Мавзулар бўйича матн аннотацияси ва охирги янгиликлар


Download 0.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/53
Sana17.12.2022
Hajmi0.72 Mb.
#1026568
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   53
Bog'liq
конспект учун (2)

 
 
 


100 
15-БОБ. АГРОСАНОАТ МАЖМУАСИНИ ДАВЛАТ ТОМОНИДАН ТАРТИБГА 
СОЛИШ ВА ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ 
15.1. Агросаноат мажмуасини давлат томонидан тартибга солиш ва 
қўллаб-қувватлашнинг зарурати ва моҳияти. 
15.2. Агросаноат мажмуаси тармоқларини давлат томонидан тартибга 
солиш ва қўллаб-қуватлаш. 
 
15.1. Агросаноат мажмуасини давлат томонидан тартибга солиш ва қўллаб-
қувватлашнинг зарурати ва моҳияти 
 
Агросаноат мажмуасини тартибга солиш ва қўллаб-қувватлаш объектив зарурат 
саналади. Аҳоли сонининг ошиб бориши, уларнинг моддий шаротлари
имкониятларининг кенгайиши ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш 
ресурсларининг аҳоли жон бошига ҳамда абсолют камайиб бориши қатор заруририй 
талабларни келтириб чиқаради. Буларнинг энг муҳими озиқ-овқат маҳсулотлари 
ишлаб чиқаришни деярли барча ҳудуд ва ерларда ташкил этишнинг заруратидир. Ер 
эса қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчи асосий восита саналада ва унинг 
унумдорлиги турли ҳудудларда турличадир. Ёмон, яъни унумдорлиги паст ѐки сув 
билан ѐмон таъминланган ерлар, шўрланган ерлар ва х.з. ерларда ҳам қишлоқ 
хўжалиги маҳсулотлари етиштиришга мажбурмиз. Ёмон ерларда қишлоқ хўжалиги 
маҳсулотлари етиштираѐтганларнинг меҳнати яхши ерлардагига қараганда бир неча 
марта кам даромад келтириши мумкин. Бу масалани ҳам ечишда давлатнинг 
аралашуви лозим. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши табиий иқлим шароитларига 
боғлиқлиги ҳам давлат аралашувини талаб қилади. Албатта агросаноат мажмуасига 
кирувчи иқтисодий субъектлар бозор иқтисодиѐти қонуниятларига ҳам максимал 
амал қилиши талаб қилинади. Акс ҳолда жуда катта муаммолар юзага келиши
қишлоқ хўжалигининг иқтисодий самарадорлиги, раобатбардошлиги пасайиши юз 
бериши мумкин. Бу ҳолатда энг аввало аҳоли, давлат катта зарар кўради. Бундан 
ҳолда аҳолига озиқ-овқат маҳсулотлари, қайта ишлаш саноатига ҳомашѐ 
етишмаслиги оқибатида солиқлардан давлат катта зарар кўришига сабабчи бўлади.
Ўзбекистон Республикаси агросаноат мажмуаси давлат бозор муносабатларни 
ривожлантириш мақсадида тегишли чора-тадбирарни кўрмоқда. Айниқса ҳуқуқий 
базани такомиллаштириш устида жиддий ишлар олиб борилмоқда.



Download 0.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling