9. Айбланувчини ҳимоя билан таъминланиш ҳуқуқи. Бу принцип Конституциянинг 116-моддасида мустаҳкамланган. Унга кўра, айбланувчи ҳимояланиш ҳуқуқи билан таъминланади. Тергов ва суд ишини юритишнинг ҳар қандай боскичида малакали юридик ёрдам олиш ҳуқуки кафолатланади. Фуқароларга, корхона, муассаса ва ташкилотларга юридик ёрдам бериш учун адвокатура фаолият кўрсатади. Адвокатурани ташкил этиш ва унинг иш тартиби қонун билан белгиланади.
Айбланувчининг ҳуқуқини ҳимоя қилишни кучайтириш, унинг учун ҳимоячини суд жараёнида прокурор билан тенг ҳуқуқ асосида қатнашишини таъминлашга, суд-ҳуқуқ ислоҳотлари давомида алоҳида эътибор берилди.
Иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг биринчи сессиясида сўзлаган маърузасида мамлакат Президенти “Суд-ҳуқуқ соҳасида”ги вазифаларни кўрсатар экан “Суд жараёнида айблов ва ҳимоянинг тенглиги таъминланмоғи ва бунинг учун адвокатура идораларининг мавқеини кўтариш даркор”15 – деб қайд қилган эди.
Шундан кейин мамлакат қонунчилигига тегишли ўзгартиришлар киритилди ва ҳимоячи мавқеи кучайтирилди, натижада фуқароларнинг судда ҳимоя билан таъминланиш принципи кучайди.
Юқорида тўхталиб ўтилган принциплар Конституциявий принциплар бўлиб, судлар фаолиятида қўлланиладиган яна бошқа принциплар ҳам мавжуд ва улар қонунларда ўз ифодасини топган. Масалан, “Судлар тўғрисида”ги қонунда, қонун ва суд олдида тенглик, судловни фақат суд томонидан амалга оширилиши, “Конституциявий суд тўғрисида”ги қонунда коллегиаллик принциплари мустаҳкамланган.
Мантиқий саволлар
Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти органлари тизимида суд ҳокимиятининг тутган ўрнига ҳуқуқий баҳо беринг?
Судлов ҳокимиятини амалга оширишнинг конституциявий-ҳуқуқий тамойилларини ёритиб беринг?
Ўзбекистонда суд-ҳуқуқ ислоҳотлари: судлар мустақиллигини таъминлаш масаласи конунчиликда қандай ўз ифодасини топган?
Do'stlaringiz bilan baham: |