Мавзу: Ўзбекистон республикасида солиќ сиёсатининг ўзига хос хусусиятлари. Режа


CОЛИЌ СИЁСАТИ ВА УНИНГ СОЛИЌ МАДАНИЯТИНИ ШАКЛЛАНТИРИШДА ТУТГАН ЎРНИ


Download 422.92 Kb.
bet3/4
Sana10.11.2023
Hajmi422.92 Kb.
#1761704
1   2   3   4
Bog'liq
Soliqsiesat

CОЛИЌ СИЁСАТИ ВА УНИНГ СОЛИЌ МАДАНИЯТИНИ ШАКЛЛАНТИРИШДА ТУТГАН ЎРНИ.
Э. Юсупов – Солиќ Академиясининг профессори
Солиќ иќтисодий категориясини кириб келиши давлатчиликнинг пайдо бўлиши ва унинг ижтимоий функцияларини ижросини таъминлаш билан боѓлангандир. Яъни, иќтисодиётнинг номоддий соћалари ћисобланган соѓлиќни саќлаш, маданият, маориф, мудоофа ва шу каби соћаларга талаб ќилинадиган маблаѓларни молиялаштириш учун албатта уни бошќа манбалардан олиш керак бўлади. Давлат бюджети харажатларини молиялаштиришнинг асосий манбаси бўлиб, солиќлар ћисобланади. Жумладан 2003 ва 2004 йиллардаги давлат бюджети параметрларида даромадларнинг 90%дан ортиѓи солиќлар ћисобидан шаклланади.
Маълумки, давлат ўз моћияти нуќтаи-назаридан алоћида оилаларни йиѓиндисидан ташкил топади. Ћар бир алоћида оила ўзининг бюджетига эга бўлганидек, давлатнинг ћам бюджети мавжуд бўлади ва у даромад ва харажатлар ќисмидан ташкил топади.
Алоћида оила мисолида олганимизда оила бюджетининг даромади ундаги ишловчи аъзоларнинг иш ћаќи пенсионерларнинг пенсиялари, тадбиркорларнинг тадбиркорлик фаолиятидан олган даромадларидан ташкил топади. Агарда оила аъзолари ўз ваќтида ойлик ола олмасалар ёки пенсионерларга пенсия берилмаса, бундай оилаларда режалаштирилган ишларни ўз ваќтида бажаришда муаммолар келиб чиќади. Агарда бундай ћолат ќайта-ќайта такрорланган таќдирда ёки айрим оила аъзоларнинг ўзларининг мажбуриятларини бажаришга маъсулиятсизлик билан ёндашган шароитда оилада мућит бузилиб, бундай оилалар пароканда бўлиши мумкин.
Ёки оила бошлиѓи бўлган отанинг ўзининг фарзандлари олдидаги ќарзи ва фарзини тўла ижро эта олмаслиги ћам оилада парокандаликни келтириб чиќариши мумкин. Давлат ћам катта оила сифатида ўзининг фуќаролари олдидаги вазифаларини бажара олмай ќолиш ћолатларини келиб чиќишини олдини олиш учун зарур маблаѓларга эга бўлиши лозим. Бундай маблаѓларни солиќлар кўринишида тўловчилари бўлиб фуќаролар ва хўжалик юритиш субъектлари ћисобланади.
Демак, ћар бир фуќаро ва хўжалик юритувчи субъект давлат бюджети олдидаги вазифасини ўзининг биринчи навбатдаги мажбурияти сифатида ќараши лозим. Солиќ тўловчи мажбуриятларни ўз ваќтида ва тўлиќ хажмларда бажаришни таъминлашга ќаратилган чора-тадбирлар солиќ маданиятини шакллантиришга ќаратилмоѓи керак. Солиќ маданияти тушунчасини шартли равишда ќуйидаги гурућларга ажратиш мумкин:

  1. Солиќларни амалга киритиш маданияти.

  2. Солиќларни ундириш маданияти.

  3. Солиќ тўлаш маданияти.

Солиќларни амалга киритиш маданияти деганда, солиќларнинг ќатъийлиги, асослилиги ва барќарорлигига эришиш орќали солиќ тўловчиларда солиќ сиёсатига нисбатан ишонч ћосил ќилишга ќаратилган чора-тадбирлар йиѓиндиси тушунилади.
Солиќларнинг тўла асосланмасдан амалиётга киритилиши солиќ боќимандалигини ошишига олиб келиб, оќибат натижада ушбу ќарздорликни тўлаш манбаси бўлмаганлигидан кечиб юбориш ёки тўлов муддатларини орќага суришга тўѓри келади. Бундай амалиётнинг ќайта-ќайта такрорланиши солиќ тўловчиларда боќимандалик кайфиятини шакллантириб, уларда солиќ тўлашдан ќочиш бўйича муќаррар кўникма ћосил бўлишига олиб келади. Яъни, бошќаларнинг солиќлар бўйича ќарздорлигини кечиб юборилаётганлигини ўз кўзи билан кўрган интизомли солиќ тўловчи ћам имкониятини ќилиб уни тўламасдан кечиб юборилишини кутади. Бундан оќибат натижада жамият зарар кўриб, у парокандаликка учрайди.
Солиќларни ундириш маданияти деганда, уларни мажбурлаб, зўрлаб, куч ишлатиб тўлатишни эмас, балки ўз хоћишлари билан тўлашларига эришиш учун кўриладиган чора-тадбирлар йиѓиндиси тушунилади. Амир Темур фикрича: «Обрў-нуфузи ќамчи ва даррадан заиф бўлган ћоким ўз ўрнига номуносиб»дир. Солиќ ундириш маданиятини шаклланиши ўз навбатида хўжалик юритувчи субъектлар олаётган даромадлари билан солиќ юки ўртасида маќбул нисбатларни вужудга келиши билан ифодаланади.
Солиќ тўлаш маданияти деганда, солиќ тўловчиларда, белгиланган солиќ ва йиѓинларни ўз ваќтида ва тўлиќ ћажмларда тўлашга ундовчи ћусусиятларни келтириб чиќаришга ќаратилган чора-тадбирлар тушунилади. Ишлаб топилаётган даромадлар билан ундан ундирилаётган солиќлар ўртасида оќилона нисбат ўрнатилмас экан ќанча гапирилмасин солиќ маданияти шаклланмайди. Аксинча, солиќ объектини яшириш, хужжатларни ќалбакилаштириш каби салбий ћолатлар келиб чиќаверади.
Ана шундай ћолатларга чек ќўйиш учун Президентимиз томонидан ќўйилаётган асосий вазифа – бу солиќ юкини камайтириб бориш сиёсатидир. Республикада кейинги 4 йилда ушбу йўналишда олиб борилган чора-тадбирлар натижасида солиќ юки 38%дан 32,5%гача пасайди.
Солиќ юкини пасайтириш ишлаб чиќарувчилар ихтиёрида ќўшимча маблаѓлар ќолдирилишига олиб келиб, натижада уларнинг инвестицион ќобилиятни оширади ћамда янги технологияларни жорий этиш учун имконият яратади. Масалан, 2004 йилда биргина даромад (фойда) солиѓи ставкасини 20%дан 18%гача пасайтириш корхоналар ихтиёрида 18-20 миллиард сўм маблаѓни олиб ќолиш имкониятини яратмоќда.
Бир нарсани очиќ айтиш лозим, ќанчалик ћаракат ќилинмасин солиќлар бўйича боќимандаликни тугатиш имконияти бўлмаяпти. Савол туѓилади, нима ќилиш лозим? Фалсафанинг «сабабсиз окибат бўлмаслиги» ќонуниятидан келиб чиќиб хулоса ќилсак, ушбу боќимандаликни келтириб чиќаришнинг туб сабаблари аниќланиб тугатилмас экан муаммо муаммолигича ќолаверади. Буни дарахтни буташ жараёнига ўхшатиш мумкин. Чунки, дарахт шохлари буталганда у яна шохлайди. Агарда у илдизи билан олиб ташланса яна буташга зарурият ќолмайди.
СОЛИЌ СИЁСАТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЙЎЛИДА

Туробжон ЖЎРАЕВ, Ўзбекистон Республикаси Молия вазири ўринбосари




Ўзбекистон истиќлолга эришиб, мустаќил иќтисодий ислоћотлар йўлини танлаганидан сўнг, ћукумат олдида мамлакат иќтисодиётининг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиќќан ћолда, моћиятан янги солиќ тизимини вужудга келтириш вазифаси турар эди. Зеро, иќтисодиётни бошќариш борасида совет маъмурий-буйруќбозлик тизимидан мерос ќолган бюджетни шакллантириш механизми ижтимоий-иќтисодий ўзгаришлар талабларига мос келмас, мамлакатимиз манфаатларига жавоб бермас эди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 1992 йилдаёќ юртимизда эндигина шаклланаётган солиќ тизими катта эътиборни ва такомиллаштиришни талаб этади, деган эди.
Солиќ ислоћотларини амалга оширишда мамлакатимиз раћбарияти томонидан ќуйидаги масалаларни ћал ќилиш устувор вазифа сифатида ќўйилди:
Биринчидан - корхоналарга нисбатан солиќ юкини имкон ќадар камайтириш, бунда корхона ўз маблаѓларини мустаќил равишда тасарруф эта олиш салоћиятига эга бўлиши. Энг аввало, бевосита солиќларни камайтириш ва билвосита солиќларни ћамда ресурс тўловларини, айниќса, ќайта тикланмайдиган табиий бойликлар, ер ва сув захираларидан самарали ва тежамкорлик билан фойдаланишни оптималлаштиришга алоћида аћамият бериш лозим.
Иккинчидан - ишлаб чиќарувчилардан бюджет ва бюджетдан ташќари фондлар учун ундириладиган солиќлар суммаси ялпи ички маћсулот (ЯИМ) ва иќтисодий ривожланишнинг белгиланган суръатларида оптимал равишда мувофиќлаштирилиши керак.
Учинчидан - солиќ сиёсатини шакллантириш пайтидаги бюджетлараро нисбатларга ќатъий риоя ќилиш, яъни даромадларнинг ќайси ќисми ишлаб чиќарувчиларда ќолиши кераклиги, ќайси ќисми маћаллий ва республика бюджетига келиб тушиши лозимлигининг оптимал нисбатларини таъминлаш керак.
Тўртинчидан - солиќларни бирхиллаштириш, сонини ќис-ќартириш ћамда улар бўйича ћисоб-китоб ќилиш ва тўлаш механизмларини соддалаштириш бўйича доимий иш олиб бориш.
Бешинчидан - йиллик солиќ сиёсатини шакллантиришда давлат харажатларининг мумкин ќадар ќисќартирилиши ва оптималлаштирилишини энг мућим устуворлик сифатида инобатга олиш.
Бозор муносабатлари, хўжалик юритишнинг янги шакллари ривожланиши билан солиќ ќонунчилиги зикр этилган тамойиллардан келиб чиќадиган ћамда ислоћотларнинг тегишли босќичи шароитига мос келадиган жиддий ўзгаришларга учради. Шу тарзда янгиланиш ва ислоћотлар туфайли республикада бюджетнинг даромад ќисмининг барќарор шаклланишини таъминловчи ва иќтисодий ўсишни раѓбатлантирувчи режали, халќаро тамойиллар ва меъёрларга мос келадиган солиќ тизими яратилди.
Айтиш жоизки, мамлакатимиз раћбарияти томонидан солиќ тўловчиларда масъулият ћиссини, солиќларнинг маќсадли йўналтирилганлигини англаш ћиссини шакллантириш ва тарбиялаш энг мућим вазифа деб белгиланган. Солиќ тўловчилар нима учун солиќ тўлаётганликлари, уларнинг миќдори нима сабабдан ошгани ёки камайтирилганлигини яхши тушунишлари керак. Энг мућими - солиќлар таълим, соѓлиќни саќлаш тизимларини, ижтимоий ва ишлаб чиќариш инфратузилмаларини ривожлантириш орќали алал-оќибат солиќ тўловчиларнинг ўзига ќайтиши ва уларнинг манфаатларига хизмат ќилишини англашлари лозим.



Download 422.92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling