Мавзулар бўйича матн аннотацияси ва охирги янгиликлар


Республика агросаноат мажмуаси инфратузилмасини ривожлантириш


Download 0.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/53
Sana17.12.2022
Hajmi0.72 Mb.
#1026568
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   53
Bog'liq
конспект учун (2)

5.3. Республика агросаноат мажмуаси инфратузилмасини ривожлантириш 
йўналишлари 
 
Агросаноат мажмуаси инфратузилмасини ташкил этиш ва ривожлантиришда 
қуйидагиларга алоҳида эътибор бериш мақсадга мувофиқ: 
1. мажмуа 
тармоқлари, корхоналарининг ишлаб чиқариш ва ижтимоий 
инфратузилма хизматларига бўлган реал талабларини ҳисобга олиш; 
2. инфратузилма хизматлари нархларининг ишлаб чиқарувчилар учун маъқул 
бўлишига эришиш (лозим бўлганда давлатнинг иқтисодий дастаклар орқали 
аралашувини жорий этиш ва рақобатни ривожлантириш орқали); 
3. инфратузилма субъектлари фаолиятини тартибга сотиб туриш йўлларини топиш; 
4. инфратузилма хизматлари бозорида рақобатни кучайтириш, монополияга йўл 
қўймаслик; 


62 
Агросаноат мажмуаси инфратузилмани кескин ривожлантириш бугунги кун 
заруратидир. Агросаноат мажмуаси инфратузилмаси қуйдаги йўналишларда 
ривожлантирилиши мақсадга мувофиқ: 

Агросаноат мажмуасига кирувчи тармоқларга хизмат кўрсатадиган тармоқ ва 
хизматларнинг турларини кўпайтириш. Ҳозирда мамлакат қишлоқ хўжалиги ўзига 
зарур бир қанча хизматларни тўлиқлигича ва сифатли даражада олмаяпди. 
Масалан, уларга зарур банк, молия бозоридаги ўзгаришлар, турли шароитларда 
керакли қонуний ва иқтисодий маслаҳатлар билан таъминланиш даражаси паст 
ҳолатда. Бу мисоллар қишлоқ хўжалиги учун зарур хизматларнинг бир кичик 
қисмидир. Шу сабабли ишлаб чиқариш инфратузилмасининг хизмат турларини 
кўпайтириш лозим; 

Хизмат бозорида рақобат муҳитини ривожлантириш агросаноат мажмуаси ишлаб 
чиқариш инфратузилмасини ривожлантиришнинг бошқа бир йўналишидир. Бу энг 
катта аҳамиятга эга йўналишлардан биридир. Рақобатнинг бўлмаслиги 
кўрсатилѐтган 
хизматлар 
нархнинг 
юқори 
бўлишини 
таъминмоқда. 
Кўрсатилаѐтган хизматларнинг сифатининг пастлиги ҳам рақобат йўқлигидан ѐки 
унинг деярли йўқлигадандир. Масалан, ҳозирда юртимизда 112 та муқобил 
машина – трактор парклари мавжуд. Лекин уларнинг техник имкониятлари жуда 
паст бўлганлиги сабабли, қишлоқ хўжалиги корхоналари асосан, давлат 
акциядорлик жамиятлари мақомида ташкил этилган 180 та машина-трактор парки 
хизматларидан фойдаланишга мажбурдирлар; 

Хизмат кўрсатиш соҳасида катта имкониятлар хўжаликларнинг ўзлари томонидан 
биргаликда ташкил этиладиган ―иттифоқ‖лардадир. Масалан, техникадан 
биргаликда фойдаланиш иттифоқларини ташкил этиш масаласи ижобий 
натижалар бериши мумкинлигига қармасдан бу соҳа ривожланган эмас. Бунга 
асосий сабаб хўжаликларни бошқараѐтган раҳбарларда бундай ишларга тажриба, 
билим йўқлигидадир. Агарда иттифоқ тузилган ҳолда ҳам уни ташкил этган барча 
хўжаликлар учун ундаги техникадан самарали фойдаланиш бўйича манфаатли 
тартиб – қоидалар ишлаб чиқилмаган. Демак, бу борадаги ишларни 
ривожлантириш зарур.

Download 0.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling