- Афсонада воқелик хаёлий уйдирма асосида, ривоятда эса ҳаётий уйдирма асосида баён қилинади.
- Афсоналарда реал шахслар образидан ташқари хаёлий ва мифологик персонажлар иштирок этади. Ривоятларда эса бундай персонажлар иштирок этмайди.
- Афсона қаҳрамонининг сафари хаёлий-мифологик табиатга эга, ўзга маконга йўналтирилган бўлиши мумкин. Ривоятларда қаҳрамоннинг сафари фақат реал маконга йўналтирилган бўлади.
- Ривоятларда тилсим билан алоқадор талқинлар кузатилмайди. Уларда реаллик устунлик қилади.
- Афсона билан ривоятлар ўртасидаги фарқ уларнинг бошланишида ҳам кузатилади.
Афсонанинг нақлга ўхшаш ва фарқли томонлари - 1) Нақл ҳам, афсона ҳам бесабаб айтилмайди. Нақл муҳокамага сабаб бўлган бирор воқеа ёки ҳодисани тасдиқлаш учун айтилса, афсоналар уни изоҳлаш учун айтилади.
- 2) Нақл ўгит бериш вазифасини бажарса, афсона ахборот бериш вазифасини бажаради.
- 3) Нақл мазмуни ибратомуз бўлса, афсона хабар-дарак мазмунида бўлади.
- 4) Нақллардаги образлар рамзий ва мажозий хусусият касб этса, афсоналардаги образлар хаёлий уйдирмага асосланганлиги ёки реаллиги билан фарқ қилади.
- 5) Нақлларнинг сўнгида яъни, хулоса қисмида, албатта, қиссадан ҳисса берилади.
- 6) Нақл ва афсоналарнинг сюжети содда ва қисқа бўлади. Ҳар иккаласида воқеалар ахборот шаклида баён этилади. Шунингдек, уларда образ ва тушунчаларни бир-бирига зид қўйиш усули етакчилик қилади.
САВОЛ - АФСОНА ВА РИВОЯТЛАРНИНГ ОБРАЗЛАР ТИЗИМИ ВА ТАРКИБИ ҚАНДАЙ?
САВОЛ - Афсоналарда қандай мифологик образлар учрайди? Ривоятларда ҳам бундай образлар бўладими?
- 1. Мифологик образлар:
- а) демонологик образлар: аждар, дев, пари, ажина, алвасти, жин ва ҳ.к.;
- б) ҳомий культлар образи: Хизр, Ҳубби каби.
- 2. Осмон ёритгичлари образи: Қуёш, Ой, Юлдуз…
Do'stlaringiz bilan baham: |