Мавзунинг мақсади
Маънавий ишлар бўйича мактаб директори ўрибосарларининг тарбиявий ишлардаги вазифалари
Download 52.96 Kb.
|
кирилIV bob
2. Маънавий ишлар бўйича мактаб директори ўрибосарларининг тарбиявий ишлардаги вазифалари. Жамиятда юксак маънавий фазилатларни камол топтириш, миллий мафкурани шакллантириш, ёшларни бой тарихий ва маданий меросимиз, миллий анъаналаримизга, умуминсоний қадриятларга ҳурмат, Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида кенг фикрли, соғлом, жисмоний, ақлий ва маънавий жиҳатдан баркамол, иқтисодий исоҳотларнинг моҳиятини тушунадиган ҳамда уларни янги ижтимоий муносабатар орқали ҳаётга татбиқ эта оладиган, миллий ғояни шахсларда шакллантира олиш директор ўринбосари фаолияти мақсадининг асосини ташкил этади.
Умумтаълим мактабларида амалга ошириладиган тарбиявий ишларнинг самарадорлиги директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари фаолиятига боғлиқ. Шу жиҳатдан мазкур дидектор ўринбосарининг фаолияти тарбиявий ишларга мажмуи ёндашувига боғлиқдир. Эътибор беринг: Мазкур ёндашувни олий педагогик таълим жараёнида бўлажак ўқитувчи етарли даражада идрок қилиб олиши керак. Чунки у эртага тарбиявий ишлар бўйича директор ўринбосари бўлиши мумкин. Бу ўз навбатида тарбиявий ишоларни оқилона ташкил қилиш ва олиб боришни тақозо этади. Унинг асосий хусусиятлари заруриятлик, фойдалик ва эга бўлишликдан иборат. Шу сабабли мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарининг фаолияти қуйидаги моделда ташкил қилинса, кутилган самарани бериши тажрибалардан маълум бўлди (4-чизма): Эътибор берилса, бу модел қатъий босқичлик тизимига эга бўлиб, вазиятлар таҳлилидан бошланади ва натижалар таҳлили билан тугайди; кейин яна вазият таҳлилига қайтилади. Мазкур масалада алоҳида ёндошув керак. Негаки маънавий - маърифий ишлар бўйича мактаб директори ўринбосарлари тарбиявий ишларда муҳим шахс ҳисобланади. Чунки у ўқувчи-ёшарнинг дунёқарашини шаклантириш, халқимизнинг бой тарихий мероси асосида уларни ватанпарварик, меҳнатсеварлик, инсонпарварлик, иймон-еътиқод, меҳр-шафқатлилик мисолида ҳар томонлама баркамол авлодни тарбиялайди. Бизнинг назаримизда, бу масалада уларнинг асосий вазифаларини қўйидагилар ташкил қилади: маънавий тарбиялаш ва уни такомиллаштириб бориш; маърифий тарбиялаш ва уни ривожлантириб бориш; маънавий-маърифий ишларни муврфиқлаштириб бориш; тарбия иши иштирокчиларини йўналтириш; маънавий-маърифий тарбияланганлик даражаси учун маъсулиятли бўлиш ва ҳ.к. Бунинг учун қуйидаги моделга асосланиш керак бўлади ( 1-чизма): Ушбу вазифаларнинг таснифи қуйидагилардан иборат: Download 52.96 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling