Мавзулар бўйича матн аннотацияси ва охирги янгиликлар


  5.2. Агросаноат мажмуаси инфратузилмасининг аҳамияти


Download 0.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/53
Sana17.12.2022
Hajmi0.72 Mb.
#1026568
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   53
Bog'liq
конспект учун (2)

61 
5.2. Агросаноат мажмуаси инфратузилмасининг аҳамияти, иқтисодиѐтдаги ўрни 
ва ҳозирги ҳолати 
Республика қишлоқ хўжалигида кўрсатилган хизматлар таркибида 34% ғалла-
дон ўришга, 25,2% шудгорлашга, 16,3 қишлоқ хўжалиги техникаларига эҳтиѐт 
қисмлари етказиб беришга, 7,6 % юк ташиш автомобилларини ҳамда қишлоқ хўжалик 
машиналарини таъмирлашга, 2,2% транспорт хизматларга, 1% маъданли ўғитларни 
киритиш ва ўсимликларни зараркунандаларга қарши кимѐвий курашига, 0,2% 
чорвачилик фермаларига техник хизмат кўрсатишга ва 13,5% бошқа турдаги 
хизматлар улушига мос келмоқда.
Мамлакат агросаноат мажмуаси инфратузилмаси жуда катта аҳамиятга эга. 
Чунки, инфратузилмасиз агросаноат мажмуасида мўътадил фаолият юритиши 
мумкин эмас. Инфратузилмаси агросаноат мажмуасида ишлаб чиқаришнинг узликсиз 
ташкил этилишини таъминлайди. Агарда ҳар бир корхона барча иш ва хизматларни 
ўзи бажаришга ҳаракат қилса, бу жуда қимматга тушади. Кўп ҳолатларда буни амалга 
ошириш мумкин ҳам эмас. Масалан, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришни ташкил 
этиш учун уруғлик, ѐқилги – мойлаш матераллари, маъданли ўғитлар, тури кимѐ 
маҳсулотлари, дори-дормонлар, электр, сув таъминоти, кадрлар етиштириш, алоқа 
хизматлари кўрсатиш, хўжаликда мавжуд техникаларни таъмирлаш ишлари ва 
бошқаларни олайлик. Бу иш ва хизмат турларини бир хўжалик бажариши учун 
қанчадан қанча мутахассис, транспорт, техникалар ва бошқа ресурслар керак бўлади. 
Бу хизматларни ташкил этиш учун хўжаликда на мутахассислар, на молиявий 
ресурслар етарли. Чунки, айрим хизмат турлари таъминоти бир хўжалик учун эмас, 
балки ўн, юзлаб ва минглаб ташкилотларга хизмат кўрсатади. Масалан, электр билан 
таъминлаш ва ҳ.к. Уларни ҳар бир хўжалик ўзи аҳолида ташкил эта олмайди. Шу 
сабабли ҳам бу иш ва хизмат турлари аҳолида мустақил тизимларни ташкил этади. 
Агросанот мажмуаси инфратузилмаси иқтисодиѐтда катта ўринни эгаллайди. 
Энг аввало, бу иш ва хизматлар ишлаб чиқаришнинг ривожланишига олиб келади. 
Иқтисодиѐт ривожланган сари эса, инфратузилма хизматларига талаб ортади. 
Натижада, ишлаб чиқаришнинг самарадорлиги ошади. Меҳнатга лаѐқатли аҳолининг 
катта қисми инфратузилмага иш жойлашади. Иқтисодиѐти ривожланган давлатларда 
жами ишлаѐтганларнинг 60-70 фоизи хизмат кўрсатиш тизимида ишлайди. Бизда эса 
бу кўрсаткич 40 фоиздан камроқ. Натижада қишлоқ хўжалиги корхоналари ўзига хос 
бўлмаган кўпгина хизмат турларини ўзлари бажарадилар.

Download 0.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling