Мавзу юзасидан маъруза матнлари XXI мавзу: Ўзбекистон Республикасида суд ҳокимияти режа


Download 282.5 Kb.
bet7/9
Sana23.02.2023
Hajmi282.5 Kb.
#1225412
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
21-мавзу

6. Суд ишларини ошкора кўрилиши. Конституциянинг 113-моддасида “Ҳамма судларда ишлар очиқ кўрилади”, – деб мустаҳкамланган. Ишларни ёпиқ мажлисида тинглашга қонунда белгиланган ҳоллардагина йўл қўйилади. Ошкоралик принципи судларда муҳим аҳамиятли ишларни кўришда оммавий ахборот воситалари, жамоатчилик вакиллари иштирок этишида ҳам кўринади. Суддаги қабул қилинган қарор ва ҳукмлар ҳақида ОАВда хабарлар бериб борилади.
7. Суд ҳужжатларини бажариш ҳамма учун мажбурийлиги. Конституциянинг 114-моддасида “Суд ҳокимияти чикарган ҳужжатлар барча давлат органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар учун мажбурийдир” дейилган. Бу суд ҳужжатларига кучли мақом берилганлигини кўрсатади. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексини 232-моддасида суд қарорини бажармаганлик учун жавобгарлик белгиланган. Унга асосан суд ҳужжатларини қасддан бажармаганлик ёки бажаришга тўсқинлик қилганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланган.
Шундай хил содир этилса энг кам иш хақининг эллик бараваригача миқдорда жарима ёки беш йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёҳуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
2001 йил 22 сентябрда Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан “Адлия вазирлиги ҳузурида Суд қарорларини ижро этилиши, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатдан ва молиявий таъминлаш Департаменти” ташкил этилиши ҳам суд фаолиятининг шу принципини янада яхшироқ таъминлашни назарда тутган.
8. Судларда иш юритиш тилини танлаш принципи. Суд ишларида иштирок этувчи фуқароларнинг ҳуқуқлари ҳар жиҳатдан таъминланади. Бунинг учун Конституция ва қонунларда етарли қоидалар мавжуд. Буни суд юритишда амал киладиган принциплар ҳам кўзда тутади.
Фуқаролар ҳуқуқини таъминлашда муҳим восита бу суд иш юритишда тил танлаш масаласидир.
Конституциянинг 115-моддасида, фуқаролар таъминловчи воситалардан бири сифатида, суд ишлари юритилган тил масаласи ҳал қилинган. Унга кўра, “Ўзбекистон Республикасида суд ишларини юритиш ўзбек тилида, қорақалпоқ тилида ёки муайян жойдаги кўпчилик аҳоли сўзлашадиган тилда олиб борилади. Суд ишларини олиб борилаётган тилни билмайдиган судда қатнашувчи шахсларнинг таржимон орқали иш материаллари билан тўла танишиш ва суд ишларида иштирок этиш ҳуқуқи ҳамда судда она тилида сўзлаш ҳуқуқи таъминланади”, – деб белгиланган. Демак, суд ишларини юритишда ҳеч қандай тилга имтиёз берилмайди.

Download 282.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling