Мавзу юзасидан маъруза матнлари XVII мавзу: Ўзбекистон Республикасининг Президенти режа
Download 305.5 Kb.
|
17-мавзу
Маълумот учун:
II Франция республикасининг 1848 йилги Конституцияси мамлакатда илк маротаба Президент бошлиқ республика бошқарув шаклини шакллантирди. Бу даврдаги Франция давлат бошқарув шакли АҚШникидан деярли фарқ қилмаган, Президент кенг ваколатларга эга бўлган: қонунчилик ташаббуси, қонун лойиҳаларини қайтадан кўриб чиқишни талаб қилиш, қонунларни промульгация қилиш, вазирлар, офицерлар ва бошқа давлат мансабларига тайинлаш ва ҳоказо.4 Бироқ, АҚШдан фарқли ўлароқ, Францияда Президент умумхалқ томонидан сайланган. Бу ҳолат эса Франция таъсис мажлисининг депутатлари томонидан турлича талқин қилинган. Масалан, Феликс Пиа буни қуйидагича таърифлаган: „Халқ томонидан сайланган Президент парламентдан устун туриб қолади, чунки у бир пайтнинг ўзида бутун халқ манфаатларини ифода этади, ҳар бир депутат эса фақатгина халқнинг 900/1 қисми манфаатларини ифода этади, холос.“5 Жюл Греви эса Президентнинг ижро ҳокимияти раҳбарини доимо чақиртириб олиш ваколатига эга бўлган Мажлис томонидан сайланилиши тарафдори эди. Унинг фикрича, Президентлик лавозимига эришган шахс уни ўзида доимий ушлаб қолишга ҳаракат қилади.6 Шу тариқа, тинимсиз олишувлардан сўнг 1848 йили Францияда илк бор тўғридан-тўғри халқ томонидан сайланувчи Президентлик лавозими таъсис этилди. Европанинг қолган давлатлари, Осиё ва Африка минтақасидаги давлатларда XIX асрнинг охирларигача монархия сақланиб қолган. XX асрда эса, революция, уруш, колониал тизимнинг барҳам топиши натижасида Ер юзида кўпдан-кўп давлатлар ташкил топди. Уларнинг аксариятида Президентлик институти жорий этилди. 1-жаҳон урушидан сўнг президентлик республикалари Австрия, Германия, Веймар, Польша, Чехословакия ва Болтиқбўйи давлатлари, Филиппин, Сурия, Ливанда ташкил топа бошлади. 2-жаҳон урушидан сўнг эса Президентлик институти Европа минтақасининг Италия, Греция, Португалия, Мальта, Югославия, Руминия, шунингдек, Африка ва Осиё минтақаси давлатларида ўзгача кўринишларда шакллана бошланди. Ҳозирги кунга келиб ер юзидаги БМТга аъзо бўлиб кирган 190 мамлакатнинг 140дан ортиғида Президентлик институтига амал қилинган.7 Download 305.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling