Мавзу: Ўзаро боғЛИҚ БЎлмаган икки танламани тақҚослаш учун стэюдент мезони. Нормал тақсимланиш параметрларини бахолашнинг статистик методлари


Download 72 Kb.
bet1/4
Sana18.06.2023
Hajmi72 Kb.
#1557939
  1   2   3   4
Bog'liq
3 MAT. Мавзу маруза матни


3 МАВЗУ: ЎЗАРО БОҒЛИҚ БЎЛМАГАН ИККИ ТАНЛАМАНИ ТАҚҚОСЛАШ УЧУН СТЭЮДЕНТ 1 МЕЗОНИ.НОРМАЛ ТАҚСИМЛАНИШ ПАРАМЕТРЛАРИНИ БАХОЛАШНИНГ СТАТИСТИК МЕТОДЛАРИ

Статистика предметини белгилайдиган икки асосий ёндашув мавжуд. Биринчиси, ялпи кузатувлар методи деб номланса (тавсифий статистика), иккинчиси – танланма метод деб номланади (танланма статистика). Ялпи кузатувлар методи бизни қизиқтирадиган тўплам ҳажмини аниқлашдан ва ушбу берилган тўпламнинг барча элементларини кейинги ўлчовидан иборат. Ўлчамлар натижалари, ёки баҳолар, кўрсаткичлар (қийматлар) қатори дейилади. Ушбу қаторлар ўрганилаётган ҳодисани акс эттиришади, бироқ тавсифий статистика мазкур қаторлардан бошланғич тўпламни лўнда ва мазмунли тавсиф этувчи кўрсаткиларни чиқариб олиш методлари билан ишлайди.


Танланма метод назарияси ёки статистик хулоса чиқариш методи, олинган натижаларни қай даражада умумлаштириш имкони мавжудлигини ва улар асосида бизлар қандай хулосалар чиқаришимиз мумкинлигини кўрсатадиган муолажалар (амаллар) тавсифини беришдан иборат. Ялпи кузатувлар методининг танланма методдан фарқи қуйидагилардан иборат: биринчи метод тўпламни ташкил этган барча бирликларни ҳисобга олса, иккинчи метод, асосий тўпламдан олинган маълум бир танланма таҳлили асосида бутун тўплам хоссалари хусусида хулосалар чиқариш имконини беради.
Миқдорий катталиклар характеристикалари (тавсифи)
Миқдорий катталиклардан турли йўсинда фойдаланиш имконияти мавжуд. Уларнинг айримлари кўплаб маълумот бериши мумкин бўлса (Мустақиллик майдонигача 28 километр), айримлари кам маълумотлидир (биринчи ярим ҳимоячи 28- рақам остида ўйнаяпти). Баъзи бир таъкидлар ва статистик операциялар фақатгина айрим миқдорий катталиклар учун яроқлидир (бу ердан 14 километр узоқликда жойлашган ТДПУ Мустақиллик майдонидан икки карра яқин). Ушбу таъкид бошқа миқдорий катталиклар учун беъманилик бўлиб туюлади (иккинчи ярим ҳимоячи 14 рақами остида ўйнаяпти, демак у биринчи ярим ҳимоячининг тенг ярмини ташкил қилади). Шу сабабли сонлар билан бирон бир статистик амалларни бажаришдан олдин бизлар биз фойдаланаётган миқдорий катталиклар учун улар мазмунга эга бўлиш ёки эга бўлмаслигини аниқлаб олишимиз керак бўлади.
Номинал шкала – номлар бўйича таснифлаш имконини берадиган шкала: nomen (лот.) – ном, исм. Номнинг ўзи миқдорий ўлчанмайди, у фақатгина бир объектни бошқа объектдан, ёки бир субъектни бошқа субъектдан фарқлаш имконини беради холос. Бошқача қилиб айтсак, у ёки бу нарсани ифодалаш учун фойдаланиладиган сонлар, рақамлар номинал шкала орқали ўз ифодасини топган бўлади. Номинал шкала орқали берилган маълумотлар миқдорий хоссаларга эга эмас. Номинал шкалалар маълумотлари билан қилишимиз мумкин бўлган ягона статистик амал – улар неча маротаба пайдо бўлишини санаб чиқиш (28 рақам остида неча киши майдонда тўп сураяпти). Номинал шкала бу объектлар ёки субъектларни таснифлаш ячейкалари бўйича тақсимлашдан иборат таснифлаш усулидир.
Номинал шкаланинг энг содда кўриниши бу икки ячейкадан иборат дихотомик шкаладир, масалан, «опа-укалари бор – оиладаги ягона фарзанд»; «ажнабий - ватандош» ва ҳ.к.
Дихотомик шкала бўйича ўлчанаётган хосса муқобил ёки альтернатив деб аталади. У фақатгина икки кўрсаткичга эга бўлиши мумкин.

Download 72 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling