаклари таъсир қилади ва булар Президентнинг ҳокимият тизимидаги ўрнини аниқлашда ҳам асосий мезон бўлади. Умуман Президент мақомини, президентлик ваколатини вужудга келиши ва тугаши, ваколатлари, вазифаси, ҳуқуқ ва мажбурияти (масъулияти), фаолиятининг кафолатлари белгилайди. Президент мақоми у қандай вазифага (давлат бошлиғи, ижро ҳокимият бошлиғи, хукумат бошлиғи) эгалигига боғлиқ. Ўзбекистонда президент институти (лавозими) жорий қилинар экан. У ёки бу давлатга ўхшаш учун ҳаракат қилишга, ёки президентлик энг яхши йўлга қўйилган давлатларни тажрибаси шундайлигича олинмади. Ёки Республика президентлик республикаси бўлади ёки парламентар республика бўлади деган мақсадлар қўйилмади. Президентлик жорий қилинар экан, шу лавозимдан фойдаланиб мустақилликка эришиш, уни сақлаш, бошқа давлатлар билан келишаоладиган давлат қуриш, инсонни энг олий қадрият даражасига кўтариш ва шу мақсадлар йўлда мамлакатдаги бази кучларни бирлаштира оладиган, иқтисодий бозор муносабатини тамойиллари асосида қура оладиган восита сифатида Президентлик танланди. Шунинг учун ҳам мамлакатимизнинг дастлабки даврларида – президентлик ўрнатилганда, Конституция қабул қилинганда Президентга кенг ваколатлар берилди ва шу ваколатларни таъминлай оладиган даражада ҳуқуқлар берилди. Шунинг учун ҳам Президент давлатимиз тараққиётининг дастлабки босқичида ҳам давлат бошлиғи ҳам ижроия ҳокимият бошлиғи ва бир вақтини ўзида Вазирлар Маҳкамасининг раиси вазифаларининг бажарди. Президент қўлида дастлабки даврларда жуда қатта куч, ваколат тўпланди. 2000 йилларга келиб кўплаб масалалар ҳал бўлди. Сиёсий партиялар шаклланди, халқнинг онги, маданияти, қарашлари ўсди, турмуш тарзи ижобий томонга ўзгарди, фаровонлик ривожланиб борди. Ҳокимият тармоқлари ўртасида ҳамкорлик ўргатилди. Булар энди демократик жараёнларни янада чуқурлаштиришни тақозо этди. Натижада Президент зиммасидан баъзи вазифалар олиниши учун шароит яратилди. Аввалги бандда айтилганидек, аввал президент бир вақтни ўзида Вазирлар Маҳкамасининг Раиси бўлиши қоидаси бекор бўлди. Кейинчалик Президентнинг ижро ҳокимиятини бошлиғи вазифаси бекор бўлиб, у фақат давлат бошлиғи ҳисобланди. Президентнинг айрим ваколатлари Сенатга ўтказилди. Вазирлар Маҳкамаси ваколатига кирувчи масалалар юзасидан қарор қабул қилиш ҳуқуқи йўқ бўлди. Бундан ташқари Президент Бош вазир номзодини Олий Мажлис палаталарига тўғридан-тўғри ёки ўзи мустақил тақдим қилмай, сайловларда кўп ўрин олган сиёсий партиялар тавсия қилган номзодни Олий Мажлисга тақдим қиладиган бўлди. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракцияларининг талаби билан, Бош вазирни лавозимдан озод қилиш масалаларини, вилоят, Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгашларидаги партия гуруҳлари талаби билан ҳокимларни ваколат муддатидан аввал лавозимдан озод қилиш масаласини ҳал қилиш ва ниҳоят Қонунчилик палатаси депутатлари ташшабуси билан Бош вазирга нисбатан ишончсизлик вотуми белгиланган тартибда амалга оширилганда, Бош вазирни истеъфога чиқариш каби Президентнинг ваколатлари вужудга келди. Буларнинг хаммаси Президент мақоми демократлашиб бораётганлигини, Президент бошқа, сиёсий тузилмалар фикри билан келишган ҳолда фаолият юритишни кўрсатади. Download 305.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling