Мавзу юзасидан маъруза матнлари XXI мавзу: Ўзбекистон Республикасида суд ҳокимияти режа
Ўзбекистонда суд органлари тизими
Download 282.5 Kb.
|
21-мавзу
- Bu sahifa navigatsiya:
- I. Демак суд ҳокимиятнинг мустақил тармоғи “Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди” ҳисобланади.
2. Ўзбекистонда суд органлари тизими.
Суд ҳокимиятининг тизими алоҳида вазифаларга ҳамда умумий вазифалари мавжуд, тегишли ваколатларга эга алоҳида суд органларининг тизимидан иборат. Суд органлари қонунчилик ва ижро ҳокимиятидан фарқ қилиб, алоҳида мақсадда тузилган суд органларидан ҳамда Олий ва маҳаллий суд органларидан иборат ва уларнинг барчаси бирлашиб ягона суд ҳокимиятини ташкил қилади. Конституциянинг 107-моддасида суд ҳокимиятини амалга оширувчи суд органлари тизими белгиланган. Унга асосан, “Ўзбекистон Республикасида суд тизими беш йил муддатга сайланадиган Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди, Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролкик ва жиноят ишлари бўйича олий судлари, Қорақалпоғистон Республикаси хўжалик судидан, шу муддатга тайинланадиган фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича вилоят ва Тошкент шаҳар судлари, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича вилоят ва Тошкент шаҳар судлари, фуқаролик ва жинолят ишлари бўйича туманлараро, туман, шаҳар судлари, ҳарбий ва хўжалик судларидан иборат”. Суд ҳокимияти тизими қуйидаги схемада аниқ кўринади. Маълумот учун12: I. Демак суд ҳокимиятнинг мустақил тармоғи “Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди” ҳисобланади. Унинг фаолияти Конституциядан ташқари, махсус қонунлар билан тартибга солинади. Конституциявий суд фақат марказда (Республика миқёсида) тузилиши билан (қуйи тузилмаларда йўқ), вазифа ва ваколатларига қараб, таркибий тузилишига кўра суд ҳокимиятининг бошқа икки тармоғи ‑ умумий юрисдикция судлари ва хўжалик судларидан фарқ қилади. К онституциявий суднинг асосий вазифаси, қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятларнинг ҳужжатлари Конституцияга қанчалик мослигига доир ишларни кўради. Бошқача қилиб айтганда у Конституциянинг асосий ҳимоячисидир. Конституциямизнинг 109-моддасига асосан, Конституциявий судга яна қуйидаги вазифалар юкланган. Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди: Ўзбекистон Республикаси қонунларининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонларининг, ҳукуматнинг ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қарорларининг, Ўзбекистон Республикасининг давлатлараро шартномавий ва бошқа мажбуриятларининг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мослигини аниқлайди; Қорақалпоғистон Республикаси Конституцияси Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, Қорақалпоғистон Республикаси қонунлари Ўзбекистон Республикасининг қонунларига мувофиқлиги тўғрисида хулоса беради; Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари нормаларига шарҳ беради; Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари билан берилган ваколат доирасида бошқа ишларни ҳам кўриб чиқади. Конституциявий суднинг қарорлари матбуотда эълон қилинган пайтдан бошлаб кучга киради. Улар қатъий ва улар устидан шикоят қилиш мумкин эмас. Конституциявий суднинг фаолияти, ваколатлари, иш юритиш, ташкил бўлиш тартиби, таркиби “Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида”ги қонун билан тартибга солинади. Download 282.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling