Мавзулар бўйича матн аннотацияси ва охирги янгиликлар


Download 0.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/53
Sana17.12.2022
Hajmi0.72 Mb.
#1026568
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   53
Bog'liq
конспект учун (2)

Саблий (заиф) томонлари: 
6. Фан-техника ютуқларидан тезликда 
фойдалана олмаслиги; 
7. Модий маблағнинг камлиги; 
8. Ўзи учун инфратузилма 
хизматларини ярата олиш 
имкониятининг чекланганлиги; 
9. Қишлоқ жойларда ижтимоий 
масалаларни ҳал этишда тўғридан-
тўғри иштирокнинг 
чегараланганлиги.


68 
Деҳқон хўжалиги оила меҳнатига асосланган, асосан хонадон истеъмоли учун 
ва майда товар қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштириш билан боғлиқ тадбиркорлик 
фаолияти билан шуғулланувчи хўжаликлардир. ―Деҳқон хўжалиги тўғрисида‖ги 
Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган қонунининг 1-
моддасида деҳқон хўжалигига қуйидагича таъриф берилган: ―Деҳқон хўжалиги 
оилавий майда товар хўжалиги бўлиб, оила аъзоларининг шахсий меҳнати асосида, 
мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш учун оила бошлиғига берилган 
томорқа ер участкасида қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштиради ва реализация 
қилади‖
3

Деҳқон хўжаликларининг фаолияти 1998 йилда қабул қилинган Ўзбекистон 
Республикасининг ―Деҳқон хўжалиги тўғрисида‖ги қонуни асосида олиб борилмоқда. 
Деҳқон хўжаликлари қонунда белгиланган тартибда юридик шахс мақомини олиши 
мумкин. Юридик шахс мақомини олган деҳқон хўжалигида ишлаѐтганлар ихтиѐрий 
равишда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш 
вазирлиги ҳузуридаги Пенсия жамғармасига бадаллар тўлаб боришлари мумкин. 
Шундай ҳолларда Пенсия жамғармасининг туман бўлимларида уларга меҳнат 
дафтарчаси белгиланган тартибда юритилади. 
Деҳқон хўжаликлари қишлоқ аҳолисини ижтимоий фойдали меҳнатга ва 
тадбиркорликка жалб этиш ѐрдамида қишлоқ жойлардаги (аҳоли уй хўжалигидаги) 
ресурслардан самарали фойдаланиш мақсадида ташкил этилмоқда. Деҳқон 
хўжаликлари аҳолининг иш билан бандлигини оширади, қишлоқ хўжалиги 
маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайишига олиб келади. Натижада, мамлакатнинг 
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт салоҳиятини оширади ва озиқ-овқат 
хавфсизлини таъминлашда ижобий рол ўйнайди.
Деҳқон хўжалиги қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият юритувчи кичик 
тадбиркорлик шаклларидан бири сифатида бир қатор афзалликларга эга. Бу 
афзалликларга қуйидагиларни киритиш мумкин: 
1. ишлаб чиқариш ҳажмининг кичиклиги туфайли бозордаги талаб ва таклифнинг 
ўзгаришига нисбатан тез мослашади ҳамда кўп маблағ сарфламай, ўз фаолияти 
йўналишларини қайта ташкил эта олади; 
2. халқимизда қадимдан шаклланиш келаѐтган деҳқончилик маданиятини авлоддан-
авлодга ўтказиш имконини беради; 
3. оила аъзолари меҳнатига таяниш уй бекалари, қариялар ва болалар меҳнатидан 
ҳам унумли фойдаланиш имконини яратади; 
4. хусусий мулк эгалиги ҳамда ернинг мерос қилиб қолдириш ҳуқуқи билан умрбод 
эгаликка берилиши мулкдан (ердан) самарали фойдаланиш учун имкон беради; 
5. ѐш авлод учун катта тарбия мактаби ролини ўйнайди. 
3
Ўзбекистон Республикасининг ―Деҳқон хўжалиги тўғрисида‖ги қонуни. –Т.: Ўзбекистон, 1998. 3б. 



Download 0.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling