Мавзу: Ўзбекистон республикасида солиќ сиёсатининг ўзига хос хусусиятлари. Режа
СОЛИЌ СИЁСАТИНИНГ АСОСИЙ ТАМОЙИЛЛАРИ ВА ИЌТИСОДИЁТНИ БАРЌАРОРЛАШТИРИШ АСОСЛАРИ
Download 422.92 Kb.
|
Soliqsiesat
СОЛИЌ СИЁСАТИНИНГ АСОСИЙ ТАМОЙИЛЛАРИ ВА ИЌТИСОДИЁТНИ БАРЌАРОРЛАШТИРИШ АСОСЛАРИ.
Юсупов Э.Д. – Солиќ Академияси профессори, иќтисод фанлари доктори. Ћар ќандай сиёсат фаќат хуќуќий асослар билан чегараланиб ќолмасдан балки илгаридан мўлжал ќилинган ва режалаштирилган стратегик дастурлар асосиди олиб борилади. Солиќчилик борасидаги кенг ќамровли давлат сиёсатининг мавжудлиги иќтисодий ривожланишда эътирозли ћолатларни келиб чиќишини олдини олиб, бозор субъектлари ва тадбиркорлар учун мўтадил иќтисодий мућит яратиш ћамда бозорни барќарор ривожланиши учун имконият яратади. Умумиќтисодий назарияда сиёсат деганда давлатнинг илгаридан режалаштирилиб, аниќлаб ва ћуќуќий меъёрлар асосида амалга ошириладиган чора тадбирлар йиѓиндиси тушунилади. Солиќ сиёсати иќтисодий - молиявий сиёсатнинг ажралмас таркибий ва узвий ќисми сифатида ћамда унинг билан бевосита боѓлиќликда олиб борилади. Чунки назарий жићатдан солиќ муносабатлари молия муносабатларининг мућим таркибий ќисмидир. Солиќ сиёсати –бу давлатнинг молия бюджет соћадаги белгилаб олган маќсадларга эришишни таъминловчи келажак ва муайян давр учун солиќ соћасида ишлаб чиќилган стратегик ва тактик тадбирлар ижросини таъминлаш бўйича ќабул ќилинган хуќуќий меъёр ва чора – тадбирлар, яъни ќонун, фармон, ќарор ва меъёрий ћужжатлар йиѓиндисидир. Ћар бир давлатнинг солиќ сиёсати ўзининг стратегик ва тактик бўѓинларидан иборат бўлади. Стратегик солиќ сиёсати узоќ келажакка мўлжалланган, солиќ муносабатларидаги мућим йуналишлар буйича чора— тадбирларнинг мажмуасини ќамраб олувчи режадир. Тактик солиќ сиёсати эса солиќ стратегиясининг ћар бир маълум давр (йил, чорак)да амалга оширилиши лозим бўлган аниќ тадбирий чоралар кўриладиган ќисќа муддатли режадир. Тактика стратегиядан келиб чиќиши ва ўзаро уйѓун бўлиши лозим. Иќтисодиётни эркинлаштириш шароитида солиќ сиёсатини шакллантиришда ривожланган давлатлар тажрибасидан келиб чиќиб солиќќа тортишнинг ќуйидаги йуналишларига эътибор ќаратиш талаб ќилинади: 1. Мамлакат иќтисодиётига чет эл сармояларининг узлуксиз келиб туришини таъминловчи ва инвесторлар манфаатларини ћимоя ќилувчи солиќ сиёсатида башоратлилик ва солиќ ќонунчилигида барќарорлик тамойилларини амал ќилишига эришиш; 2. Давлат тасарруфидан чиќариш ва хусусийлаштириш орќали янги иќтисодий тизим талабларига жавоб берадиган турли мулк шаклларига мосланган корхона ва ташкилотларнинг хўжалик юритишига мумкин ќадар иќтисодий шароит яратиш ћамда уларни бозор муносабатларига кириб боришига ћар томонлама ёрдамлашиш; 3. Ижтимоий зарурий вазифаларни бажариш учун давлатни зарур бўлган молиявий манба ва маблаѓлар билан таъминлашга эришишни таъминлаш маќсадида солиќ тўловчилар сонини кўпайтириш ва хуфиёна иќтисодиёт илдизларига барћам бериш; 4. Бозор иќтисодиёти шароитида янги иќтисодий омилларни ташкил ќилишда ва уларни иќтисодиёт тармоќларига жалб ќилишни раѓбатлантириш орќали ишсизлик даражасини табиий ишсизлик даражасига яќинлаштиришга кўмаклашиш; 5. Аћолининг турмуш даражасини зарурий меъёрларда саќлаб туришга кўмаклашиш ва аћолининг турли ќатламлари реал даромадлари ўртасида кескин фарќланиш келиб чиќишини олдини олиш. Иќтисодиётни тартибга солишнинг иќтисодий воситаси ћисобланган солиќлардан тўѓри ва маќсадли фойдаланиш, халќ хўжалиги тармоќларини бозор талабларига мослаб ќайта ќуришга, иќтисодий ресурслардан тежамли фойдаланишга, ишлаб чиќариш ва бозор инфратизилмасини яратишга, бозор субъектларининг тўлов, аћолини эса сотиб олиш ќобилиятини зарур даражаларда ушлаб туриш ва пулнинг ќадрсизланишини (инфляциясини) жиловлаб туришга имкон беради. Пулнинг ќадрсизланишига жиловлашга солиќ ставкаларини пасайтириш ёки солиќ юкини камайтириш натижасида хуфиёна иќтисодиётни чеклаш ва ялпи ички маћсулот ћажмини ўстириб бориш орќали эришилади. Амалда бўлган солиќлар бўйича имтиёзлар тизимини яратиш ёки янги солиќларни амалиётга киритилиши стратегик маќсадлардан келиб чиќиши ћамда бозор суъбектларини ишлаб чиќариш ћажмларини кўпайтиришдан манфаатдорлигини таъминлашга ќаратилмоѓи лозим. Айниќса, янги солиќлар амалиётга киритилаётганда улар илмий асосланган ва келажакка мўлжалланган бўлиши, йирик назариячи олимлар, амалиёт ходимлари ва жамоатчилик ўртасида матбуот орќали очиќ мућокама ќилиш натижаларига суянган ћолда якуний ќapop ќабул ќилиниши лозим. Бунда бир соћанинг мутахассислари фикри билангина чегараланиб ќолмаслик керак, чунки соћа мутахассислари ўз манфаатларидан келиб чиќиб, умумдавлат ва жамият аъзолари манфаатларини эътибордан четда ќолдиришлари мумкин. Давлатнинг солиќ сиёсатини асослилигига эришиш бозор иќтисодиёти тамойилларини шакллантириш жараёнини тезлаштириш ва ижтимоий ларзаларсиз ўтиш ћамда бозор муносабатларини ћар томонлама ривожлантиришнинг мућим омили сифатида ќаралиши керак. Бугунги кунда солиќ ислоћатларини амалга оширишда ќуйидаги масалаларни ћал ќилиш устувор вазифа сифатида ќаралиши талаб ќилинади: Биринчидан – бозор субъектларига нисбатан солиќ юкини камайтириш орќали корхоналарнинг ўз маблаѓларини мустаќил равишда тасарруф этиш имкониятларини кенгайтириб бориш. Республикамиз Президенти И. Каримов солиќ сиёсатида эътиборга олиниши ва келгусида устувор вазифа сифатида белгилаб олиниши лозим бўлган ушбу масалага алоћида тўхталиб ќуйидагиларни таъкидладилар: «Содда ќилиб айтганда, хўжалик ва корхоналарга бу масалада енгиллик бериш керак, уларнинг елкасидаги солиќ юкини камайтириш лозим. Бугунги кунда Республика бирлашган бюджетига ана шундай тўловлар улуши ялпи ички маћсулот ћажмида амалда 35% дан зиёдни ташкил этмоќда. Холбуки, дунё тажрибасида бюджетга тўланадиган солиќ тўловларининг маќбул нормалари аллаќачон шаклланиб бўлган. Масалан, бундай нормалар Америка Ќўшма Штатларида 26,1% ни, Японияда 22,6%ни, Германияда эса 29,2%ни ташкил этади. Иќтисодий ривожланган бошќа мамлакатларда ћам шу ћолни кўриш мумкин». Иккинчидан- бевосита солиќларни камайтириш ва дунё амалиётидан келиб чиќќан ћолда билвосита солиќларни ћамда ресурс тўловлари салмоѓини ошириб бориш. Ќайта тикланмайдиган табиий бойликлар бўлган ер ва сув заћираларидан самарали ва тежамкорлик билан фойдаланишни оптималлаштиришга алоћида аћамият бериш лозим. Учинчидан - ишлаб чиќарувчилардан бюджет ва бюджетдан ташќари фондлар учун ундириладиган солиќлар суммаси билан ялпи ички маћсулот (ЯИМ) ва иќтисодий ривожланишнинг белгиланган суръатларида маќбул (оптимал) мувофиќлаштириш бўлишига эришиш. Тўртинчидан - солиќ сиёсатини шакллантиришда бюджетлараро нисбатларга ќатъий риоя ќилиш, яъни маћаллий ва республика бюджетлари даромад ва харажатлари оптималлигига эришиш керак. Бешинчидан - солиќлар сонини ќисќартириш ва бирхиллаштириш ћамда улар бўйича ћисоб-китоб ќилиш ва тўлаш механизмларини соддалаштириш; Олтинчидан - жорий солиќ сиёсатини шакллантиришда давлат ћаражатларининг имкон ќадар ќисќартирилиши ва оптималлаштирилишини энг мућим устивор вазифа сифатида ќараш; Еттинчидан - иќтисодиётнинг барча тармоќларини экспортбоп маћсулотлар ишлаб чиќаришдан манфаатдорлигигини таъминлаш учун эркин алмашинадиган валютага маћсулот экспорт ќилувчиларга имтиёзлар тизимини кенгайтириш; Саккизинчидан - бозор субъектларини ишлаб чиќаришга меъёрдан ортиќча ишлаб чиќариш омилларини жалб ќилишларини чеклаш тизимини яратиш орќали ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш; Тўќќизинчидан – ички бозорни маћаллий халќ истеъмоли моллари билан тўлдиришни таъминлаш учун бозор субъектлари учун имтиёзлар тизимини кенгайтириб бориш. Солиќ ќонунчилигини санаб ўтилган талаблардан келиб чиќиб ислоћ ќилиш республикада бюджетни барќарор шаклланишини таъминловчи ва иќтисодий ўсишни раѓбатлантирувчи халќаро тамойил ва меъёрларга мос келадиган солиќ тизимини яратиш имкониятини яратиб, солиќ тўловчиларда масъулият ва солиќларнинг маќсадли йўналтирилганлигини англаш ћиссини шакллантириш ва тарбиялаш каби вазифаларга эришилади. Download 422.92 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling