Мавзу:Қон тизимига таъсир этувчи воситалар


Download 22.58 Kb.
bet2/4
Sana03.06.2024
Hajmi22.58 Kb.
#1841871
1   2   3   4
Bog'liq
amaliy mashgulot 7 (2) 2

Темир сульфати – капсулаларда ёки дражеларда ичишга қабул қилинади, чунки темир оғиз бўшлиғидаги олтингугурт водороди (сероводород) билан бирикиб темир сульфиди ҳосил қилади ва у тишларни қорайтиради.
  • Шунингдек, темирнинг комбинирланган препаратлари ҳам ишлатилади, масалан, “Ферроплекс” дражеси ва “Ферро-плект” қобиқли таблеткаси (таркибида темир сульфати ва аскорбинат кислотаси бор), ферамид (темирнинг никотинамид билан комплекс бирикмаси). Давомли таъсирга эга бўлган препаратлар ҳам яратилган бўилб, ферроградумент (қобиқли таблетка, таркиби темир сульфати ва градумент – темирнинг аста-секин сўрилишини таъминловчи моддадан иборат) шулар жумласидандир.
    • Гиперхром анемияларда никлеин кислоталар синтезида иштирок этувчи цианокобаламин ва фолат кислотаси ишлатилади.
    • Цианокобаламин (витамин В12) – хавфли (пернициоз) анемияда қўлланилади. Унинг етишмовчилигида эритропоэз мегалобластик турда кечади: эритробласт → гиперхром мега-лобласт → мегалоцит. Пернициоз анемиянинг келиб чиқиши цианокобаламин сўрилишининг бузилиши билан боғлиқ, чун-ки бундай беморларда Каслнинг ички омили бўлмайди (кимё-вий тузилиши бўйича – гликопротеин). Одатда у меъда шил-лиқ қаватида ҳосил бўлади ва цианокобаламиннинг ингичка ичакда сўрилишини таъминлайди. Хавфли анемияда циано-кобаламин қон манзарасини меъёрлаштиради ҳамда невро-логик бузилишларни ва тил шиллиқ қаватининг шикаст-ланишини камайтиради ёки бартараф этади, аммо меъда ширасининг ахлоргидрияси сақланиб қолади.
    • Фолат кислотаси (витамин Вс) – макроцитар анемияда қўлланилади. Фолат кислота етишмовчилигида макроцитлар ҳосил бўлади: эритробласт → гиперхром макронормобласт → макроцит. Организмда фолат кислотаси фолин кислотасига айланади ва у физиологик фаолликка эга. Асосан фолат кис-лотаси алиментар ва медикаментоз анемияда, спру касал-лигида (сурункали касаллик бўлиб, диарея, глоссит, анемия, умумий толиқиш ва эндокрин безларнинг гипофункцияси би-лан кечади), ҳомиладорлар анемиясида қўлланилади. Хавфли анемияни даволаш учун фолат кислотасини алоҳида ишлатиш мумкин эмас, чунки унинг таъсирида нерв тизими томонидан кузатиладиган бузилишлар ўтиб кетмасдан, аксинча, кучайиб кетиши мумкин. Унда фақат қон манзарасигина яхшиланиши мумкин. Шунинг учун хавфли анемияда фолат кислотасини цианокобаламин билан бирга қўллаш тавсия этилади.
    • Эритропоэзни сусайтирувчи воситалар. Улар асосан полицитемияда (эритремияда) ишлати-лади. Бундай воситалардан бири фосфор-32 билан нишонланган натрий фосфат эритмаси ҳисобланади. Унинг таъсирида эритроцитлар ва тромбоцитларнинг миқдори камаяди
    • Гемостаз жараёнини тромб ҳосил қилувчи тизим билан ўзаро функционал боғланган тромболитик (фибринолитик) тизим биргаликда амалга оширади. Организмда бу иккита тизим динамик мувозанатда бўлади ва маълум бир ҳолат-ларда биринчисининг ёки иккинчисининг фаолияти ошиб кетади. Масалан, томирлар жароҳатланганда қон кетиши билан биргаликда томирлар тораяди, тромбоцитлар қовуш-қоқлиги ва қоннинг ивиши кучайиб, тромб ҳосил бўлади ва қон оқиши тўхтайди. Шу билан бирга, меъёрда кучли тромб ҳосил бўлиши келиб чиқмайди, чунки бу фибринолитик жараён ёрдамида камайтириб турилади. Юқоридаги иккита тизимдан бирининг бузилиши ёки қон кетишининг куча-йишига ёки тарқалган тромбоз келиб чиқишига олиб кела-ди. Ана шу ўзгаришларни бартараф этиш учун ушбу тизим-ларга таъсир этувчи препаратлар иш-латилади.

    Download 22.58 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
    1   2   3   4




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling