Мавзулар бўйича матн аннотацияси ва охирги янгиликлар
Download 0.77 Mb.
|
kor
- Bu sahifa navigatsiya:
- Хўжалик ширкатининг
Акциядорлик жамиятининг таъсис ҳужжати сифатида таъсис йиғилиши (муассис) тасдиқлаган устав қабул қилинади.
Давлат корхонаси акциядорлик жамиятига айлантирилаётганда давлат мулкини тасарруф этишга ваколатли орган тасдиқлайдиган эмиссия маълумотномаси ҳам таъсис ҳужжати ҳисобланади. Акциядорлик жамиятининг уставида қуйидаги маълумотлар бўлиши лозим: фирманинг тўлиқ ва қисқартирилган номи ҳамда жойлашган ери (почта манзили); фаолият соҳаси, мақсади ва муддатлари; устав фондининг миқдори; устав фондини кўпайтириш ёки камайтириш тартиби; чиқарилаётган акциялар турлари, уларнинг номинал қиймати, ҳар хил турдаги акцияларнинг нисбати; даромад (фойда)ни, дивидендларни тақсимлаш ва зарарни қоплаш тартиби; захира фондини ва бошқа фондларни ташкил этиш тартиби; жамият қатнашчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари; жамият бошқарувининг тузилиши, ижроия ва назорат органлари аъзоларининг сони, уларни сайлаш тартиби, бу органларнинг ваколатлари; йиллик ҳисоботларни тузиш, текшириш ва тасдиқлаш тартиби; жамиятни қайта тузиш ва тугатиш тартиби. Очиқ акциядорлик жамияти устав фондининг энг кам миқдори жамият давлат рўйхатидан ўтказилган санада Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг курси бўйича тўрт юз минг АҚШ долларига тенг бўлган суммадан кам бўлмаслиги, ёпиқ акциядорлик жамияти устав фондининг энг кам миқдори эса, жамият давлат рўйхатидан ўтказилган санада қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг икки юз баравари миқдоридан кам бўлмаслиги керак. Хўжалик ширкатининг таъсис этиш ҳужжати бўлиб, унинг таъсис шартномаси ҳисобланади. Таъсис шартномасида қуйидаги маълумотлар бўлади: таъсис этилаётган хўжалик ширкатининг тури, унинг фаолият соҳаси, мақсадлари ва муддатлари; муассисларнинг (иштирокчиларнинг) таркиби; таъсис этилаётган хўжалик ширкатининг фирма номи ва почта манзили; устав фондининг (устав капиталининг) миқдори ва уни ҳосил қилиш тартиби; хўжалик ширкати ҳар бир иштирокчиси улушининг миқдори ва номинал қиймати; хўжалик ширкати иштирокчилари ҳиссаларининг таркиби, уларни киритиш муддатлари ва тартиби; хўжалик ширкатининг устав фондини (устав капиталини) кўпайтириш ва камайтириш тартиби; хўжалик ширкатининг фаолиятини бошқариш тартиби; фойдани тақсимлаш ва зарарни қоплаш тартиби; хўжалик ширкатини қайта ташкил этиш ва тугатиш тартиби; қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа шартлар. Ҳар қандай шаклдаги корхона жойлашган манзилгоҳи бўйича давлат органларида рўйхатга олинган кундан бошлаб ташкил қилинган ҳисобланади. Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатига олиш, тегишли равишда, юстиция органлари ёки туман (шаҳар)лар ҳокимликлари ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш инспекциялари томонидан бир вақтнинг ўзида уларни солиқ ва статистика органларида ҳисобга қўйган ҳолда амалга оширилади. Корхоналарни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби ва муддатларини “Тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш учун рўйхатдан ўтказиш тартиботлари тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 20 августдаги 357-сон қарори билан тасдиқланган “Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш ва рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби тўғрисида Низом” белгилаб беради. Унга кўра 2003 йил 1 октябрдан тадбиркорлик субъектлари учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш, расмийлаштиришнинг босқичма-босқич рўйхатдан ўтказиш принципига ўтиш ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришдаги бюрократик тўсиқларни олиб ташлаш мақсадида туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузурида “Тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекциялари” ташкил этилди. «Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатига олиш ва ҳисобга қўйишнинг хабардор қилиш тартиби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.05.2006 йил 24 майдаги Қарорига кўра тадбиркорлик фаолиятини ташкил қилиш учун маъмурий сарф-харажатларни камайтириш, тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатига олиш ва ҳисобга қўйишдаги бюрократик тўсиқлар ва ғовларни бартараф этиш йўли билан янада қулай шарт-шароитларни яратиш мақсадида 2006 йилнинг 1 сентябридан бошлаб тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатига олишнинг хабардор қилиш тартиби ўрнатилди. Хабардор қилиш тартиби ер майдонлари ажратиб бериш, газ ва электр тармоқларига улаш тўғрисида, шунингдек лицензияланадиган фаолият турлари бўйича қарор талаб этиладиган тадбиркорлик субъекларини рўйхатга олишда қўлланилмайди. Ариза - хабарномани берган пайтдан бошлаб тадбиркорлик субъектини давлат рўйхатига олиб, унга давлат рўйхатига олинганлик тўғрисидаги гувоҳномани беришгача ўтадиган муддат кўпи билан икки иш кунини ташкил этади. Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатига олишнинг хабардор қилиш тартибини белгиловчи Низомга кўра юқорида келтирилган шартлар асосида корхоналар қуйидаги идораларда рўйхатга олинади: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг тегишли қарорлари билан акциядорлик компаниялари, шу жумладан давлат-акциядорлик компаниялар ва холдинглар шаклида ташкил этилаётган хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек Тошкент шаҳрида ташкил этиладиган хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар, бозорлар ҳамда солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари рўйхатга олинади. Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар адлия бошқармалари томонидан тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда ташкил этиладиган хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар, бозорлар ҳамда солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари рўйхатга олинади. Туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекциялари томонидан юқорида кўрсатилганлардан ташқари барча тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан хорижий сармоя иштирокидаги корхоналарни руйхатга олинади. Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш мақсадида муҳандислик коммуникацияларига (газ билан таъминлаш, энергия билан таъминлаш, сув билан таъминлаш, канализация, иссиқлик билан таъминлаш, телефон алоқаси тармоқлари) уланиш, турар-жойларни нотурар-жой тоифасига ўтказиш, объектларни қуриш ва реконструкция қилишга рухсат бериш, шунингдек лицензияланадиган фаолият турлари бўйича қарор талаб этиладиган тадбиркорлик субъекларини (корхоналарни) рўйхатга олишда хабардор қилиш тартибидан бирмунча ўзгача тартиблар амал қилади. Бу тартибларни юқорида қайд этилган “Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш ва рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби тўғрисида Низом” белгилаб беради. Ваколатли органларда ва фойдаланиш ташкилотларида ер участкаси бериш, объектларни қуриш ва реконструкция қилиш, турар жой биноларини нотурар жой тоифасига ўтказиш рухсат берувчи ҳужжатларни, шу жумладан муҳандислик коммуникацияларига уланиш (газ, энергия, сув таъминоти, канализация, исиқлик таъминоти, телефон алоқаси) учун техник шартларни расмийлаштириш қуйидаги босқичларни ўз ичига олади: - лойиҳаолди (архитектура-режалаштириш топшириғи, муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш учун техник шартлар); - лойиҳалаштириш; - қуриш. Тадбиркорлик субъектларини юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтказиш учун ариза берувчи (муассис ёки муассислар томонидан вакил қилиб тайинланган шахс) рўйхатдан ўтказувчи органга шахсан келиб ёки почта орқали ариза-хабарнома тақдим этади. Давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги ариза-хабарномага қуйидагилар илова қилинади: давлат тилидаги таъсис ҳужжатларининг белгиланган тартибда нотариал тасдиқланган икки асл нусхаси, бунда давлат корхоналари негизида ташкил этилган акциядорлик жамиятлари учун таъсис ҳужжатларининг нотариал тасдиқланган бўлиши талаб этилмайди; давлат божининг ёки рўйхатдан ўтказиш йиғимининг белгиланган миқдори тўланганлиги ҳақидаги банк тўлов ҳужжати; бир хил ёки адаштириш даражасида ўхшаш бўлган фирма номи мавжуд эмаслиги ҳақидаги маълумотноманинг асл нусхаси; уч нусхада муҳр ва штамп эскизлари. Бир хил ёки адаштириш даражасида ўхшаш бўлган фирма номи мавжуд эмаслиги ҳақидаги маълумотнома тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатидан ўтказилгунга қадар туманлар (шаҳарлар) давлат статистика органларидан олинади . Зарур рўйхатдан ўтказиш тартиб-қоидалари тугагандан кейин рўйхатдан ўтказувчи орган белгиланган муддатда юридик шахсларга давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани ва рўйхатдан ўтказувчи органнинг муҳри билан тасдиқланган, "рўйхатдан ўтказилди" деган белги қўйилган таъсис ҳужжатларини, шунингдек муҳр ва штамп эскизи билан биргаликда муҳр ва штамп тайёрлашга рухсатномани беради. Барча зарур ҳужжатлар тадбиркорлик субъектига бир вақтда берилади. 2009 йилда тадбиркoрларнинг ўз ишини ташкил этиш билан бoғлиқ сарф-xаражатларини қисқартириш ишлари давом эттирилди. Масалан: - арxитeктура-рeжалаштириш тoпшириқ тўпламларини oлиш қиймати – 4 барoбар; - лoйиҳа-смета ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш – 2,5 барoбар; - кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш қиймати – 2 барoбарга пасайтирилди. Тадбиркорлик фаолиятини ташкил этишдаги рухсат бериш жараёнларининг қисқартирилиши ва тўловларнинг оптималлаштирилиши билан боғлиқ тадбирлар натижаларини қуйидаги жадвал орқали яққолроқ кўриш мумкин Корхона фаолиятини тўхтатиш уни тугатиш ёки қайта ташкил қилиш шаклида амалга оширилиши мумкин. Ишлаб чиқаришнинг барқарор эмаслиги, молиявий қийинчиликлар, сурункали зарар кўриш ва тўлов қобилиятининг йўқолишини корхоналарни тугатиш ёки қайта ташкил қилишга асосий сабаб қилиб кўрсатиш мумкин. Корхонани қайта ташкил қилиш – бу, унинг бирлашиб кетиши, қўшилиши, бўлиниши, ажралиб чиқиш ва шаклини ўзгартириши дегани. Корхонани қайта ташкил қилиш таъсисчи (таъсисчилар) қарорига мувофиқ амалга оширилади. Қайта ташкил қилиш корхонанинг ишлаб чиқариш кўрсаткичлари, молиявий ва иқтисодий кўрсаткичлари аввалгига нисбатан яхшиланишига хизмат қилиши лозим. Корхонани тугатиш ҳуқуқий хатти-ҳаракат бўлиб, ишлаб чиқариш ва хўжалик юритиш фаолиятининг тўхтатилишини англатади. Корхонани тугатиш унинг таъсисчилари томонидан қабул қилинадиган қарор асосида ихтиёрий тугатиш шаклида ёки хўжалик суди қарори асосида амалга оширилади. Корхонани ихтиёрий тугатиш 2007 йил 27 апрелда қабул қилинган «Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори ва унга илова тарзида берилган “Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби тўғрисида Низом” асосида амалга оширилади. Корхонани ихтиёрий тугатиш қуйидаги икки ҳил ҳолат бўйича алоҳида тартибда амалга оширилади : Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширувчи корхоналарни ихтиёрий тугатиш. Давлат рўйхатидан ўтказилган вақтдан бошлаб молия-хўжалик фаолиятини юритмаётган корхоналарни ихтиёрий тугатиш. Оралиқ тугатиш балансига мувофиқ, у тасдиқланган кундан бошлаб тугатувчи томонидан кредиторларга қуйидаги навбат бўйича пул суммаларини тўлаш амалга оширилади: биринчи навбатда - фуқароларнинг меҳнатга оид ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган, алиментларни ундиришга ва муаллифлик шартномалари бўйича пул тўловларига доир талабларини, шунингдек фуқароларнинг ҳаёти ва саломатлигига етказилган зарар учун корхона тегишли вақтбай тўловларни соқит қилиш йўли билан жавоб берадиган талабларини қондириш; иккинчи навбатда - бюджетга, давлат мақсадли фондларига ва бюджетдан ташқари жамғармаларга тўловлар; учинчи навбатда - бошқа кредиторларнинг талаблари. Кредиторлар билан ҳисоб-китоб қилиш учун пул маблағлари етарли бўлмаган тақдирда тугатувчи томонидан мол-мулкнинг бозор қийматини аниқлаш учун мустақил баҳоловчи жалб этилади ва корхона мол-мулкини очиқ савдоларда сотиш ташкил этилади. Савдога қўйилган санадан бошлаб икки ой мобайнида сотилмаган мол-мулк кредиторларга баҳолаш суммасида, юқорида келтирилган навбатга риоя этган ҳолда мулк этиб қабул қилиш таклиф этилиши керак. Кредиторларнинг талабларини тўлиқ ҳажмда қондиришнинг мумкин эмаслиги аниқланган тақдирда тугатувчи корхонани тўловга қодир эмас (банкрот) деб эътироф этиш тўғрисидаги ариза билан хўжалик судига мурожаат қилиши шарт. Корхона тўловга қодир эмас (банкрот) деб эътироф этилган вақтдан бошлаб ихтиёрий тугатиш тўхтатилади ва бундан кейинги тартибот банкротлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади. Тугатувчи корхонани давлат реестридан чиқариш учун рўйхатдан ўтказган органга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади: бир ёки бир неча даврий босма нашрларда чиққан корхонанинг ихтиёрий тугатилганлиги тўғрисидаги эълонни; давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳномани; корхонанинг барча ҳисоб рақамлари ёпилганлиги тўғрисида хизмат кўрсатувчи банкларнинг маълумотномаларини; корхонанинг муҳр ва штампларини; ваколатли органнинг, агар мавжуд бўлса, чиқарилган қимматли қоғозларини бекор қилиш тўғрисидаги маълумотномасини; агар мавжуд бўлса, барча лицензиялар (рухсатномалар)нинг асл нусхаларини; давлат солиқ хизмати органининг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарз йўқлиги тўғрисидаги маълумотномасини; корхона ҳужжатларининг давлат архивига топширилганлигини тасдиқловчи маълумотномани. Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав жамгармаларини шакллантирмаган корхоналар фаолиятини тугатиш тартиби Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 июлдаги Қарори билан тасдиқланган “Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш тартиби тўғрисида Низом” ососида амалга оширилади. Унга кўра молия-хўжалик фаолиятини олти ой мобайнида амалга оширмаётган корхоналарни (банк ҳисобварақлари бўйича уч ой мобайнида операцияларни ўтказмаган савдо, савдо-воситачи корхоналарни), шунингдек қонунчиликда белгиланган муддатда ўзларининг устав жамгармаларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш корхона муассисларининг қарори асосида ихтиёрий ёки хўжалик суди қарори асосида амалга оширилади. "Молия-хўжалик фаолияти" атамаси остида корхоналарнинг маҳсулот ишлаб чиқариш, ишларни бажариш ҳамда бухгалтерия-молия, ҳисоб-китоб ва товарга илова ҳужжатларини юритиш билан боғлиқ хизматлар кўрсатиш фаолияти тушунилади. Бундай корхоналар фаолиятини бундан буён давом эттиришининг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги масалани ҳал этиш, шунингдек корхоналарни тугатиш жараёнини хўжалик судлари қарорлари бўйича амалга ошириш (уларнинг муассислари, қатнашчилари уларни тугатишга рози бўлмаган, шунингдек кўрсатиб ўтилган шахсларнинг турар жойини аниқлаш ва уларни тугатиш жараёнига жалб этишни таъминлаш мумкин бўлмаган ҳолларда) қуйидаги идораларда амалга оширилади: Адлия органлари томонидан давлат рўйхатидан ўтказилган корхоналар бўйича - Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги махсус комиссиялар томонидан; Шаҳарлар, туманлар ҳокимликлари томонидан давлат рўйхатидан ўтказилган корхоналар бўйича - ушбу ҳокимликлар ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш инспекциялари комиссиялари томонидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикасининг “Банкротлик тўғрисида”ги қонунига кўра қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қондиришга ва мажбурий тўловлар бўйича ўз мажбуриятини бажаришга қодир эмаслиги, агар тегишли мажбуриятлар ва тўловлар мажбурияти юзага келган кундан эътиборан уч ой давомида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, унинг банкротлик аломатлари деб эътироф этилади. Банкротлик тўғрисидаги иш банкротлик аломатлари мавжуд бўлган тақдирда, агар қарздор юридик шахсга нисбатан жами талаблар энг кам иш ҳақи миқдорининг камида беш юз каррасини ташкил этадиган бўлса, хўжалик суди томонидан қўзғатилиши мумкин Пул мажбуриятларини бажармаганлиги натижасида қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги ариза билан хўжалик судига мурожаат этиш ҳуқуқига қарздор, кредитор ва прокурор эга. Мажбурий тўловлар мажбуриятини бажармаганлиги натижасида қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги ариза билан хўжалик судига мурожаат этиш ҳуқуқига қарздор, прокурор, давлат солиқ хизмати органлари ва бошқа ваколатли органлар эга. Қарздор, агар унинг юқорида келтирилган ҳолатлар мавжуд бўлса, ўзини банкрот деб топиш тўғрисидаги ариза билан хўжалик судига мурожаат этишга ҳақли. Download 0.77 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling