Мавзулар бўйича матн аннотацияси ва охирги янгиликлар


  9.2. Меҳнат ресурсларидан фойдаланиш кўрсаткичлари


Download 0.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/53
Sana17.12.2022
Hajmi0.72 Mb.
#1026568
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   53
Bog'liq
конспект учун (2)

75 
9.2. Меҳнат ресурсларидан фойдаланиш кўрсаткичлари 
Меҳнат ресурслардан фойдаланишнинг даражаси ва иқтисодий самарадорлигини 
аниқлаш катта назарий ва амалий аҳамиятга эга.
Қишлоқ хўжалигида ресурсларидан фойдаланишнинг даражаси қуйидаги 
кўрсаткичлар билан аниқланади:
1). Ҳар бир ишчи ходимнинг бир йилда ишлаган кунлари. Одатда, қишлоқ 
хўжалигида эркаклар бир йилда 280 кун, аѐллар 240 кун ишласа нормал ҳисобланади. 
2). Йил давомида ишлаши лозим бўлган кундан фойдаланиш коэффициенти. Бу 
ҳақиқатда ишлаган кунларни меъѐр бўйича ишлаши лозим бўлган йиллик иш кунлари 
миқдорига бўлиш орқали аниқланади. Хўжаликнинг меҳнат ресурслари ҳолатини 
ўрганиш учун меҳнат ресурслари баланси тузилади. Баланс маълумотлари 
хўжаликнинг иқтисодий ривожлантирилишида ишлатилади.
3). Меҳнат ресурсларидан фойдаланишнинг иқтисодий самарадорлиги йил 
давомида бир ишчи ходим ҳисобига ишлаб чиқарилган ялпи маҳсулот миқдори билан 
аниқланади. Бу кўрсаткични сарфланган киши соатларига нисбатан аниқлаш 
меҳнатнинг самарадорлигини тўғрироқ аниқлаш имконини беради. 
4) Меҳнат ресурсларнинг қўнимсизлик коэффициенти
МРс
МРаб
Кт

Бунда: Кт – меҳнат ресурсларнинг қўнимсизлик қоэффициенти; 
МРаб – ўрганилаѐтган даврда ўз аризасига биноан ѐки меҳнат қоидаларини 
бузганлиги учун мажбурий бўшатилганлар сони; 
МРс – меҳнат ресурсларининг ўртача йиллик сони. 
5) Кадрларни муқимлик (стабиллик) коэффициенти
100
)
1
(
х
МРсх
МРя
МРсб
МРаб
Км



Бунда: Км - кадрларни муқимлик (стабиллик) коэффициенти
МРаб - ўрганилаѐтган даврда ўз аризасига биноан ѐки меҳнат қоидаларини 
бузганлиги учун мажбурий бўшатилганлар сони; 
МРсб ва МРсх – базис ва ҳисобот йилларда (даврда) корхонада 
ишлаѐтганларнинг ўртача йиллик сони. 
6) Меҳнатни мавсумийлик коэффициенти
МХўр
МХмакс
МРмк

Бунда: МРмк – меҳнатнинг мавсумийлик коэффициенти
МХ макс – ойлик меҳнатнинг максимал сарфи; 
МХ ў – меҳнатнинг ойлик ўртача сарфи. 
7) Ишсизлик даражаси 
100
)
(
х
ИК
ИФс
Ис
Ид

Бунда: Ид – ишсизлик даражаси,% 
Ис – ишсизлар сони, киши 
ИФс (ИК) – иқтисодий фаол аҳоли ѐки ишчи кучлари сони, киши 
8) Меҳнат ресурслари билан таъминланганлик даражаси 
г а
Ер
МР
,
M Pт

Бунда: МРт – 100 гани меҳнат ресурслари билан таъминланганлиги


76 
МР – Ишчи ходимлар сони, киши; 
Ер – ер майдони (жами, экин, суғориладиган ер майдонлари), га. 
9) Меҳнат ресурслари билан таъминланганлик коэффициенти 
МРр
Мрм
МРтк

Бунда: МРтк - Меҳнат ресурслари билан таъминланганлик коэффициенти 
МРм – мавжуд меҳнат ресурслари сони, киши; 
МРр – режалаштирилган ишлаб чиқаришни амалга ошириш учун талаб 
қилинадиган меҳнат ресурслари, сони. 
Меҳнат ресурсларидан фойдаланиш даражасини кўрсаткичлар тизими орқали 
аниқланиб, уларни ҳар бири меҳнат ресурсларидан фойдаланишнинг айрим 
томонларини ифода этади. Уларни биргаликда аниқлаш ва таҳлил қилиш тўғри 
хуласалар чиқариш ва фойдали таклифлар ишлаб чиқишга хизмат қилади. 

Download 0.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling