Мавзу:Қон тизимига таъсир этувчи воситалар


Download 22.58 Kb.
bet4/4
Sana03.06.2024
Hajmi22.58 Kb.
#1841871
1   2   3   4
Bog'liq
amaliy mashgulot 7 (2) 2

АНТИКОАГУЛЯНТЛАР

  • 1. Бевосита таъсир кўрсатувчи антикоагулянтлар (қон ивиш омилларига бевосита қонда таъсир қилувчи воситалар)
  • Гепарин Фраксипарин
  • Эноксапарин Лепирудин
  • 2. Билвосита таъсир кўрсатувчи антикоагулянтлар (қон ивиш омиллари ҳисобланувчи протромбин ва б. синтезини жигарда сусайтирувчи воситалар)
  • Неодикумарин Синкумар
  • Варфарин Фенилин
  • Гепарин – қон ивишига қарши табиий восита бўлиб, организмда семиз ҳужайралар томонидан синтез қилинади. У катта миқдорда жигарда ва ўпкада сақланади. Кимёвий тузилиши жиҳатидан мукополисахарид бўлиб, молекуляр массаси 15000-20000 га тенг. Таркибида сульфат кислотаси қолдиғини сақлаганлиги сабабли кучли кислоталик хосса-сига эга. Эритмаларида кучли манфий заряд сақлаганлиги туфайли у қон ивишида иштирок этадиган оқсиллар билан ўзаро таъсирлашади. Гепарин қон зардобидаги антитром-бин III нинг кофактори ҳисобланади ва уни фаоллаштириб, қон ивишига қарши таъсирини тезлаштиради. Бунда қон ивишини фаоллаштирувчи қатор омиллар (XIIa, калли-креин, XIa, Xa, XIIIa) нейтралланади. Протромбиннинг тромбинга айланиши бузилади. Бундан ташқари, тромбин ҳам блокланади.
  • Катта дозаларда гепарин тром-боцитлар агрегациясини тормозлайди. Гепарин фақат па-рентерал киритилади (т/о, м/о, в/и). Асосан уни в/и юбори-лади. Таъсири тез юзага чиқади ва дозасига боғлиқ ҳолда 2 соатдан 6 соатгача давом этади. Гепарин жигарнинг гепари-наза ферменти таъсирида парчаланади.
  • Флебит, тромбофлебит, варикоз яралар, тери ости гема-томалари ва б. касалликларни даволаш учун гепариннинг сиртга қўллаш учун мўлжалланган шакли – лиотон 1000 (гель шаклидаги гепарин натрийдан иборат) ишлатилади.
  • ФИБРИНОЛИТИК ВОСИТАЛАР
  • Фибринолитик воситалар асосан миокард инфарктида тож томирлардаги ҳосиб бўладиган тромбларни, ўпка ар-териясининг эмболиясини, чуқур веналарнинг тромбозла-рини, турли артерияларнинг ўткир пайдо бўлувчи тромб-ларини эритиб юбориш учун ишлатилади.
  • Стрептокиназа (стрептаза, стрептолиаза) – энг кенг қўлланилувчи фибринолитик. Уни С гуруҳига кирувчи β-гемолитик стрептококк ишлаб чиқаради. Стрептокиназа-нинг ўзи протеолитик фаолликка эга эмас. У профиб-ринолизин билан ўзаро таъсирлашади, натижада ҳосил бўлган комплекс протеолитик фаолликка эга бўлади ва ҳам тромбдаги, ҳам қон зардобидаги профибринолизинни (плазминогенни) фибринолизинга (плазминга) айланиши-ни кучайтиради.

Download 22.58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling