Мазкур маъругшлар м


Download 0.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/43
Sana15.03.2023
Hajmi0.57 Mb.
#1269568
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   43
Bog'liq
маънавият асослари

 
Мафкура соҳасида: 
- режа асосида ишлаш, ҳаётнинг бошқарувчанлиги, яратувчилик меҳнати 
ҳақидаги ақидалар сингдирилиб, синфий манфаатлар ва қадриятларнинг 
миллий ва умуминсоний қадриятлардан устунлиги ҳақидаги фикрлар тарғиб 
этила бошлади. 
 
Миллий ва миллатлараро муносабатлар соҳасида: 
- миллатлар ва этник гуруҳларнинг ялпи тенглаштирилиши хамда
ёппасига бирхиллаштирилишига қаратилган жадал байналмилалчилик 
сиёсатининг зўр бериб тарғиб қилиниши; 
- халқнинг туб миллий илдизларидан, маънавий ахлоқий мероси ва 
инқилобдан олдинги ўтмишидан бегоналлашуви, олий ҳокимият томонидан туб 
миллий манфаатларини назар — писанд қилмаслиги ва унутиши, миллий онг 
шуурининг манқуртлаштирилиши; 
- буюк давлатчилик шовинизмининг давлат даражасида намоён бўлиши 
ва ёппасига русчалаштириш сиёсатининг амалга оширилиши; 
- миллий давлат мутсақиллигига интилишнинг ҳар қандай кўринишини 
куртаклигидаёқ бўғиб ташланиши; 
Туркистонда XIX асрнинг 70 —йилларида Россиянинг мустамлакачилик 
тартибларига қарши халқ озодлик ҳаракатлари бошланган. Жумладан 1873—
1876 йилларда Мулла Исоқ, 1898 йилда Мухаммад Али Собир ўғли (Дукчи 
Эшон) раҳбарлигида, 1892 йилда вабо касали тарқалиши муносабати билан 
Туркистон маъмурлари томонидан мусулмон қабристонларининг беркитиб 
қўйилиши натижасида бошланган умумхалқ қўзғолонлари мустамлакачилик 
сиёсатига қарши кучли зарба бўлди. 


Келтирилган мисоллардан кўриниб турибдики, XIX асрнинг 60 — 90 
йилларида Туркистонда бўлган барча халқ озодлик ҳаракатларининг марказида 
марифатпарвар зиёлилар турган. 
XX асрнинг бошларига келиб, Ўзбекистондаги ислом дини жамоаларига, 
уларнинг рахнамолари, зиёлиларига нисбатан мустамлакачилик сиёсатининг 
тобора янги чоралари қўлланила бошланди. Натижада бошқа жойларда 
бўлганидек, Ўзбекистонда ҳам илғор ғоялар билан йўғрилган халқ миллий 
озодлик уюшмалари, ташкилотлари тузила бошланди. Янги ташкил топган 
шўрои ислом, жадидлар уюшмаларининг тепасида ўз даврининг етук шайхлари, 
олимлари, маърифатчилари Маҳмудхўжа Беҳбудий, Мунавварқори Абдурашид 
ўғли, Абдулла Қодирий, Чўлпон, Фитрат кабилар турган валилар. Уларнинг 
мақсади Туркистон диёри халқларини мустамлакачилик зулмидан озод қилиб, 
мустақил ягона Туркистон давлатини барпо этиш эди. Ана шундай улуғ мақсад 
билан Туркистондаги барча маърифатпарвар, жамоалар, жадидлар уюшмалари 
бирлаштирилди. Мустамлакачилик 
даврининг 
мафкурачилари, шўро 
жамиятининг тарихчилари «Панисломизм», «Пантуркизм» деб атаган ана шу 
ташкилотларга 
Ўзбекистоннинг 
мустақиллиги 
учун 
курашган 
аждодларимизнинг биринчи вакиллари ғоявий раҳбарлик қилган эдилар. Улар 
ҳеч қачон улуғ исломчилик, улуғ туркистончилик ниятида бўлмаган. 
«Панисломизм», «Пантуркизм» бу мустамлакачи мафкурачилар тарғиб қилган, 
уларнинг манфаатига мос иборалардир. 
Орадан кўп вақт ўтмасдан М.Фрунзе қўмондонлигидаги қуролли кучлар 
«Махаллий меҳнаткашларга ёрдам бериш» ниқоби остида Хоразм ва Бухоро 
хонликлари ҳудудларига бостириб кирдилар. Армия нафақат амир, хон 
ҳокимиятига қарши курашдилар, балки шунингдек, Хива ва Бухоро ва бошқа 
шаҳарлардаги масжид, мадраса биноларини самолёт ва оғир қуроллардан 
бомбардимон қилдилар. Кўплаб ислом обидалари харобага айлантирилди. 
Шундай қилиб, Ўзбекистонда ислом динини қарор топиши ва 
ривожланиши тарихда биринчи марта XIX асрнинг иккинчи ярми, XX асрнинг 
бошларида яъни Россиянинг Туркистондаги мустамлакачилик сиёсати 
шароитида унинг фаолияти ҳар томонлама чекланди, гаъқиқланди. Акс ҳолда 
Россияни мустамлакачилик сиёсати ўзига қулай йўл очиб, муваффақият қозона 
олмас эди. 
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов мамлакатимиз Олий 
Мажлиси иккинчи чақириқ биринчи сессиясида сўзлаган «Озод ва обод ватан
эркин ва фаровон ҳаёт — пировард мақсадимиз» номли нутқида Марказий Осиё 
минтақасида ҳам иқтисодий, ҳам маънавий, ҳам сиёсий жиҳатдан ягона 
муҳитни ташкил қилиш — бугунги куннинг энг долзарб масаласи эканлигига 
тўхталиб, қозоғистон, Туркманистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон 
халқлари вакилларидан иборат, ушбу мақсадларга хизмат қиладиган, 
жамоатчилик ҳаракатини тузиш ҳамда унинг «Туркистон— умумий уйимиз» 
деб номланиши айни муддао бўлишлиги ғоясини илгари сурди. Юртбошимиз 
кенг жамоатчилик, биринчи навбатда, ижодкор зиёлилар —ёзувчилар, 
тарихчилар ва бошқалар бундай муҳим ҳаётимизни, тақдиримизни ҳал қилувчи 


масалага диққат эътиборларини, ташаббусларини қаратадилар деган умидни 
билдирди. 
Эртанги кунимиз маънавиятимизнинг даражасига, у эса ўз навбатида, 
унинг уриб турган юраги — фалсафа илмининг қамрови ва етуклигига 
боғлиқдир. Агар, маънавият моддий ҳаётни юксакликка кўтариш дастаги 
вазифасини бажарса, фалсафа бутун маънавият учун шундай дастак вазифасини 
бажаришга даъваг этилган. Чунки, оламнинг сир—асрорини очиш, табиий, 
тарихий, маънавий жараёнлар тубида ётган моҳиятлар, қонуниятлар дунёсини 
кашф этиш, сабабларининг сабабларини, ибтидолар ибтидосини аниклаш 
имконияти, беқиёс умумлашган, айни пайтда мазмунан энг бой тушунчалар 
билан иш кўрўвчи фалсафа илмигагина берилган. 
Қадимий Туронзамин халқлари Хоразмий, Фарғоний, Форобий, Беруний, 
Ибн Сино, /аззолий, Абдулвафо Жузжоний, Умар Ҳайём, Насриддин Тусий, 
Қозизода Румий, Улуғбек, Коший, Али Қушчи, Алишер Навоий, Чўлпон, 
Фитрат ва бошқа умумий маънавий аждодларининг табаррук номлари билан 
хақли равишда, бирдай фахрланадилар. 
Аммо инсониятнинг маънавияти ҳазинасига ўзининг бебаҳо дурдоналари 
билан бетакрор ҳисса қўшган халқларимизни тақдир ҳамиша ҳам эркаламади. 
Минг афсус ва надоматлар бўлсинким, буюк алломаларимизнинг бебахо 
кашфиётлари, мерослари узоқ даврлар мобайнида уларнинг ўз ватанларида 
унутилишга маҳкум этилди. 
Марказий Осий мамлакатларини қамраб олган миллий истиқлол 
истиқболлари нафақат маънавиятимиз, фанимиз жумладан, минтақа ижтимоий, 
фалсафий 
фикри 
ривожининг 
қудратли 
омили 
бўлишга, балки 
мустақиллигимизни мустаҳкамлаш эҳтиёжларининг ўзи ҳам уларнинг жиддий 
заминига таянишни тақазо этишга даъват этилгандир. 
Бу хол Туронзамин маънавияти, ижтимоий — фалсафий фикрларнинг 
кечаги ҳусусан уларнинг мустабид шўролар тузуми шароитидаги аҳволига 
танқидий назар ташлашимизни тақазо этмоқда. 
Негаки, айни мана шу даврда жамиятнинг бошқа жабҳалари каби 
минтақамиз халқлари муштараклигини маънавий негизи — ижтимоий — 
фалсафий фикри ҳам кишанбанд қилинган эди. 
Аслида, халқимизнинг фалсафий мероси бошқача тақдирга лойиқ эди. 
Шарқ, шу жумладан Марказий Осиё халқлари фалсафий фикрини ғарбникидан 
пастга уриш, уни камситиш ҳоллари бўлтан экан, демакки бунинг асл сабабини 
янги даврдан бошлаб, ғарбнинг Шарқ устидан ҳукмронлик қилиши, унинг 
бунга томон интилиши, сайи ҳаракатлари доирасидан ахтармоқ зарур. Мабодо, 
маънавиятимизнинг бундан буён ҳам кейинги 100 йилликлар давридагидек, 
аянчли ахволга тушиб қолишини истамасак, дарихдан тегишли аччиқ сабоқлар 
чиқариб мустақилликни қўлдан бермасликка, бунинг учун нимаики талаб 
қилинса шуларни уддалашга, жумладан мазкур тақдир томон олийжаноб 
мақсад йўлида халқларимиз, давлатларимиз фаолиятларининг муштараклигини 
таъминлашга қодир бўлмоғимиз зарур. 

Download 0.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling