Мавзу: Ўзбекистон республикасида солиќ сиёсатининг ўзига хос хусусиятлари. Режа
Download 422.92 Kb.
|
Soliqsiesat
Мавзу: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА СОЛИЌ СИЁСАТИНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ. Режа: 1. Солиќ сиёсати тушунчаси ва унинг хуќуќий асослари. 2. Солиќ сиёсатини ишлаб чиќишда давлатнинг роли. 3.Ўзбекистонни солиќ сиёсатининг шаклланиш босќичлари. 4.Ћозирги даврдаги солиќ сиёсатининг уствор йўналишлари Таянч сўзлар: Тартибга солинадиган иќтисодиёт, иќтисодий воситалар(дастаклар), солиќ сиёсати, солиќ сиёсати тамойиллари, ќонун, меёрий ћужжатлар, табиий зарурий ишсизлик, раѓбатлантириш, чеклаш 1. Солиќ сиёсати тушунчаси ва унинг ћуќуќий асослари. Ўзбекистон Республикасининг мустаќиллигини эълон ќилиниши ва суверен давлатлар томонидан тан олиниши мустаќил солиќ сиёсати юритиш учун хуќуќий асос яратди. Солиќ сиёсатининг ћуќуќий асослари давлат мустаќиллигининг дастлабки кунларидан бошлаб яратила бошланди. Яъни, Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 31 августдаги «Ўзбекистон Республикасининг давлат мустаќиллиги тўѓрисида»ги ќонунида Республика бундан кейин ўзининг мустаќил молия-солиќ сиёсатини олиб бориши алоћида банд сифатида таъкидлаб ўтилди. Давлатнинг мустаќил солиќ сиёсатининг хуќуќуий негизлари Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида ћам ўз ифодасини топди. Мустаќилликнинг дастлабки йилларидан бошлаб солиќ муносабатларини тартибга солувчи ќонун ва меёрий хужжатлар ќабул ќилинди. Улардан асосийлари 1991 йил 15 февралда ќабул ќилинган Ўзбекистон Республикасининг «Корхоналар, ташкилотлар ва бирлашмалар солиќлари тўѓрисида» ва «Ўзбекистон Республикаси фуќаролари, чет эл фуќаролари ва фуќаролиги бўлмаганларнинг солиѓи тўѓрисида»ги ќонунлар ћамда улар ижроси бўйича ишлаб чиќилган ва тасдиќланган йуриќнома ва тартиблар ћисобланади. Бу икки ќонунда юридик ва жисмоний шахслар томонидан тўланадиган саккизта умумдавлат солиќлари кўрсатиб ўтилди. Олий кенгаш томонидан 1993 йил 7 майда «Маћаллий солиќлар ва йиѓимлар тўѓрисида»ги ќонуннинг ќабул ќилиниши солиќларнинг хуќуќий асосини янада мусатаћкамлади. Солиќ муносабатларига тегишли барча хуќуќий меёрларни ўзида жамлаган хуќуќий ћужжат сифатида 1997 йил 24 апрелда ќабул ќилинган Солиќ Кодекси бўлди. Ушбу Кодекснинг ќабул ќилиниши давлат томонидан солиќ сиёсатини амалга ошириш ва солиќ муносабатларини тартибга солишнинг хуќуќий асосларини яратди. Солиќ сиёсатига оид муносабатларни тартибга солишни ўз олдига маќсад ќилиб ќўйган ва уни амалга ошириш билан бевосита боѓлиќ бўлган 1997 йил 29 августда «Ўзбекистон Республикаси давлат солиќ хизмати тўѓрисида» ва 1998 йил 25 декабрда «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат назорати тўѓрисида»ги ќонунларини ќабул ќилиниши солиќ сиёсати хуќуќий негизларини янада мустаћкамлади. Ушбу ќонунларда назорат ќилувчи органлар фаолиятини мувофиќлаштириш, соликларни ћисоблаш ва бюджетга ундиришни ташкил ќилишда солик идоралари ходимларининг ћуќуќ, вазифа ва мажбуриятлари баён этилган. Шундай килиб, Ўзбекистон давлатининг солиќ сиёсати ќонунлар асосида хуќуќий демократик тамойиллар асосида олиб борилади. Ћар ќандай сиёсат, тадбир ва фаолият фаќат хуќуќий асослар билан чегараланиб ќолмасдан балки илгаридан мўлжал ќилинган ва режалаштирилган стратегик дастурлар асосиди олиб борилади. Бундай ћолатда давлатнинг солик сиёсатида юритишда адашишларга йул ќуйилмайди, бозор субъектлари ва тадбиркорлар учун мўтадил иќтисодий мућит яратилади ћамда бозорни барќарор ривожланишига имконият яратилади. Умуман олганда сиёсат деганда давлатнинг илгаридан режалаштирилиб, аниќлаб ва ћуќуќий меъёрлар асосида амалга ошириладиган чора тадбирлар йиѓиндиси тушунилади. Солиќќа оид ишларни ташкил ќилиш ћам давлат солиќ сиёсати орќали амалга оширилади. Давлатнинг солиќ сиёсати унинг иќтисодий - молиявий сиёсатининг ажралмас таркибий ќисмидир ва унга боѓлиќ ћолда олиб борилади. Чунки назарий жићатдан солиќ муносабатлари молия муносабатларининг мућим таркибий ќисмидир. Солиќ сиёсати нима? Унга ќандай таъриф бериш мумкин? Солиќ сиёсати –бу давлатнинг келажак ва муайян давр учун солиќ соћасида ишлаб чиќилган стратегик ва тактик тадбирлар ижросини таъминлаш бўйича ќабул ќилинган хуќуќий меъёр ва чора – тадбирлар, яъни ќонун, фармон, ќарор ва меъёрий ћужжатлар йиѓиндисидир. Ўзбекистон Республикаси Солиќ кодексида (4 модда) солиќ сиёсатининг 5 та тамойили санаб ўтилган: 1. Солиќларнинг иќтисодий моћиятидан келиб чиќиб, ћар бир шахснинг солиќ ва тўловларни тўлашга мажбурлиги; 2. Ћуќуќий шахсларни мулкчилик шаклидан, жисмоний шахсларни эса жинси, ирќи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиќиши, эътиќоди, шахсий ва ижтимоий аћволидан ќатъий назар ќонун олдида тенглиги; 3. Белгиланган солиќлар ва йиѓимлар Ўзбекистон ћудудида товарлар (ишлар, хизматлар) ёки пул маблаѓларини эркин ћаракатини бевосита ёки билвосита чекламаслиги ёки солиќ тўловчиларнинг иќтисодий фаолиятини чеклашга ёки тўсќинлик ќилишига йўл ќўйилмаслиги; 4. Манбаларидан ќатъий назар, ћамма даромадлар мажбурий равишда солиќќа тортилиши; 5. Белгиланган солиќ имтиёзлари ижтимоий адолат тамойилига мос келиши шартлиги. Солиќќа тортиш тамойиллари муайян ўхшашликка эга ва уларни тўлиќ ћаётга тадбиќ этиш иќтисодиётни ривожлантиришнинг мућим вазифаларидан биридир. Давлат солиќ сиёсатини ишлаб чиќиш молия — иќтисодий муносабатлардан келиб чиќади. Давлат солиќ сиёсати республика иќтисодиётини барќарорлаштириш, ижтимоий ћимояланган, эркин бозор иќитисодиётини бошќаришга ћар томонлама таъсир кўрсатади. Солиќлар молия муносабатларини ифода этиб, иќтисодий муносабатларнинг таркибий ќисми, бозор иќтисодиётининг зарурий ќисмидир. Солиќ сиёсатининг муваффаќиятли амалга оширилиши учун ћар бир янги ќабул ќилинаётган ќонун илмий жићатдан асосланган бўлиши керак. Бунинг учун солиќ муносабатлари чуќур ўрганилиб, тегишли хулосалар чиќариш талаб ќилинади. Бу соћада Олмониянинг солиќ сиёсати борасидаги тажрибаси эътиборга лойиќдир. Бу ерда ћар бир янги солиќни жорий этишдан аввал унинг лойићасини тайёрлаш учун солиќ соћасида ишловчи камида 5 та олимга 5 - ой муддат берилади. Ушбу изланувчиларга ишнинг натижасидан ќатъий назар, муаллифлик ћаќи олдиндан тулаб ќуйилади. Тайёрланган солиќ лойићаларини кўриб чиќиб, ягона лойића танлаш учун беш кишидан иборат экспертлар гурући ишлаб, маъсул бўлган энг яхши лойића парламент (Бундесфер) мућокамасига ўтказилади ва у томонидан тасдиќланади. Хулоса лойићанинг илмий асосланганлиги ва тўѓрилигига жавобгар шахс бор, зарур бўлса, лойића муаллифи ћамма жойда шу солиќ буйича маслаћатлар беради ћамда тушунтиришлар олиб боради. Жаћон солиќ сиёсати тажрибасида солиќќа тортишнинг ќуйидаги йуналишларига катта эътибор берилмоќда: 1.Ћар хил мулк шаклларига мосланган корхона ва ташкилотларнинг хўжалик юритишига мумкин ќадар иќтисодий шароит яратиш, уларни ћар томонлама бозор муносабатларига кириб боришига ёрдамлашиш; 2. Умумдавлат ижтимоий зарурий вазифаларни бажариш учун давлатни зарур бўлган молиявий манба ва маблаѓлар билан таъминлашга эришиш; 3. Бозор иќтисодиёти шароитида янги ижтимоий иќтисодий омилларни ташкил ќилишда катнашиш, ишсизликни бартараф этиш, ишсизларни иш билан таъминлаш, иќтисодий ночорларга ёрдам бериш. 4. Аћоли турмуш даражасини зарурий меъёрларда саќлаб туриш имконини излаш ва таъминлаш. Солиќлардан комплекс фойдаланиш халќ хўжалиги тармоќларини ќайта ќуришга, ишлаб чиќариш инфраструктурасини яратишга, бозор субъеклари ва аћолини товар сотиб олиш ќобилиятини бошќариб туриш ва пулнинг ќадрсизланишини (инфляциясини) жиловлаб туришга имкон беради. Пулнинг ќадрсизланишига ќарши чоралар кўриш солиќ ставкалари ёки солиќ юкини камайтириш орќали, ишлаб топилган ва давлат бюджети даромадларини ошириш билан амалга оширилади. 2.Солиќ сиёсатини ишлаб чиќишда давлатнинг роли ва ћозирги даврнинг солиќ сиёсати Солиќлар давлат иќтисодий фаолиятини молиявий таъминлаш манбаи эганлиги солиќ сиёсатини ишлаб чиќишнинг ташкилотчиси ва ижодкори давлат бўлиши лозимлигини белгилаб беради. Бунинг учун давлат ўз ќўлидаги бошќарув салоћияти ћамда тегишли идораларни жалб ќилган ћолда уни ишлаб чиќади ва белгиланган тартибда ќабул ќилинишига раћбарлик ќилади. Бундай ташкилотларга Олий Мажлис, Молия Вазирлиги, Давлат Солиќ Ќўмитаси ва бошќа илмий-услубий ташкилотлар киради. Солиќ сиёсати мувоффаќиятли ишлаб кетиши учун давлат илмий тадќиќот ташкилотлари тизимини яратиб, уларнинг иш натижаларидан фойдаланади. Ана шундай ташкилотлардан бири Молия вазирлиги ќошидаги илмий текшириш марказидир. Давлат солиќ сиёсатини ишлаб чиќаётганда мавжуд солиќларни ёки янги киритилиши мўлжалланган солиќларнинг моћити, аћамияти, келиб чиќиш ва ривожланиш тарихини чуќур ўрганиши лозим. Айниќса, янги солиќлар чиќарилаётганда улар илмий асосланган ва келажакка мўлжалланган бўлиши, йирик назариячи олимлар, амалиёт ходимлари ва жамоатчилик ўртасида матбуот орќали очиќ мућокама ќилиш натижаларига суянган ћолда якуний ќapop ќабул ќилиниши лозим. Бунда ћеч ќачон бир соћанинг мутахассислари фикри билангина чегараланиб ќолмаслик керак, чунки соћа мутахассислари ўз манфаатларидан келиб чиќиб, умумдавлат ва жамият аъзолари манфаатларини эътибордан четда ќолдиришлари мумкин. Демак, давлат солиќ сиёсатини тайёрловчи ва уни тўлиќ ћаётга татбиќ ќилиш жараёнининг ташкилотчиси ва бошќарувчиси ролини бажаради. Давлатнинг солиќ сиёсатини фаол юритиши ижтимоий йўналтирилган бозор иќтисодиётига мувоффаќиятли ва ижтимоий ларзаларсиз ўтиш ћамда бозор муносабатларини ћар томонлама ривожлантиришнинг мућим омилидир. Ћозирги даврнинг солиќ сиёсати бошќа соћаларда бўлгани каби Республика Президенти И. Каримов томонидан асослаб берилган бозор иќтисодиётига ўтишнинг беш тамойили асосида олиб борилмоќда. Ана шу тамойиллардан келиб чиќиб, солиќ сиёсатининг икки йуналиши мавжуддир: 1. Корхона ва ташкилотларга нисбатан солиќ сиёсати. Энг аввало, корхона ва ташкилотларнинг бозор иќтисодиёти шароитидаги иќтисодий эркинлигини таъминлаш. Уларни молиявий мустаќиллиги, талаб ва таклиф эркин нисбати асосида баћони шаклланишига тўсќинлик ќилмаслик ва бюджетга солиќ тўловлари белгиланаётганда ќатъий Олий Мажлис томонидан тасдиќланган солиќларни ундиришни ташкил этиш зарурдир. Ћозирги ваќтда солиќлар бир томондан корхоналарда ички ва ташќи бозорда таќчил, экспортбоп, раќобатбардош товарлар (ишлар, хизматлар) ишлаб чиќаришни кўпайтиришга, иккинчи томондан товар баћосини ошириб сотган ћолда мећнатсиз ёки кам мећнат билан топилган даромадларни чеклашга ќаратилмоги зарур. 2. Аћолининг турли хил гурућларига нисбатан табаќалашган ёндашишга асосланган солиќ сиёсати. Яъни ночор, кам таъминланганларга солиќдан кўпроќ имтиёзлар бериш ва кам куч сарфлаб кўп даромад олувчи ёки бошќа енгил даромад топувчиларга нисбатан юќори прогрессияли солиќ ставкаларини ќўллашга асосий эътибор ќаратиш. Ћар бир мустаќил давлатнинг солиќ сиёсати ўзининг стратегик ва тактик бўѓинларига эга бўлмоѓи зарур. Стратегик солиќ сиёсати узок йилларга мўлжалланган, солиќ муносабатларидаги мућим йуналишлар буйича чора— тадбирларнинг мажмуасини ќамраб олувчи режадир. Тактик солиќ сиёсати эса солиќ стратегиясининг ћар бир маълум давр (йил, чорак)да амалга оширилиши лозим бўлган аниќ тадбирий чоралар кўриладиган ќисќа муддатли режадир. Тактика стратегиядан келиб чиќиши ва ўзаро уйѓун бўлиши лозим. Мамлакатимиз раћбарияти томонидан солиќ ислоћатларини амалга оширишда ќуйидаги масалалар ћал ќилиш устувор вазифа сифатида ќаралмоќда: Биринчидан - корхоналарга нисбатан солиќ юкини имкон ќадар камайтириш, бунда корхоналар ўз маблаѓларини мустаќил равишда тасарруф эта олиш имкониятига эга бўлишлари. Энг аввало, бевосита солиќларни камайтириш ва дунё амалиётидан келиб чиќќан ћолда билвосита солиќларни ћамда ресурс тўловлари салмоѓини ошириб бориш. Ќайта тикланмайдиган табиий бойликлар бўлган ер ва сув заћираларидан самарали ва тежамкорлик билан фойдаланишни оптималлаштиришга алоћида аћамият бериш лозим. Иккинчидан - ишлаб чиќарувчилардан бюджет ва бюджетдан ташќари фондлар учун ундириладиган солиќлар суммаси билан ялпи ички маћсулот (ЯИМ) ва иќтисодий ривожланишнинг белгиланган суръатларида маќбул (оптимал) мувофиќлаштирилишига эришиш. Учинчидан - солиќ сиёсатини шакллантиришда бюджетлараро нисбатларга ќатъий риоя ќилиш, яъни даромадларнинг ќайси ќисми ишлаб чиќарувчиларда ќолиши кераклиги, ќайси ќисми маћаллий ва республика бюджетига келиб тушиши лозимлигининг оптимал нисбатларини таъминлаш керак. Тўртинчидан- солиќларни сонини ќисќартириш орќали бирхиллаштириш ћамда улар бўйича ћисоб-китоб ќилиш ва тўлаш механизмларини соддалаштириш бўйича доимий иш олиб бориш. Бешинчидан- жорий солиќ сиёсатини шакллантиришда давлат ћаражатларининг имкон ќадар ќисќартирилиши ва оптималлаштирилишини энг мућим устивор вазифа сифатида ќараш. Бозор муносабатлари, хўжалик юритишнинг янги шакллари ривожланиши билан солиќ ќонунчилиги зикр этилган тамойиллардан келиб чиќадиган ћамда ислоћотларнинг тегишли босќичи шароитига мос келадиган жиддий ўзгаришларга учради. Шу тарзда янгиланиш ва ислоћотлар туфайли республикада бюджетнинг даромад ќисмининг барќарор шаклланишини таъминловчи ва иќтисодий ўсишни раѓбатлантирувчи режали, халќаро тамойиллар ва меъёрларга мос келадиган солиќ тизими яратилди. Солиќ тўловчиларда масъулият ва солиќларнинг маќсадли йўналтирилганлигини англаш ћиссини шакллантириш ва тарбиялаш каби вазифага эришилмоќда. Солиќ тўловчилар нима учун солиќ тўлаётганликлари, уларнинг миќдори нима сабабдан ошгани ёки камайтирилганлигини яхши тушунишлари керак. Энг мућими – солиќлар таълим, соѓлиќни саќлаш тизими, ижтимоий ва ишлаб чиќариш инфратузилмаларини ривожлантириш орќали солиќ тўловчиларнинг ўзига ќайтиши ва уларнинг манфаатларига хизмат ќилишини англашлари лозим. Солиќ тизимида олиб борилган ислоћотлар натижасида бюджетни тўлдиришга йўналтирилган икки йўналишдаги ќонунияти юзага чиќди. 1.Бу гурућга кирувчи давлатлар (АЌШ, Англия, Япония ва бошќалар) асосий эътиборни билвосита солиќларга асосий эътибор ќаратмоќдала: 2.Европа иќтисодий ћамжамиятига кирувчи мамлакатлар бюджетни тўлдиришнинг асосий манбаси сифатида бевосита солиќларни кўрмоќдалар. Мустаќиллик даврида солиќ сиёсатига эътибор берсак, биринчидан. солиќ тушумларининг умумий суммасида билвосита солиќлар салмоѓи ошиб бормоќда. У 1991 йил 0,7 фоизни ташкил этган бўлса, 1995 йил 49,3 фоизни, 2003 йилдан бошлаб 59,2 фоизни ташкил этиши мулжалланган. Иккинчидан, ресурс солиќари салмоѓини ошириб бориш. Учинчидан, умуман солиќ оѓирлигини пасайтириб бориш сиёсати юргизилмоќда. Президент И. Каримов 2002 йилнинг биринчи ярим йиллик Ўзбекистан иќтисодиётини ривожланишининг устувор вазифаларига багишланган Вазирлар Маћкамасининг йиѓилишида сўзлаган (18 июль) нутќида шундай деганди: «Содда ќилиб айтганда, хўжалик ва корхоналарга бу масалада енгиллик бериш керак, уларнинг елкасидаги солиќ юкини камайтириш лозим. Бутунги кунда Республика бирлашган бюджетига ана шундай туловлар улуши ялпи ички маћсулот ћажмида амалда 35% дан зиёдни ташкил этмоќда. Холбуки, дунё тажрибасида бюджетга тўланадиган солиќ тўловларининг маќбул нормалари аллаќачон шаклланиб бўлган. Масалан, бундай нормалар Америка Ќўшма Штатларида 26,1% ни, Японияда 22,6%ни, Германияда эса 29,2%ни ташкил этади. Иќтисодий ривожланган бошќа мамлакатларда ћам шу ћолни кўриш мумкин.» Президентимизнинг бу кўрсатмаларидан сўнг 2003 йилнинг Давлат бюджети лойићасида давлатимиз юридик ва жисмоний шахслардан ундириладиган солиќлар юки 1999 йилдаги 38,7%дан 31,4%гача камайтиришнинг аниќ миќдорлари кўрсатиб берилди. Тўртинчидан, давлатимиз солиќ сиёсатида юридик шахсларни экспортга маћсулот ишлаб чиќариш ва ЭАВ га сотиши раѓбатлантирилмоќда. Бешинчидан, юридик шахсларнинг мећр шафќат фондларига ажратмалари ва ногиронларни ишга жойлаштиришлари ћар томонлама рагбатлантирилмоќда. Олтинчидан, кичик корхоналар ва микрофирмалар учун ихчамлаштирилган солиќ тизими жорий этилиб уларнинг фаолиятидан манфаатдорлиги оширилди. Ўзбекистонни солиќ сиёсатининг шаклланиши босќичлари. Республика солиќ тизимини ислоћ ќилиш давлат солиќ сиёсатини 1991 йилдан бошлаб уч боскичга бўлиш мумкин. БИРИНЧИ БОСКИЧ. 1991-1994 йиллар - Ўзбекистон солиќ тизимининг шаклланиши, бюджетнинг даромад ќисмини солиќлар йиѓими билан таъминлаш. 1991 йил 15 февралда ќабул ќилинган «Корхоналар. бирлашмалар ва ташкилотлардан олинадиган солиќлар тўѓрисида»ги ќонун республика солиќ тизимига асос солган дастлабки ќонун бўлди. Дастлабки босќичда асосий эътибор фискал масалаларни ћал этиш, яъни бюджет мувозанатини эришишни таъминлашга йуналтирилган эди. Солиќќа тортиладиган базани такомиллаштириш учун ќонунларга ўзгартиришлар киритилди. Оборот солиѓи ва савдодан олинадиган солиќ ўрнига 1992 йилдан бошлаб республикада ќўшилган ќиймат солиѓи амалга киритилди. У истеъмолчи зиммасига юклатиладиган билвосита солиќ сифатида бюджет даромадларининг барќарорлигини таъминлайди. Корхоналардан ундириладиган ўрмондан олинадиган даромад солиѓи ва бир катор бошќа солиќлар бекор ќилинди. Даромад (фойда) солиѓи, ќўшилган ќиймат солиѓи, акциз солиѓи; мол— мулк солиѓи, республикадан ташќарига олиб чиќиладиган маћсулотлар ва хом ашё ресурсларига солиќ жорий этилди. 1993 йилда ишлаб чикилган тартибга кўра асосий воситаларга ћисобланган амортизациянинг 30 фоизи бюджетга ўтказиладиган бўлди. Хазинани тўлдириш, шунингдек ресурслардан оќилона фойдаланишини таъминлаш маќсадида 6 фоизли ресурс солиѓи жорий этилди. Шунингдек, 1991 йил 15 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси фуќаролари, хорижий фуќаролар ва фуќаролиги бўлмаган шахслардан олинадиган даромад солиѓи тўѓрисида»ги ќонунга бир ќатор ўзгартиришлар киритилди. 1993 йил 7 майда «Маћаллий солиќлар ва йиѓимлар тўѓрисида»ги ќонун ќабул ќилинди ва ушбу ќонунда уларга таъриф берилди. Жисмоний шахслар мол—мулкига солинадиган солиќ, ер солиѓи, курорт зоналаридаги ишлаб чиќариш маќсадларидаги объектлар ќурилишига солинадиган солиќ, реклама солиѓи, автотранспорт воситаларни олиб сотганлик учун солиќ, уларнинг эгаларига солинадиган солиќ—жами 19 турдаги ћар хил солиќлар ва йиѓимлар маћаллий солиќлар гурућига киритилди. 1993 йил 7 майда «Корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлардан олинадиган солиќлар тўѓрисида»ги ќонунга ќўшимчалар киритилди. ИККИНЧИ БОСЌИЧ. 1995-1997 йиллар-иќтисодий шарт-шароитларнинг ўзгариши. Халќ хўжалигини иќтисодий жићатдан барќарорлаштириш ва таркибий жићатдан ќайта ќуриш солиќ тизимини ислоћ ќилишни талаб этди, кўплаб корхоналар ва ташкилотларнинг даромад (фойда) солиѓи тўлашга ўтиши амалга оширилди. Унинг ўртача ставкаси 37 фоиз ќилиб белгиланди. Солиќ тўловчилар учун имтиёзлар кўзда тутилди. 1995 йилдан бошлаб солик тизимини бирхиллаштириш бошланди. Бир ќатор кам самарали солиќлар, республика ташќарисига олиб чиќиладиган хом ашё ресурслари учун солиќ, ћисоблаб ёзилган амортизациядан бюджетга 30 фоиз ундириш ва бошќалар бекор ќилинди. Жамоа хўжалиги аъзолари ва халќ хўжалигининг бошќа соћаларида ишлаётганлар учун солиќќа тортишнинг ягона тартиби ўрнатилди. Яъни, жамоа хўжалиги аъзолари мећнатига ћаќ тўлаш жамѓармасини солиќќа юртиш бекор ќилинди ва уларга нисбатан фуќаролар даромад солиѓи тўѓрисидаги ќонунчилик татбиќ этилди. Фуќаролар даромадига солинадиган солиќ шкаласи ўзгартирилди. Чет эл инвестицияларини раѓбатлантирилиши солиќ тизимининг барќарорлашувига кўмак беради. 1996 йилнинг 1 январигача руйхатдан ўтказилган хорижий сармоя иштирокидаги корхоналарга солиќќа тортиш тизимида даромад ёки фойдани солиќќа тортишни танлаш хуќуќи таќдим этилди бошќа барча хўжалик юритувчи субъектлар эса даромад солиѓига ўтказилди. УЧИНЧИ БОСЌИЧ. 1997 йилдан ћозиргача бўлган давр. 1997 йил 24 апрелида Ўзбекистан Республикаси Солиќ Кодексининг тасдиќланиши солиќ тизимини ислоћ ќилишнинг ћозирги босќичининг бошланишидир. Солиќ кодекси амалга киритилиши билан солиќќа тортишнинг барча асос бўлувчи меъёрларни ягона ћужжатга жамлаш, солиќ имтиёзларини тизимлаштириш, фойда, мол-мулк, ќўшилган кийматни ћисобга олиш ва солиќќа тортишнинг ћалќаро тизимини жорий этишга имкон яратилди. Юридик шахслар, биринчи навбатда кичик ва ўрта корхоналар учун солиќќа тортиш, ћисобга олиш ва ћисоботнинг соддалаштирилган тизими барпо этилди. Кичик тадбиркорлик субъектлари ихтиёрий асосда умумдавлат ва маћаллий солиќлар хамда йиѓимлар ўрнига ягона солиќ тўлай бошладилар. Вазирлар Маћкамасининг 1998 йил 15 апрелдаги 159-сон ќарори билан кичик корхоналар учун солиќќа тортишнинг соддалаштирилган тизимини ќўллаш тартиби тасдиќланди. Ягона солиќнинг солиќќа тортиладиган оборотларга нисбатан фоизларда ќуйидаги ставкалари белгиланди: — Савдо (харид, воситачи, улгуржи сотиш, таъминот корхоналари) — 25 фоиз (ћозир 30%); — ќишлоќ хўжалиги корхоналари — 5 фоиз (ћозир 6%); халќ хужалигининг бошќа соћалари корхоналари — 10 фоиз (ћозир 12%); Илгари акцизланадиган товарларни ишлаб чиќарувчи корхоналар соддалаштирилган солиќќа тортиш тизимига кирмаган бўлса, 1999 йилнинг 1 октябридан бошлаб улар акциз солиѓини тўлаш шарти билан мазкур тизимни ќўллашлари мумкин. Вазирлар Маћкамасининг 1998 йил 10 aпpeлдaги 153 ќарори билан тасдиќланган савдо ва умумий овќатланиш корхоналарини солиќќа тортиш тартибига мувoфиќ ялпи даромад савдо корхоналари учун ягона солиќќа тортиш объекти ќилиб белгиланди. 1999 йилдан бошлаб ќишлоќ ћўжалиги кооперативлари (ширкатлари) фермер хўжаликлари, агрофирмалари, ќишлоќ хўжалик махсулотларининг бошќа ишлаб чиќарувчилари Президентнинг «Ќишлоќ хўжалиги товар ишлаб чикарувчилари учун ягона ер солиѓини амалга киритиш тўѓрисида»ги Фармони ћамда Вазирлар Маћкамасининг 1998 йил 26 декабрдаги 539-сон ќарори асосида ишлаб чиќилган бюджет билан ћисоб-китоб механизмига кўра ягона ер солиѓи тўловчилари бўлдилар. У амалдаги барча умумдавлат (алкоголли махсулотларга акциз солиѓидан ташќари) ћамда маћаллий солиќлар ва йиѓимлар жамини тўлаш ўрнига амалга киритилди. Шунингдек, ушбу солиќ турига доир имтиёзлар ћам белгиланди. Бу ќишлоќ мећнаткашларига ћисобот ћужжатларини ќисќартириш имконини берувчи солиќќа тортишнинг соддалаштирилишига яна бир мисолдир. 2002 йилдан бошлаб давлат солиќ сиёсатида маћсулот ишлаб чиќарувчи соћалардан солиќ оѓирлигини янада камайтира бориш, четга ќатъий алмаштириладиган валютада маћсулотларни экспорт ќилганларга даромад(фойда) солиѓидан, мол-мулк солиѓидан пасайтирилган регрессив ставкаларни ќўллаш сиёсати бошланди. 2003 йилдан бошлаб самарасиз, бюджетга тушишини ќийинлаштирадиган куйидаги солиќ ва тўловлар бекор килинди: реклама солиѓи, автотранспорт воситаларини олиб сотиш, меъёридан ортиќ сотилмаган тайёр маћсулот ќолдиѓи учун 2 фоизли ћаќ, ћамда табиатни ифлослантирувчи чиќиндиларни жойлаштириш учун хаќлардир. 2003 йилдан бошлаб 2002 йилда жорий этилган чакана савдода фаолият кўрсатувчи микрофирмалар ва кичик корхоналар учун белгиланган даромаддан ягона солиќ ўрнига савдо ва умумий овќатланиш корхоналари учун ялпи даромаддан ягона солиќ солиш давом эттирилди, базалари ва ставкаларига хам ўзгартиришлар киритилган. Ќайтариш учун саволлар: 1. Ўзбекистан солиќ сиёсатининг ћуќуќий асослари нима ва солиќ сиёсати тушунчаси таърифи ќандай? 2. Солиќ сиёсатини ишлаб чиќишда давлатнинг роли ќандай ва ћозирги солиќ сиёсатининг ќандай босќичлари мавжуд? 3. Ўзбекистон солиќ сиёсати тарихи ќандай босќичлардан иборат? Download 422.92 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling