Мавзу:“Пул ислоҳотлари”
—24 й.ларда Бухоро ва Хоразм Халқ Республикаларининг пул белгилари РСФСР пул белгилари (рубл червон) билан алмаштиридди
Download 117.53 Kb.
|
9-Мавзу. Пул ислохотлари
- Bu sahifa navigatsiya:
- Пул ислоҳотини ўтказиш қуйидаги йўллар билан амалга оширилиши мумкин
- Эътиборингиз учун раҳмат!
1923—24 й.ларда Бухоро ва Хоразм Халқ Республикаларининг пул белгилари РСФСР пул белгилари (рубл червон) билан алмаштиридди.
1921—22 ва ундан кейинги йилларда пул ислохотни ўтказишга қаратилган қатор тадбирлар Туркистон АССРда амалга оширилди.Тошкентда Туркистон АССРнинг пули — туркбонлар чиқарилган. Кейинчалик 1921 йил 1 январдан бошлаб Туркистонда 3 ой давомида Пул ислохотлари ўтказилиб, туркбон РСФСР пул бирлигига 10:1 нисбатда алмаштирилди 1947 йилда собиқСССРда Пул ислохотлари ўтказилди, Маҳсулотларни тақсимлашда карточка тизими тугатилди ва давлат кооператив чакана савдоси нархида ягона тартиб ўрнатилди. Муомаладаги ҳамма пул белгилари 10:1 нисбатда янги пул белгиларига алмаштирилди. 1950 йилга келиб олтин товар захирасининг кўпайиши, чет эл валютасига нисбатан пул курсининг ошиши, нархлар масштаби ўзгариши 1961 йилда муомаладаги пул белгиларини 10:1 нисбатда янги пул белгиларига алмаштирилишига олиб келди. Пул ислоҳотини ўтказиш қуйидаги йўллар билан амалга оширилиши мумкин:1
2
3
“Шок йўли” билан даволаш усули 1948 йилда Ғарбий Германияда харбий давлат бошқарувидан бозор иқтисодига ўтишда қўлланилган. “Шок йўли” билан даволашда иш хақини тўлашни тўхтатиб қўйиш, ишлаб чикаришни қискартириш, пул ислохатини ўтказиш, иш ўринларини қисқартириш каби қаттиқ чоралар қўлланилиши мумкин Ғарбий Германияда 1948 йилнинг июн ойида ўтказилган пул ислоҳатида ахолининг накд пуллари ва жамғармалари 6,5 янги немес маркасига 100 эски рейхсмарка қилиб алмаштирилди. Аҳолининг пул жамғармаларини тўлаш вақтинча тўхтатилган, кейинчалик фақат 30 фоиз атрофида тўланган ва хар бир кишига 60 немис маркаси миқдорида нафақа ажратилган. Натижада давлатнинг рейх маркасидаги қарзи, мамлакатда бўлган дисбаланс тугатилган ва шу йўл билан инфляциянинг ўсиш суръатлари тухтатилган Шок йўли” билан даволаш Японияда 1949-50 йилларда ўтказилган У “Додж режаси” деган номини олган.Бу режага асосан Японияда инфляцияга қарши жуда қаттиқ чора-тадбирлар амалга оширилган.Эркин бахога ўтиш билан бир вақтнинг ўзида ер ислоҳати ўтказилди, бюджет камомадини йўкотиш йўллари ишлаб чиқилди. Японияда мавжуд зарар билан ишловчи корхоналарга давлат томонидан бериладиган субсидия бекор қилинди, корхона, ташкилотларга кредит бериш шартлари мукаммаллаштирилди, ахоли жамғармалари ишлатилмасдан қотириб қўйилди.
Ўзбекистон Давлат мустақиллигига эришгач, Россия ўз миллий валютасини чиқаргунга қадар бошқа собиқ Иттифоқ республикалари сингари вақтинча рубл зонасида қолди ва мамлакатда амалда бўлган иқтисодий шарт-шароитларни ҳисобга олиб, ўз миллий валютасини муомалага киритишни икки босқичда амалга оширди. Ўзбекистонда пул ислоҳати 1993 й.нинг 15 ноябрдан иш ҳақи, пенсия, стипендия, нафақа ва аҳоли даромадларининг ўз вақтида тўланишини, республика ички истеъмол бозорини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тўлов воситаси сифатида 1961—92 йиллардаги рубл банкнотлари ва Россия банкининг 1993 йилдаги рубли билан параллел равишда 1:1 нисбатда оралиқ валюта сифатида "сўм купон" муомалага киритилди. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки муомалага қиймати 1, 3, 5, 10, 25, 50, 100, 200, 500, 1000, 5000, 10000 сўм купон қоғоз пулларни чиқарди. 1994 й. 1 июлидан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг миллий валютаси сўм 1 сўм = 1000 сўм купон нисбати билан муомалага киритилди. Марказий банк муомалага қиймати 1, 3, 5, 10, 25, 50, 100 сўм бўлган банк қоғоз пуллари (банкнотлар) ва 1, 3, 5, 10, 20, 50 тийин бўлган металл тангалар чиқарди. Биринчи босқич: Иккинчи босқич: Ҳисоб-китобларни енгиллаштириш мақсадида 1997 йилдан бошлаб муомалага 200 сўмлик, 1999 йилдан 500 сўмлик , 2001 й.дан 1000 сўмлик, 2015 йилдан 5000 сўмлик , 2016 йилдан 10000сўмлик ва 2017 йилдан 50000 сўмлик банк қоғоз пуллари (банкнотлар) муомалага чиқарилди. Эътиборингиз учун раҳмат!Эътиборингиз учун раҳмат!Download 117.53 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling