79
10-БОБ. АГРОСАНОАТ МАЖМУАСИНИНГ МОДДИЙ-ТЕХНИКА
РЕСУРСЛАРИ
10.1. “Агросаноат мажмуаси моддий-техника ресурслари” тушунчаси, унинг
моҳияти ва аҳамияти
10.2. Қишлоқ хўжалигида асосий фондлар ва улардан фойдаланиш
кўрсаткичлари
10.3. Асосий фондлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш йўллари
10.4. Айланма маблағлар ва улардан фойдаланиш
10.1. “Агросаноат мажмуаси моддий-техника ресурслари” тушунчаси, унинг
моҳияти ва аҳамияти
Агроаноат мажмуасининг моддий – техника
ресурслари деганда мажмуа
тармоқларида, унинг хўжалик юритувчи субъектларида мавжуд барча асосий
фондлар, хўжалик инвентарлари йиғиндиси тушунилади.
Агросаноат мажмуаси
тармоқларининг, айниқса, қишлоқ хўжалигининг моддий-техника базасини
мустаҳкамлаш катта аҳамиятга эга.
Қишлоқ хўжалигининг моддий-техника базаси бошқа тармоқларникидан фарқ
қиладиган хусусиятларга эга. Бу хусусиятларнинг энг асосийлари қуйидагилардан
иборат:
Биринчидан, қишлоқ хўжалиги моддий-техника
базасининг таркибига ер
киради. Ер қишлоқ хўжалигида асосий ишлаб чиқариш воситаси сифатида иштирок
этиши бизга маълум. Ернинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда
хўжаликларнинг моддий-техника базасини ривожлантириш зарур.
Иккинчидан, қишлоқ хўжалигининг моддий-техника базаси табиат қонунларига
бошқа тармоқларникига нисбатан кўпроқ боғлиқ.
Бунинг натижасида турли
минтақаларда турлича техника ва бошқа ресурслардан фойдаланиш зарурати келиб
чиқади.
Do'stlaringiz bilan baham: