Мавзулар бўйича матн аннотацияси ва охирги янгиликлар


Ердан фойдаланиш даражаси ва самарадорлигини ошириш йўллари


Download 0.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/53
Sana17.12.2022
Hajmi0.72 Mb.
#1026568
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   53
Bog'liq
конспект учун (2)

8.3. Ердан фойдаланиш даражаси ва самарадорлигини ошириш йўллари 
 
Ўзбекистон Республикасида ер ва сув ресурслари умуммиллий бойлик 
ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасида ―Ер, ер 
ости бойликлари, сув ўсимлик ва ҳайвонот дунѐси ҳамда бошқа табиий заҳиралар 
умуммиллий бойликдир, улардан оқилона фойдаланиш зарур ва улар давлат 
муҳофазасидадир‖

деб белгилаб қўйилган. 
Ўзбекистон Республикасида ердан фойдаланиш билан боғлиқ ҳуқуқий 
муносабатларни 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг 
―Ер кодекси‖ билан тартибга солинади. Республикада ер ресурсларидан 
фойдалинишни самарали юритиш мақсадида 1998 йил 24 июлда Ўзбекистон 
Республикаси Ер ресурслари давлат қўмитаси ташкил этилди.
Ер ва сув ресурсларидан фойдаланиш даражаси ва самарасини ошириш қуйидаги 
йўналишларда амалга оширилади:

Энг аввало, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ер ва сув ресурсларининг талаби 
ва имкониятидан келиб чиққан ҳолда жойлаштириш лозим.

Ерларнинг бир сифат ҳолатидан иккинчи ҳолатга ўтиши умумий ҳолда ер 
транформацияси дейилади. Ер трансформацияси ижобий (ѐмон ерларнинг яхши ерлар 
сафига ўтиши) ва салбий (яхши ерларнинг ѐмон ерлар сафига ўтиши) бўлади. Имкон 
борича салбий ер трансформациясига йўл қўймаслик лозим.

Энг зарур омиллардан бири ер ва сувдан фойдаланувчиларнинг самарадорликни 
оширганликлари учун манфаатдорлигини таъминлашдир.

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. Т.: Ўзбекистон, 1999,-32 б. (13 бет)


73 

Танланган ишлаб чиқариш турини технологияларини бузмасдан бажариш, 
мелиорация ва ирригация тадбирларини ўз вақтида самарали ўтказиш қишлоқ 
хўжалиги ишлаб чиқариши, ердан фойдаланиш самарадорлигини оширадиган муҳим 
омиллардан бири ҳисобланади.

Ер ва сувдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш кўп жиҳатдан илғор 
технологияни ишлаб чиқаришга жорий этиш билан боғлиқ. 

Фан ютуқларини ишлаб чиқаришга жорий этиш ҳам ер ва сув ресурсларидан 
фойдаланиш самарадорлигини оширади. Ишлаб чиқаришга пахта ва буғдойнинг 
тезпишар, сувга чидамли навларини жорий этиш бунга мисол бўла олади. 

Экологик муҳит талабларини ҳисобга олган ҳолда кимѐлаштиришни 
ривожлантириш ҳам ер ва сув ресурсларининг самарадорлигини оширишга ижобий 
таъсир этади.

Қишлоқ хўжалигига яроқли ерларни сув ва шамол эррозиясидан асраш ҳам жуда 
муҳим тадбирлардан биридир. Масалан, экин майдонларининг 2,1 млн. гектари 
шамол, 0,7 млн. гектари сув эррозиясига, шунингдек, мавжуд 22,1 млн. гектар 
яйловнинг 6 млн. гектари шамол ва 3 млн. гектари сув эррозиясига учраган. Бу ҳолат 
агросаноат мажмуаси иқтисодиѐтига сезиларли салбий таъсир қилади. Шу сабабли 
ерларни асраш асосий вазифалардан биридир. 



Download 0.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling