Мавзулар бўйича матн аннотацияси ва охирги янгиликлар


Download 0.77 Mb.
bet17/74
Sana18.03.2023
Hajmi0.77 Mb.
#1282683
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   74
Bog'liq
kor

Бошқарув қарори - бошқарув фаолияти технологиясидаги муҳим бўғиндир. Бошқарувнинг мақсад ва вазифаларини амалга ошириш кўп жиҳатдан қарорларнинг тўғри қабул қилинишига боғлиқ бўлади. Бошқарув қарори бир томондан асосан корхонанинг раҳбарлари томонидан амалга оширилувчи мантиқий-фикрий фаолият бўлса, иккинчи томондан, эмоционал-психологик хатти-ҳаракатдир. У инсоннинг бошқарув қарорларини қабул қилиш жараёнларида тўплаган тажрибаси, билими ва фикрлаш доирасининг чуқурлигига боғлиқ бўлади.
Бошқарув қарорлари қуйидаги белгилар бўйича таснифланади:

  1. компетентлик ва масъулият бўйича - якка тарзда ёки коллегиал (жамоа) бошқарув қарорлари;

  2. мазмуни бўйича - илмий-техник, иқтисодий, ташкилий, ижтимоий бошқарув қарорлари;

  3. характери бўйича - оператив-тақсимловчи, хўжалик-рахбарлик ва меъёрий бошқарув қарорлари;

  4. таъсир кўрсатиш даражаси бўйича - бир ва кўп даражали бошқарув қарорлари;

  5. таъсир кўрсатиш йўналиши бўйича - ички ва ташқи;

  6. таъсир кўрсатиш миқёси бўйича - хусусий ва умумий (мажмуавий);

  7. таъсир кўрсатиш даври бўйича - бир марталик ва кўп марталик.

Замонавий фан ва менеджмент амалиёти корхоналарни бошқаришнинг қуйидаги тамойилларини энг асосийлари сифатида қабул қилади:

  1. илмийлик;

  2. тизимлилик ва комплекслик;

  3. якка бошқарув ва коллегиаллик;

  4. тартиб ва адолат;

  5. ходимларни моддий ва маънавий рағбатлантириш;

  6. тежамкорлик ва самарадорлик;

  7. ташаббускорлик ва корпоратив руҳият;

  8. ваколат ва мажбурият.

Ташкилий тузилма деганда корхона бошқаруви функцияларини бажарувчи турли хил бўлим, хизмат ва бўлинмалар таркиби, ўзаро муносабатлари ва бир-бирига бўйсинишини тушуниш лозим. Ташкилий тузилма бошқарувнинг тизим ва алоҳида фаолият тури сифатидаги бир бутунлигини ифодалайди. У бошқарув органларининг маълум бир тартибини, ҳокимият ва бўйсиниш алоқаларини, вертикал ва горизонтал меҳнат тақсимотининг интеграциялашувини тақозо этади.
Бошқарув элементлари ва бўғинлари ўртасидаги алоқаларнинг шакли, тузилмавий бўлинмаларнинг мослашувчанлиги ва бир-бирига бўйсинувчанлигига кўра, бошқарувнинг қуйидаги ташкилий тузилмалари мавжуд:

  • чизиқли;

  • функционал;

  • аралаш (чизиқли-функционал);

  • матрицали.


Download 0.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling