Мазкур маъругшлар м
Download 0.57 Mb. Pdf ko'rish
|
маънавият асослари
Андижон 1998 йил.
12—Мавзу: Маънавий—баркамол инсон тушунчаси. Унинг шарқона таърифи. Комил инсон муаммоси. РЕЖА 1. Маънавий баркамол инсонни тарбиялаш замон талаби. 2. Маънавий баркамол инсонни Шарқона фазилатлари. 1. Комил инсон тушунчаси ўрта арсларда ишлаб чиқилган бўлиб, мусулмон Шарқида асосан исломий нуқтаи назардан таърифлаб келинган. Аслида «комил инсон» тугунчасининг дунёвий мазмуни борлигини ҳам эътибордан соқит қилиш мумкин эмас. Унинг фалсафий маъноси умуммиллий аҳамиятга эга ва умуминсоний қадрият сифатида асрлар давомида сайқал топиб, ривожланиб келмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов «Ўзбекистон XXI аср бўсағасида...» деган асарида Шарқ фалсафасининг бир қисми бўлган ислом цивилизациясининг фазилатларини чуқур тушинишнинг истамаслик кайфиятини танқид қилган эди. «Комил инсон» тасаввуф адабиётида кўп марта тилга олиниб мунозараларга сабаб бўлган ва бу ҳақда махсус китоблар ёзилган. Шулардан Ибн ал —Арабий, Хусаин Воиз Кошифий, Сайдий Абдулқодир Гилоний, Азизиддин Насафийларнинг рисолаларини кўрсатиш мумкин. Ибн ал —Арабий наздида комил инсонни Аллоҳ нурдан яратган. Ислом илмининг билимдонлари кўрсатишича, илоҳий нур барча мавжудотлардан, ҳатто ер ва осмондан ҳам аввал яратилгандир. Арабийнинг фикрига қараганда тангри таоло илоҳий нурдан аҳли аввални яратди ва унинг суврату шаклини «Комил инсон» қиёфасида зухур этди. Шу маънода Аллоҳ одамни рахмон суратида яратди, деган ҳадис мавжуд. (қаранг Комилов Н. Тасаввуф. Т. 1996 1—китоб 145 —бет). Ибн Арабийнинг Таъкидлашига кўра, комил инсоннинг ердаги тимсоли ҳазрати пайғамаримиз Мухаммад Саллолоху Васалламдир. Ул зот вужудида ақлий, руҳий камолот, дунёвий ва илоҳий билимлар жамулжам эди. Алишер Навоий «Ҳайратул аброр»идан олинган қуйидаги байтда Мухаммад Алайхиссаломнинг Одам атодан бурун борлиги айтилган: «Улки одамдин бурун ул бор эди, ҳам Ноиби, ҳам соҳиби асрор эди». Бу ҳикмат замирида Аллоҳнинг одамга бўлган буюк мухаббати ётади. Кетма — кетлиги жиҳатдан олам биринчи, одам иккинчи барпо бўлди, лекин оламни яратишдан мантиқан кўзланган мақсад одам эди. Одам — мақсад, олам — воситадир. Буни Азизиддин Насафийнинг «Комил Инсон» рисоласида ҳам кўриш мумкин. У айтадики «инсон олами сағир (кичик олам), илоҳий ва моддий олам биргаликда олами кабир» (улуғ олам)дир. Улуғ оламдаги жамики нарса ва ҳусусиятлар кичик оламда мавжуддир, инсон катта оламнинг кичрайтирилган нусхасидир. Насафий комил инсонга таъриф бериб, «комил инсон, деб шариат ва тариқат ва ҳақиқатда етук бўлган одамга айтадилар», дейди. Бошқача айттанда комил инсон шундайки, унда тўртта нарса камолга етган бўлади: Яхши сўз. Яхши феъл. Яхши ахлоқ ва маориф. Демак, олим наздида, комил инсон биринчидан, реал одам, у яхши с ифатларни эгаллаш орқали комиллашади. Иккинчидан комил инсон мартабаси тариқат ва риёзат йўли билан қўлга киритилади. Комил инсон халққа яхшилик келтиради, кишилар мушкулини осон қилади, оламни эса анча кулфатлардан сақлайди. Мавжудот ичра комил инсондан кўра улуғроқ ва донороқ нарса йўқ. Тасаввуфда комил инсон, бир томондан худо билан одамлар ўртасидаги воситачи, илоҳий амир, ғойиби асрорни оддий одамларга стказувчи улуғ зотдир. Иккинчидан, Пайғамбардан бошқа зотларга комил инсон истилоҳи шартли равишда, ҳурмат — эҳтиром белгиси сифатида қўлланилади. Тасаввуф аҳли айтадики, эркин фаолият учун инсонга ихтиёр берилган, у ҳаракат қилиб комилликка эришуви мумкин. Азизиддин САФИЙ «камолотни икки белгиси бор, биринчиси — яхши ахлок, пккинчиси —ўз ўзини танишдир» — деб таъкидлайдилар. Биз юқорида комил инсон ғояси шариат ва тасаввуф илмида қандай қўйилганлиги тўғрисида баъзи тафсилотларни баён этдик. Комил инсон тушунчасининг илмий фалсафий жиҳатдан тавсифладик. И.АКаримов «Ўзбекистон XXI аср бўсағасида...» асарида «Диннинг юксак ролини эътироф этиш билан бирга, диний дунёқараш тафаккурнинг, инсоннинг ўчини ўраб турган дунёга, ўзи каби одамларга муносабатининг ягона усули бўлмаганлигинини ҳам таъкидлаш зарурдир», — (ўша асар 36 —бет) деган эди. Дархақиқат, дунёвий фикр, дунёвий турмуш тарзи ҳам мавжуд. У дин ва диний турмуш тарзи билан ёнма —ён яшаб ривожланиб келган деган фикрни уқтиради. Таъкидлаш лозимки, Ўзбекистоннинг асосий Конституциясида дунёвий давлат қуриш назарда тутилганлиги учун боғча, мактаб, олий ўқув юртлари ва бошқа муассасалардаги таълим — тарбия тизими жараёнида илмий — фалсафий дунёқараш шакллантирилади. Ёшларда дунёқараш илмий-фалсафий йўналишда бўлиши, диний дунёқараш эса республикада дунёвий давлат манфаатлари доирасида ривожланиши керак. Чункиилий-фалсафий дунёқарашда диний ва ва миллий экстремизмга қарши ўзига хос тўсиқ юзага келаи. Айни пайтда айтиш лозимки, комил инсон тўғрисидаги илмий фалсафий таълимот ўз моҳияти, ижтимоий вазифаси ва мақсадлари билан диний-тасавуфий қарашлардан фарқ қилади. Download 0.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling