Мавзу юзасидан маъруза матнлари XVII мавзу: Ўзбекистон Республикасининг Президенти режа


 Ўзбекистон Президенти фаолиятининг кафолатлари


Download 305.5 Kb.
bet10/11
Sana23.02.2023
Hajmi305.5 Kb.
#1225521
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
17-мавзу

5. Ўзбекистон Президенти фаолиятининг кафолатлари.
Президент давлат ва жамият ҳаётида энг муҳим рол ўйнайдиган ҳокимият тизимида марказий ўринда турадиган лавозимдир. Президент миллат фахри, рамзи ҳисобланади. Шунинг учун Президент ўз ваколатларини самарали, ҳеч қандай тўсиқларга учрамай, тазийқлардан ҳоли олиб бориш учун Конституция ва қонунларда Президентлик фаолияти алоҳида тартибда кафолатлари муҳофаза қилинади.
Конституциянинг 91-моддаси, “Президент ўз вазифасини бажариб турган даврда бошқа ҳақ тўланадиган лавозимини эгаллаши, вакиллик органининг депутати бўлиши, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши мумкин эмас.
Президентнинг шахси дахлсиздир ва қонун билан муҳофаза этилади.” – деган қоидани ўрнатиш билан Президент фаолиятининг муҳофаза қилиш асосини яратган.
Барча мамлакатларда бўлгани каби, Ўзбекистонда ҳам, 2003 йил 25 апрелда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Президенти фаолиятининг асосий кафолатлари тўғрисида” қонун қабул қилинган. У Президент фаолияти учун зарур тартиблар ва кафолатлар яратишни кўзда тутади.
Қонунда Президентнинг даҳилсизлиги, уни муҳофаза қилиш (қўриқлаш), фаолиятини таъминоти, уй-жои, тиббий таъминоти белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти дахлсизлиги ва иммунитетига эгадир. Дахлсизлик унинг турар жойига, хизмат хоналарига, юкига, шахсий ва транспорт воситаларига, ёзишмаларига, алоқа воситаларига, тегишли ҳужжатларига татбиқ этилади. Ўзбекистон Президенти ваколатларини бажариш билан боғлиқ ҳаракатлар учун жиноий ва бошқа турдаги жавобгарликка тортилиши мумкин эмас. Президентга нисбатан ушлаб туриш, сўроқ қилиш, тинтув ёки шахсни кўздан кечириш мумкин эмас.
Ўзбекистон Президентининг хафсизлигини таъминлаш қонун ҳужжатларда белгиланган норматив ва талабларга мувофиқ Ўзбекистон Миллий хафсизлик хизматига юкланади.
Президентнинг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилинишига, шунингдек қадр-қимматига путр етказилишига йўл қўйилмайди, шундай ҳолатлар содир этилган бўлса қонун билан жазоланади.
Президентнинг меҳнатига ҳақ тўлаш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади. Унга муддати ўттиз олти кундан иборат йиллик ҳақ тўланадиган таътил берилади.
Президент истеъфога чиққач, умрбод Сенат аъзоси бўлиб қолади.
Президентга Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятларида қароргоҳлар берилади. Президент алоқа воситаларининг барча тури билан таъминланади. Президентга автотранспорт, шунингдек мамлакат ичкариси ва чет элларга қилинадиган сафарлар учун самалёт ва верталёт ажратилади. Президентга бепул тиббий хизмат кўрсатилади ва санатория-курортларда даволаниши таъминланади. Юқорида қайд қилинганидек Президент ҳаёти, соғлиги, шаъни қонун билан алоҳида муҳофаза қилинади. Президент ҳаёти, соғлиги, шаъни, обрўсига қарши қилинган ҳаракатлар учун Ўзбекистон Республикаси Жинояи Кодексида жазолар белгиланган.
Жиноят кодексининг 158-моддасида бу масала қуйидагича ҳал қилинган:
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳаётига тажовуз қилиш ўн йилдан йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан жазоланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти баданига қасддан шикаст етказиш беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентини омма олдида ҳақоратлаш ёки унга туҳмат қилиш, шуннгдек, матбуот ёки бошқа оммавий ахборот воситаларидан фойдаланган ҳолда ҳақоратлаш ёки унга туҳмат қилиш, уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки олти ойгача қамоқ ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Президент фаолиятининг асосий кафолати қоидалари Экс-Президентига (Собиқ Президент) ва унинг оила аъзоларига ҳам татбиқ қилинади.



Download 305.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling