Мавзу: Ўзбекистон республикасида солиќ сиёсатининг ўзига хос хусусиятлари. Режа


СОЛИЌЛАР - ИЌТИСОДИЁТНИ ТАРТИБГА СОЛИШНИНГ МУЋИМ ОМИЛИ


Download 422.92 Kb.
bet4/4
Sana10.11.2023
Hajmi422.92 Kb.
#1761704
1   2   3   4
Bog'liq
Soliqsiesat

СОЛИЌЛАР - ИЌТИСОДИЁТНИ ТАРТИБГА СОЛИШНИНГ МУЋИМ ОМИЛИ


Солиќ механизми иќтисодиётни бошќаришнинг бозор воситалари орасида мућим ўрин тутади. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов бозор иќтисодиётининг ўзини ўзи тартибга солувчи механизмларининг истиќболли эканлиги ва бунда давлат ихтиёрида фаќат иќтисодий воситалар ва раѓбатлар саќланиб ќолишини ћамда уларнинг таркибий ќисми солиќлар эканлигини бир неча бор таъкидлаган.


Солиќлар иќтисодий сиёсатнинг энг амалий воситасидир.
Ќандай солиќ сиёсати юритилаётгани ва солиќќа тортиш соћасидаги чора-тадбирлар ќанчалик самарали эканлиги кўп жићатдан иќтисодий ислоћотларнинг характери ва динамикасини белгилайди. Оќилона ташкил этилган, яхши мувозанатланган солиќ тизими, бозор иќтисодиёти тараќќий этган мамлакатлар тажрибасидан маълумки, ишлаб чиќариш самарадорлигини оширишнинг ћамда шу асосда барќарор иќтисодий ривожланишга эришишнинг асосий воситаларидан биридир.
Солиќ муносабатлари ќанчалик ривожланганлигидан ќатъи назар солиќ тизими ўзининг асосий вазифаси - фискал, ќайта таќсимлаш ва раѓбатлантириш вазифасининг бажарилишини таъминлаши лозим. Энг мућими, мавжуд солиќќа тортиш тизими стратегик маќсадларга ћам, айни пайтда, иќтисодий ислоћотларнинг ќисќа, ўрта ва узоќ муддатли маќсадларига ћам мос келиши ва шунга хизмат ќилиши керак.

УМУМИЙ СОЛИЌ ЮКИНИ ОПТИМАЛЛАШТИРИШ ВА КАМАЙТИРИШ - ДАВР ТАЛАБИ


Ўзбекистонда давлатнинг иќтисодиётга аралашувини камайтиришга доир изчил сиёсат олиб бориш натижасида ћар йили солиќ юкини камайтириш чоралари амалга оширилмоќда. Энг аввало, улар ишлаб чиќаришни, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга, аћолининг реал даромадларини ва истеъмол талабларини оширишга ќаратилган. Шу билан бирга, солиќлар ва тўловларни бирхиллаштиришга катта эътибор ќаратилмоќда. Бу эса солиќќа тортиш механизмларининг ошкоралигига, солиќларни ћисоблаш ва тўлашга оид корхоналар фаолиятини соддалаштиришга, шунингдек, солиќ мажбуриятларининг бажарилишини самарали назорат ќилишга ёрдам беради. Айни пайтда бу ћол республикамизда ќўлланиладиган солиќ тизимини халќаро меъёрлар ва андозаларга мувофиќлаштириш зарурати билан изоћланади.


Агар дунё мамлакатларида ќўлланиладиган солиќ юкларини изоћловчи статистика маълумотларига мурожаат этсак, шуни кўриш мумкинки, ЯИМга нисбатан солиќ тўловлари даражаси турли давлатларда турличадир. Бу эса иќтисодий тартибга солиш даражасидаги фарќлар, юритиладиган ижтимоий-иќтисодий сиёсат йўналиши, муайян мамлакатларнинг геополитик жойлашуви ва бошќа омиллар билан изоћланади. Умуман, солиќ юки даражаси бўйича дунё мамлакатларини 3 гурућга ажратиш мумкин:
солиќќа тортишнинг юќори даражаси - солиќлар салмоѓи ЯИМнинг 40 фоизидан ортиќ (Люксембург, Франция);
солиќќа тортишнинг ўртача даражаси - солиќлар салмоѓи ЯИМнинг 30 фоизидан 40 фоизигача (Дания, Швеция, Австрия, Германия, Буюк Британия);
солиќќа тортишнинг ўртачадан пастроќ даражаси - солиќлар салмоѓи ЯИМнинг 30 фоизигача (Хитой, Ћиндистон, Миср, Малайзия, Жанубий Корея).
Ўзбекистонда солиќ юки даражаси йилдан-йилга мунтазам равишда пасайиб бормоќда. Агар 1999 йилда ушбу кўрсаткич ЯИМнинг 38,7 фоизини ташкил этган бўлса, 2002 йилга келиб 33,6 фоизга тушди, 2003 йилда эса ЯИМнинг 31,4 фоизини ташкил этиши кутилмоќда. 2004 йилда солиќќа тортиш даражасини ЯИМга нисбатан 2,5-2,8 фоизигача ќисќартириш ёки 28,6 фоизига етказиш режалаштирилган.
Иќтисодиётда солиќ юки даражасининг камайтирилиши солиќларни ћисоблаш механизмларини такомиллаштириш, фискал функцияларни ќисќартириш ва солиќларнинг раѓбатлантирувчи ролини кучайтириш билан бирга давом эттирилмоќда.

ЮРИДИК ВА ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАР ДАРОМАДЛАРИНИНГ (ФОЙДАСИНИНГ) СОЛИЌЌА


ТОРТИЛИШИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Республикамизда солиќ тизимини такомиллаштириш жараёнида хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан солиќ юкини изчил камайтиришга алоћида эътибор ќаратилмоќда. Бунда, биринчи навбатда, уларнинг даромадларидан ундириладиган бевосита солиќларнинг салмоѓини камайтириш диќќат марказида турибди. Бунинг натижасида корхона ихтиёрида ќоладиган маблаѓлар улушининг кўпайиши эвазига унинг айланма маблаѓлари миќдорини кўпайтириб бориш ва оптимал даражасини саќлаш, ишлаб чиќаришни замонавийлаштириш, унинг самарадорлигини ошириш маќсадида кўпроќ инвестиция киритиш, ходимлар мећнатини янада раѓбатлантириш имкони пайдо бўлади.
Совет давридаги фискал сиёсат фойданинг катта ќисмини ундирилишини ва ќайта таќсимланишини кўзда тутар эди. Даромад солиѓининг ўта юќори ставкаларда олиниши (1990 йилда бу кўрсаткич 55 фоизни ташкил этган) шундай вазиятни вужудга келтирдики, корхоналар ўз ишлаб чиќаришини кенгайтириш ва техник жићатдан ќайта жићозлашдан манфаатдор бўлмай ќолди.
Айнан шу сабабли мамлакатимизда даромад солиѓини камайтириш асосий маќсад ќилиб олинди. Натижада, 1995 йилга келиб даромад солиѓи ставкаси 38 фоизга тушди, 1999 йилда - 33 фоизга, 2003 йилдан бошлаб эса бу кўрсаткич дунёдаги энг кам даражага - 20 фоизга туширилди. Келгуси режаларда - даромад солиѓини янада камайтириш мўлжалланган. Шуни ќайд этиш лозимки, халќ истеъмол молларини, болалар учун мўлжалланган товарларни ишлаб чиќаришни, маћаллий товарлар экспортини раѓбатлантириш маќсадида бундай товарлар ишлаб чиќарувчиларга нисбатан даромад солиѓининг паст ставкаси (7 фоиздан 16 фоизгача) ќўлланилади.
Ишлаб чиќарувчига нисбатан солиќ юкининг камайтирилиши даромадларнинг яширин ћолдан чиќиб, ќонунийлаштирилиши ва солиќќа оид тушумларнинг муайян даражада кўпайишига олиб келади. Жумладан, 2002 йилда солиќ ставкаси 24 фоиз бўлгани ћолда юридик шахслардан 174 миллиард сўм даромад солиѓи тўпланди, бу эса бюджет умумий даромадининг 9,3 фоизини ташкил этди. Жорий йилда эса даромад солиѓи ставкаси 20 фоиз деб белгилангани ћолда бюджетга 198 миллиард сўм маблаѓ келиб тушиши ёки умумий даромаднинг 10,5 фоизини ташкил этиши кутилмоќда.
Тушумларнинг ћажми бўйича иккинчи ўринда турадиган жисмоний шахсларнинг даромадларидан олинадиган солиќни ќисќартириш юзасидан амалга оширилаётган чоралар аћоли даромадларининг реал даражасини ошириш ва тегишли равишда иќтисодий ривожланишнинг мућим омили бўлган тўловга лаёќатлилигини кучайтиришга йўналтирилган.
Жисмоний шахслар даромадларини солиќќа тортишнинг самарали тизимини яратишга оид вазифаларнинг аћамияти мазкур тизимнинг ижтимоий масалаларга дахлдорлиги, аћоли турмуш даражасига кўрсатадиган таъсири билан боѓлиќдир. Шундан келиб чиќќан ћолда даромад солиѓининг ќўлланиладиган шкаласи мунтазам равишда такомиллаштирилмоќда. Хусусан, мамлакатимизда 1998-1999 йилларда ушбу солиќнинг максимал ставкаси 45 фоиз бўлган 5 даражали шкала ќўлланилган бўлса, 2000 йилда - максимал ставкаси 40 фоиз бўлган 4 даражали шкала жорий этилди, 2001 йилда эса даромад солиѓини ћисоблашнинг уч шкалали тизимига ўтилди. Бунда 2003 йилда аћоли даромадларини солиќќа тортиш шкаласининг кенгайтирилиши ва шу аснода оралиќ ставканинг (2001 йилдаги 25 фоиздан 2003 йилда 23 фоизгача), максимал ставканинг ќисќариши (36 фоиздан 31 фоизгача) ЯИМга нисбатан ушбу солиќ бўйича тушумларнинг камайишини келтириб чиќармади (2000-2003 йилларда ушбу солиќнинг ЯИМга нисбатан салмоѓи ўрта ћисобда 3,2 фоизни ташкил этмоќда).
Ћозирги пайтда Президентимиз Ислом Каримов томонидан ќўйилган жисмоний шахслар даромадларининг солиќќа тортилишини такомиллаштириш бўйича устувор йўналиш сифатида белгиланган солиќ ставкаларини камайтириш ва аћоли даромадларини солиќќа тортишнинг уч босќичли тизимидан икки босќичли тизимига аста-секин ўтиш концепциясини давом эттириш вазифаси турибди.
Умуман, бевосита солиќлар бўйича солиќ юкини изчил камайтириш сиёсатининг самарадорлигини ЯИМга нисбатан улар тушумининг барќарор камайиши тенденцияси ћам исботлайди. Агар 1999 йилда бевосита солиќлар бўйича бюджет даромадлари ЯИМга нисбатан 8,5 фоизни ташкил этган бўлса, 2003 йилда уларнинг 6,8 фоизгача камайиши кутилмоќда.

БИЛВОСИТА СОЛИЌЌА ТОРТИШ САМАРАДОРЛИГИ - БЮДЖЕТ ДАРОМАДЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШНИНГ БАРЌАРОРЛИГИ ГАРОВИ


Солиќ тизимини ривожлантириш ва такомиллаштиришда устувор аћамият билвосита солиќќа тортишга ќаратилган. Бунинг сабаби шундаки, билвосита солиќлар товарлар, ишлар ва хизматларга нисбатан ќўшимча тусга эга бўлгани ћолда, пировард натижада ишлаб чиќарувчининг молиявий ћолатига тўѓридан-тўѓри таъсир кўрсатмайди ћамда ишлаб чиќаришни ривожлантиришга тўсќинлик ќилмайди.


Бундан ташќари, бевосита солиќлар бўйича солиќ юклари камайган бир шароитда бюджетнинг даромад ќисми барќарорлигини таъминлашда билвосита солиќќа тортишнинг аћамияти янада ортади. Раќамларда ифодаланганда бу шуни англатадики, яќин йиллар давомида давлат бюджети таркибида билвосита солиќлар улушининг ортиши тенденцияси давом этади. Хусусан, 1999 йилда бу раќам 53,9 фоизга тенг бўлган ћолда 2002 йилда ушбу нисбат 54,6 фоизни ташкил этди (2003 йилда 59,2 фоизга етиши кутилмоќда). ЯИМга нисбатан барча солиќлар камайган бир пайтда билвосита солиќлар улуши 13-14 фоизни ташкил этмоќда.
Билвосита солиќлар таркибида акциз солиќлари мућим аћамиятга эга бўлиб, бюджет даромадларининг деярли учдан бир ќисмини ташкил этади. Шуни ќайд этиш лозимки, асосан кундалик эћтиёж моллари тоифасига кирмайдиган маћсулотларгина акциз солиѓига тортилади.
Энг аввало, бу алкоголь, тамаки ва нефть маћсулотлари, заргарлик ва бошќа моллардир. Акцизлар тизими бюджетни тўлдиришга оид фискал вазифалар билан бир ќаторда саломатлик учун зарарли бўлган маћсулотлар ва товарлар истеъмолини камайтиришга хизмат кўрсатади.

РЕСУРС СОЛИЌЛАРИНИНГ КАТТА САЛОЋИЯТИ


Ресурс солиќлари ер, сув ва бошќа табиий бойликлардан самарали фойдаланишни таъминловчи амалий восита бўлгани ћолда бозор иќтисодиётида табиий ресурслардан фойдаланиш ва келажак авлодлар учун саќлаш борасида мућим роль ўйнайди. Солиќларнинг бошќа турларидан фарќли ўлароќ, ресурс солиќлари ўзига хос хусусиятларга эга: ўзининг иќтисодий моћиятига кўра улар рента тўловидир. Бошќача айтганда, бу ќайта тикланмайдиган табиий, ер ва сув захираларидан фойдаланганлик учун ўзига хос тўлов бўлиб, у хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг натижалари билан боѓлиќ эмас. Демак, ресурс тўловлари тизими турли шароитларда жойлашган хўжалик юритувчи субъектлар учун тенг шароитларни таъминлашга, табиий бойликларга нисбатан оќилона муносабатни раѓбатлантиришга, уларнинг талон-торож ќилинишига йўл ќўймасликка ќаратилган.


Айнан шу сабабли, келгусида бюджет даромадларини шакллантиришда ресурс солиќлари янада мућим ўрин тутиши белгиланган. Ваћоланки, ћозир улар давлат бюджети даромадларининг сезиларли бўлмаган ќисмини ташкил этади (2002 йилдаги ЯИМга нисбатан 1,9 фоизни ташкил этиши ва 2003 йилда 2,2 фоизга етиши кутилмоќда).
Асосий ресурс солиќларидан бири ер солиѓидир. Ерга нисбатан солиќќа тортиш объекти сифатида ер майдонининг сатћи барќарор кўрсаткич сифатида ќўлланилади. Шу сабабли бозор конъюнктурасининг, хўжалик фаолияти шароитининг ўзгариши ва бунинг натижасида ишлаб чиќариш ћажмининг ќисќариши солиќ тушумлари суммасининг мутаносиб тарзда ќисќаришига олиб келмайди. Ишлаб чиќариш кўламлари ва ћажмларига бевосита боѓлиќ эмаслиги унинг батартиб ќўлланилишини таъминлайди.
Амалдаги солиќ тизимида ер солиѓи ставкалари фойдаланиладиган ер ресурсларининг иќтисодий аћамиятини тўлиќ ќамраб олмаган эди. Улар мазкур ер майдонида ќандай маћсулот - пахта, дон ёки мева-сабзовот етиштирилишидан ќатъи назар кўпинча тенг бўлади. Ћолбуки, маћсулот турларидан олинадиган фойдада катта фарќ мавжуд. Ер солиѓи ќанчалик самарали ва адолатли эканлиги кўп жићатдан ана шу солиќни тўловчи ќишлоќ хўжалиги маћсулотларини ишлаб чиќарувчиларнинг молиявий аћволини белгилайди. Шу сабабли, келгусида ставкаларни белгилаш механизми шундай ўзгартириладики, ер солиѓини ћисоблаб чиќишда ер майдонининг жойлашуви, сифати, етиштириладиган маћсулот тури эътиборга олинади. Бошќача айтганда, ердан олинадиган амалий фойда кўзда тутилади. Бу иш ер ќийматини иќтисодий баћосидан келиб чиќќан ћолда ставкаларини белгилаш йўли билан амалга оширилади.
Бозор иќтисодиёти шароитидаги яна бир мућим ресурс солиѓи - ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун тўланадиган солиќдир. Республикамиз ќонунчилигига асосан ер ости бойликлари умумдавлат мулки ћисобланади. Ушбу йўналишдаги корхоналар эса фаќат ер ости бойликларини ќазиб олиш ва ќайта ишлаш ћуќуќига эгадир. Демак, табиий бойликларни оќилона тарзда ќазиб олиш давлат, бутун жамият ва келгуси авлодлар манфаатларини эътиборга олган ћолда амалга оширилиши керак.
Ер ости бойликларидан фойдаланганлиги учун тўланадиган солиќ ћам айнан шу маќсадларни кўзлайди. У нафаќат ќазиб олувчи соћалар корхоналари рента даромадларининг бир ќисмининг давлат томонидан ундирилиши орќали фискал вазифаларни бажаради, айни пайтда табиий бойликларга нисбатан эћтиёткорона ва оќилона муносабатни ћам таъминлайди.
Ћозирги кунда Ўзбекистонда ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун тўланадиган солиќнинг ќазиб олинадиган хом-ашё турлари бўйича табаќалаштирилган ставкалари белгиланган. Табиий бойликларни ќазиб олиш пайтида рента даромадларини янада самарали ва адолатли солиќќа тортилишини таъминлаш маќсадида конларнинг жойлашган ўрни ва ќазиб олиш шароитларига кўра ставкаларнинг белгиланиши амалга оширилмоќда.
Энг ёмон шароитли конлар бўйича минимал ћамда энг яхши шароитларга эга конлар учун максимал ставкаларнинг белгиланиши орќали энг яхши шароитдаги кон ќазиб олувчиларнинг юќори даромади ћисобидан солиќ олиш ва уни бюджет орќали таќсимлаш йўли билан республиканинг ижтимоий-иќтисодий ривожланишига йўналтирилади. Ўз навбатида, фойдали ќазилмаларни ќазиб олишнинг табиий ноќулай шароитда ишлайдиган конлар давлат томонидан ќўшимча тарзда ќўллаб-ќувватланади. Уларга нисбатан камайтирилган ставкаларнинг жорий этилиши туфайли бундай корхоналар ишлаб чиќаришни ривожлантириш ва замонавийлаштиришга ќўшимча маблаѓлар йўналтириш имконига эга бўлади.
Шу тарзда ресурс солиќлари соф фискал вазифаларни бажариш билан бирга табиий бойликлардан фойдаланишнинг самарадорлигини таъминлайди.
Ресурс солиќлари ќаторига ћаќли равишда мулк солиѓини ћам киритиш мумкин. Чунки у асосий фондлар шаклида ресурсларга “боѓланган”.
Мулк солиѓи орќали асосий фондлардан самарали фойдаланиш раѓбатлантирилади. Хусусан, балансдаги барча мулк бўйича солиќ тўлаш зарурати тадбиркорни иќтисодий жићатдан асосий фондларга нисбатан мослашувчан сиёсат юритишга “мажбур” ќилади ва зарур ћолларда ишлаб чиќариш учун зарур бўлмаган бинолар, машиналар ва жићозлардан воз кечишга ундайди. Бу эса нафаќат ишлаб чиќариш воситалари бозорини шакллантиришга кўмаклашади, балки ишлаб чиќариладиган маћсулот таннархининг арзонлашувига ћам таъсир кўрсатади.
Бундан ташќари, муайян даражада мулк солиѓини ундириш орќали солиќќа тортишнинг адолатлилиги таъминланади. Жумладан, хўжалик юритувчи субъектлар даромадларининг бир ќисми муайян сабабга кўра даромад солиѓига тортилмай ќолса, моддий бойликка айлангач, мулк солиѓига тортилади.
Маћаллий солиќ сифатида ћамда солиќќа тортишнинг нисбатан барќарор базасига эга бўлгани туфайли мулк солиѓи маћаллий бюджетларни молиялашнинг барќарор манбаларидан бири ћисобланади.
Мулк солиѓи келгусида ћам маћаллий бюджетларни тўлдиришнинг мућим манбаи ва корхоналар томонидан давлат саноат сиёсатининг таркибий ќисмларидан самарали фойдаланишни таъминловчи амалий восита бўлиб ќолаверади.

СОЛИЌ ТИЗИМИНИНГ СОДДАЛИГИ ВА ТУШУНАРЛИЛИГИ - УЗОЌ МУДДАТЛИ


САМАРАДОРЛИКНИНГ ГАРОВИ

Солиќќа тортиш тизимини такомиллаштиришнинг мућим йўналишларидан бири солиќ тизимини тартибга солиш, солиќ турларини камайтириш, ћисоб-китоб механизмини соддалаштириш ва улар бўйича тўлов даврийлигини камайтириш ћисобланади. Солиќ сони ќанчалик кам бўлса, улар шунчалик содда бўлади ва демак, тадбиркорлар ва аћолига шунча кўп ќулайлик яратилади.


Амалдаги солиќларни оптималлаштириш борасидаги дастлабки ќадам Солиќ кодексида солиќларнинг давлат ва маћаллий солиќларга бўлиниши билан боѓлиќ. Ўша пайтда ќатор самарасиз ва бир-бирини такрорловчи солиќлар, яъни геология-ќидирув ишларига чегирмалар (ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун тўланадиган солиќни такрорлайди), олиб чиќиб кетиш солиѓи (ќўшимча ќиймат солиѓини такрорлайди), ўрмон солиѓи, турли йиѓимлар бекор ќилинган эди. 2001 йилдан бошлаб кам самарали солиќ ва йиѓимлардан воз кечиш сиёсати давом эттирилди: реклама солиѓи, транспорт воситаларини ќайта сотиш солиѓи, сотилмаган маћсулотлар учун меъёридан юќори ќолдиќлар учун тўлов, чиќиндилар учун тўлов, атроф-мућитга зарарли чиќиндиларнинг чиќарилиши учун тўловлар бекор ќилинди.
Натижада, 1998 йилда, Солиќ кодекси кучга киргунча, солиќ ва тўловларнинг 24 та тури амал ќилган бўлса, 2003 йилга келиб уларнинг сони 13 тага тушди. Бошќача айтганда, солиќ ислоћоти жараёнида сўнгги беш йил давомида амал ќилаётган солиќ ва тўловларнинг умумий сони деярли 2 баравар ќисќарди.
Бу ўринда шуни ќайд этиш керакки, алоћида олинган корхона солиќларнинг барча турларини тўламайди. Амалда, умумбелгиланган солиќларни тўловчи ишлаб чиќариш корхонаси ћозирги кунда беш турда солиќ тўлайди - бу даромад солиѓи, ЌЌС, мулк солиѓи, ер солиѓи ва экология солиќларидир.
Кичик бизнес, савдо ва ќишлоќ хўжалиги корхоналарига нисбатан солиќќа тортишнинг соддалаштирилган тизими ќўлланилмоќда. Булар микрофирмалар ва кичик корхоналардан олинадиган ягона солиќ, ягона ер солиѓи, савдо корхоналарининг ялпи даромад солиѓидир.
Шуни ќайд ќилиш лозимки, дунёнинг кўплаб мамлакатларида кенг ёйилган солиќ тўловчиларнинг алоћида тоифалар учун махсус солиќќа тортиш усулини ќўллаш амалиёти республикамиз шароитига муваффаќиятли татбиќ этилди. Хусусан, кичик корхоналар учун ягона солиќнинг жорий этилиши кўзланган натижани берди: кичик тадбиркорликни ривожлантириш, иќтисодиётнинг хусусий сектори даромадларини ќонунийлаштириш ва аћоли ўртасида тадбиркорлик фаоллигини кучайтиришга эришилди. Буни ягона солиќ бўйича тушумлар ћам исботлайди: кичик корхоналар бўйича ягона солиќ амал ќилган уч йиллик муддатда тушумлар ћажми ќарийб 3 маротаба ортди.
Кичик корхоналарнинг интенсив ривожланиши учун ќулай шароит яратиш, мамлакат иќтисодиётида хусусий сектор улушининг ўсиши, аћолининг тўлиќ бандлигини таъминлаш борасидаги мућим ќадамлардан бири Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 30 августдаги Фармони бўлди. Мазкур Фармонга кўра кичик корхона тоифасига кирувчи муассасаларнинг ишлаб чиќариш ходимларининг йиллик ўртача сони саноатда 40 нафардан 100 нафаргача, ќурилиш ва ќишлоќ хўжалиги маћсулотларини ќайта ишлашда 20 нафардан 50 нафаргача, бошќа соћаларда 10 нафардан 25 нафаргача кўпайтирилди.
Бундай янгилик ўрта корхоналарнинг кўпчилигига солиќќа тортишнинг соддалаштирилган тизимига ўтиш имконини беради. Бунда солиќќа тортиш даражаси умумбелгиланган солиќќа тортиш тизимига ќараганда икки баравар кам миќдорни ташкил этади.
Бундан ташќари, соддалаштирилган солиќ тизимини ишлаб чиќишда нафаќат уларнинг сонини ќисќартириш, балки солиќ тўлаш муддатини ва улар бўйича ћисоб-китобларни оптималлаштириш ћам кўзда тутилган. Жумладан, микрофирмалар ва кичик корхоналар энди чорак давомида бир марта ягона солиќ тўласа, ягона ер солиѓи эса (ќишлоќ хўжалигининг ўзига хос хусусиятларини эътиборга олган ћолда) бир йилда уч марта тўланади. Умумбелгиланган солиќлар, хусусан даромад (фойда) солиѓи ва ЌЌС (илгари ойига 2-3 маротаба тўланар эди) бўйича ойига бир маротаба тўланиши жорий этилди. Солиќ тўлаш муддатининг камайтирилиши солиќ тўловчилар айланма маблаѓларини ўзларида саќлаб ќолишга ва уларни солиќ тўлашга кам жалб этилишига олиб келади. Бу эса, иќтисодий нуќтаи назардан, солиќ миќдоридан кўра мућимроќ омилдир.
Амалда барча солиќлар бўйича ћисоблаш механизмлари халќаро андозалар ва меъёрларга мослаштирилган. Хусусан, 1998 йилдан бошлаб ЌЌСнинг ягона ставкаси жорий этилиши солиќќа тортиладиган базани белгилаш ћисобини ва ћисоб-китобини соддалаштирди. Счёт-фактуралар тизимининг жорий этилиши эса ушбу солиќнинг бош-ќарилишини автоматлаштирди. Мулк солиѓи бўйича бирламчи ќийматни солиќќа тортишдан ќолдиќ ќийматга ўтилди.

ДАВЛАТ ХАРАЖАТЛАРИНИ ОПТИМАЛЛАШТИРИШ - СОЛИЌ ЮКИНИ КАМАЙТИРИШНИНГ МУЋИМ ЗАХИРАСИ


Солиќ соћасидаги ислоћотларни амалга оширишнинг хорижий мамлакатлар тажрибаси шуни кўрсатадики, биринчи босќичда солиќ юкини камайтиришга эътибор ќаратиш бюджет даромадларининг камайишига олиб келади. Солиќ тушумларининг ќисман тикланиши иќтисодий ўсиш суръатларининг жадаллашуви ћамда корхоналар ва аћоли томонидан даромадларнинг яширин ћолатдан чиќарилиб, ќонунийлаштирилиши натижасида юз беради.


Солиќ сиёсати чораларини ишлаб чиќишда энг мућим вазифалардан бири давлат харажатларининг ўз ваќтида ва мўлжалланган ћажмда молияланиши учун солиќ тушумларининг етарлилиги ћисобланади. Бу эса, ўз навбатида, солиќ юкини камайтириш борасидаги сиёсатни бюджетнинг харажатлар ќисмини оптималлаштириш чоралари билан ќўшиб олиб борилишини таќозо этади.
Шундан келиб чиќќан ћолда республикамиз раћбариятининг давлат харажатлари борасидаги сиёсати харажатлар суръатини бюджет таќчиллигини келтириб чиќармайдиган ћолда ўстириш зарурлигига таянади. Бундай сиёсат натижасида ЯИМга нисбатан бюджет харажатларини 1999 йилдаги ЯИМ даражасига нисбатан 30,7 фоиздан 2003 йилда ЯИМнинг 24,3 фоизигача ќисќартиришга эришилди. Сўнгги йиллар давомида республиканинг жамланма бюджети таќчиллигини ЯИМга нисбатан 0,7-1 фоиз даражасида саќланиши таъминламоќда.
Бунда, ћар йили бюджет харажатлари самарадорлигини оширган ћолда, уларни ќисќартириш чоралари кўрилмоќда. Хусусан, бошќарув ходимлари учун сарфланадиган бюджет маблаѓларини ќисќартиришга жиддий эътибор ќаратилмоќда. Агар 1999 йилда давлат ћокимияти ва бошќарув органлари учун харажатлар ЯИМга нисбатан 0,7 фоизни ташкил этган бўлса, 2003 йилга келиб ЯИМга нисбатан 0,4 фоизни ташкил этиши мўлжалланмоќда. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Вазирлар Маћкамасининг 2002 йилнинг биринчи ярим йиллиги якунлари ва истиќболдаги ислоћотларнинг устуворликларини мућокама этишга баѓишланган йиѓилишидаги нутќида таъкидлаганидек, бошќарув аппаратига сарфланадиган бюджет ва хўжалик харажатларининг ќисќариши бюджет харажатларини ќисќартиришнинг резерви, демак, корхоналар ва аћоли зиммасидаги солиќ юкини камайтириш резервидир, деган эди.
Шуни алоћида таъкидлаш лозимки, солиќ сиёсатини янада такомиллаштириш асосида чуќур ўйлаб, оќилона ќабул ќилинган ќарорлар туради. Улар, бир томондан, солиќ тўловчилар зиммасидаги солиќ юкини жиддий камайтиришга, иккинчи томондан, барча даражадаги бюджет даромадларини ва бюджетдан ташќари фондларнинг барќарор асосини саќлашни таъминлашга ќаратилган.
Бунда тадбиркорлик субъектими, жисмоний шахсми - ћар бир солиќ тўловчи нима учун солиќ тўлаётганини яќќол тасаввур этишига эришиш назарда тутилган. Энг мућими - солиќларнинг алал-оќибат мамлакатимизнинг ижтимоий-иќтисодий ривожланишига йўналтирилиши, яъни солиќ тўловчининг ўзига ижтимоий тўловлар, стипендиялар, таълим ва тиббий хизматлар, тараќќий этган ин-фратузилмалар ва бошќа неъматлар шаклида фойда келтиришини чуќур англаб олиши жуда мућимдир.
Download 422.92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling