Мазкур маъругшлар м


қилган қатор асарлари ҳам ўзининг чуқур илмийлиги, шахсий кузатуви, теран  мушоҳада ва кенг қамровли фикр — мулоҳазалари билан муаллифга шуҳрат


Download 0.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/43
Sana15.03.2023
Hajmi0.57 Mb.
#1269568
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   43
Bog'liq
маънавият асослари

қилган қатор асарлари ҳам ўзининг чуқур илмийлиги, шахсий кузатуви, теран 
мушоҳада ва кенг қамровли фикр — мулоҳазалари билан муаллифга шуҳрат 
келтирди. 1857 йилдан генерал — майор ва бош штаби ҳарбий илмий 
комитет аъзоси бўлган М.Иванин 1874 йилда ўзининг шоҳ асари «Икки 
буюк саркарда: Чингизхон ва Амир Темур» китобини ёзиб тугатди. Бош 
штабнинг ҳарбий —илмий комитети уни нашрга тавсия қилади ва китоб 
1875 йилда генерал—лейтенант княз Голицен раҳбарлигида Санкт—
Петербургда чоп этилади. Бош штаб генерал лейтенанти М.Иваниннинг бу 
асари ўз даври учун жуда долзарб ахамиятта эга бўлади. Ўрта Осиё 
истилосини 
қарийб 
якунлаган 
Россия 
империяси 
бу 
ўлкада 
мустамлакачилик сиёсати дастурини ишлаб чиқаётган айни шу махалда 
китобдаги мулоҳазалар ва тавсиялар жуда асқотар эди. 
Муаллиф бутун жаҳон тарихида ўзига хос из қолдирган икки буюк 
саркарда: Чингизхон ва Амир Темурнинг ҳарбий санъати, салоҳияти ва сафарли 
йўлига тарихан адолатли баҳо беради. XVII —XVIII асрлардаги урушларда 
Осиёнинг ҳарбий стратегияси ва тактикаси ўша вақтдаги Европадан устун 
бўлганини тан олди. Ҳусусан, у Амир Темурнинг Россияга кўрсатган тарихий 
хизматини ҳаққоний кўрсатиб 1395 йилда Олтин Ўрда хони Тўхтамишхон ва 
Амир Темур ўртасидаги жанг оқибатларини шундай таърифлайди: Шундай 
қилиб бу ислом ҳимоячиси, насронийларнинг бу дахшатли душмани Мухаммад 
пайғамбарни чин юракдан эъзозловчи бўлган зот Олтин Ўрданинг буткул 
кучсизланиши ва йиқилишининг асосий сабачиси бўлди ва бу билан 
Россиянинг унинг зулмидан халос бўлишини ҳамда бу қудратли христиан 
давлатининг юксалишини тезлаштирди». 
Генерал — лейтенант Иванин машҳур Наполен Банопарт қўшинни 
тузилиши ва уруш тактикаси бобида кўп жиҳатдан Амир Темур меросидан 
фойдаланганлигини ва унинг стратегиясининг ижодий ўзлаштиргани хусусида 
ҳам одилона фикрлар айтади. Рус ва Европа олимларининг оғзаки ва енгил— 
елпи асарларига қарама —қарши ўлароқ генерал олим Иванин ўз асарларини 
илмий жихатдан бақувват замнига қуради, эҳтиросга ва буюк давлатчилик 
туйғусига берилмай тарихда Амир Темурнинг тутган ўрнини холисона 
кўрсатади ва соҳибқиронни даҳолар даражасига кўтаради. Амммо бу ҳолат асар 
ғояси асосини ташкил қилмайди. Муаллиф ўз хулосасида кўзлаган мақсадини 
рўй-рост шундай баён қилади: «Ўйлайманки мабодо кудратли мусулмон 
мутаассиблиги портлаши юз берган ва ту билан бир вактда Чингизхон ёки 
Амир Темур каби бир 
АОХИЙ 
чиқиб қолган такдирда бизга тахлид соладиган 


умумий хавфнинг олдини
максадида Ўрта Осиё сиёсий жиҳатидан унинг 
хозирги ахволида тутиб туриш учун биз Англия билан дўстона_хамда ўзаро 
манфаатларга асосланган харакатлар килишга келишиб олишимиз керак 
бўлади». Бу сатрлар ёзилган 1874 йил Ўрта Осиё Россиянинг мустамлакаси, 
Туркистон генерел — губернаторлигига айлантирилганини ҳисобга олсак 
муаллифнинг мақсадини тушуниб оламиз. У Туркистонни қолоқ ўлка холида 
сақлаб туришга ундаётганини англаймиз, мусулмонларнинг озодлик 
ҳаракатларига қарши кучли Европа давлатлари ҳамкорлиги зарурлигига қилган 
ишорасини илғаб оламиз. 
Хусусан генерал Скобелев «Англия билан яна бир карич якинлашиш учун 
Осиёдаги барча мулкларимизлан воз кечсак хам бўлади» деган, Туркистон 
генерал губернатори К.П.Фон Кауфман эса «Англия билан Россиянинг 
Осиёдаги душмани битга у ҳам бўлса мусулмончилик ва ёввойиликдир» деб 
очик айтган. 
Генерал —лейтенант Иванин китобининг ғоявий мазмуни ва асосий 
мақсадини лўнда шундай ифодалайди: «Фикримча. мен Ўрта Осиёнинг бу икки 
буюк сиймосини тўлиқ курол — яроклари истилолар учун қўллаган барча 
воситалари хам бутун дунёни забт этиш учун бўлган интилишлари билан 
биргаликда етарлича таърифладим ва буларнинг бири ярим ёввойи холдаги 
халклар ичида хам миллионлаб ёввойи чўпонларни ўз хукму — иродасига 
бўйсиндириб, улардан дахшатли кўшинлар туза оладиган дахо зотлар туғилиши 
мумкин эканлигини исботлайди». Муаллиф фикрини давом эттириб Россия ва 
Хитойнинг ягона Туркистон вужудга келмаслиги учун биргаликда ҳаракат 
қилиши лозимлигини шундай ифодалайди: «Ўрта Осиё, унинг халқларини 
ягона бир жамиятга бирлашишига йўл қўймайдиган воситаларга эга бўлган 
икки кучли давлатнинг тасарруфида ёки таъсири остидадир. Хитой моҳирона ва 
айёр сиёсати билан Ўрта Осиёнинг шарқий қисмини ўз қўлларида тугаб 
турибди. Ўрта Осиёнинг қолган қисми бизнинг тасарруфимизда қисман эса 
таъсиримиз остидадир. Агар бу икки давлат соғлом сиёсат юргизса ва Ўрта 
Осиё ҳукмдорлари ўртасидаги истилочилик ниятларини бостириш учун 
ахиллик билан ҳаракат қилса у ҳолда Осиё узоқ вақтгача қонли ларзалардан 
ҳоли бўлиши мумкин». 
Демак, муаллифнинг бош ғояси Осиёни яъни Амир Темур, Бобур, 
Нодиршоҳ каби саркадаларни етиштирган ўлкани доимо асоратда, истибдод 
исканжасида ва Европага қарам ҳолда ушлаб туришдир. 
Улар Ўрта Осиёни босиб олгандан сўнг Туркистон ўлкасини ўзлаштириш 
борасида мустамлака маъмуриияти фаолиятини 1882 йилда тафтиш қилган 
махфий маслаҳатчи Гирс Туркистонда 2406000 ахоли яшаганини ва улардан 
1.200000 эркаклар эканлигини аниқлагани тасодифий эмас. 
Россия империяси Фарғона вилояти ҳарбий губернатори Н.И.Корольков 
ишлаб чиққан дастурни тўла — тўкис амалга ошира бошлади. 1898 йилда 
Андижон қўзғолонини бостирган Корольков Мингтепадан Андижонгача 
жойлашган ерлардаги барча ахолини Россиянинг ички ноқарутупроқ ерларига 
кўчиришни тавсия қилган эди. «Бу тадбир, — деб ёзган эди у Николай II га — 


сиёсий жиҳатдан катга ахмият касб этиб Фарғонадаги рус элементини 
кучайишига олиб келади». 
Фарғона вилояти ҳарбий губернатори худди шундай режа асосида иш 
тутиб, халққа расман империя ичкарисидаги мужикларни бу ерга чақириш ва 
«гуноҳкорлар» ерларини уларга тақсимлашни эълон қилди. Мингтепа қишлоғи 
тўпга тутилиб, иморатлари ер билан теп — текислангандан сўнг 450 хоналик 
қўрғон лойиҳаси режалаштирилди. Қурилиш ишларига маҳаллий аҳоли 
мардикор сифатида жалб этилди. Посёлкага «Марҳамат» номи берилди. 
Ҳакандаги Авғон боғ деган машхур зиёрат тажрибагоҳидаги аграномни 18 —
май куни қўзғолончилар ўлдиргани учун ана шу жойда 500 хонадоннинг 
иморатлари боғ —роғлари ҳам ер билан текислаб ташланди. Қаршилик 
қилганлар отиб ўлдирилди. Андижон шаҳрининг боғу-бўстони Ҳаканд қишлоғи 
«Духовский майдони» деб аталган рус қўрғонига айлантирилди. У ўзбеклар 
ўртасида «Вайрона —вайрона» номи остида ёмон отлиқ бўлиб қолди. 
Қизил империя йилларида Ўзбекистон тарихини тахлил қилиш шуни 
кўрсатадики, марксча мафкурага таянган шўро ҳокимияти оёққа тура бошлаган 
пайтларидаёқ кенг халқ оммасининг манфаатларини ўзидан узоқлаштирувчи 
тоталитар жамиятни барпо қилишга, ўлка халқларининг миллий ҳусусиятини 
барҳам топтиришга қаратилганди. 
Октябр тўнтарилишининг илхомчиси В.И.Ленин шўро бошқарув тизими 
пролетар давлати аҳолининг кўпчилик қисми учун демократик ҳуқуқлар ва 
эркинликларни таъминлаб берувчи тизимдир деб уқтирар эди. Бироқ шўро 
давлати тавсия этган ленинча ақидаларга таянган сиёсий демократизм ва 
иқтисодий, ижтимоий ва маънавий бошқарув ўртасидаги зиддиятлар яққол 
юзага чиқди. Бу мафкура аслида партия ва унинг доҳийлари диктатурасини 
ўрнатишга қаратилган эди. 

Download 0.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling