Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ ва амалдаги норматив ҳужжатлар (давлат ва давлатлараро стандартлар, қоида, низом ва бошқалар) талаблари ҳисобга олиниб тайёрланган
Download 0.52 Mb.
|
1 ОПБ узб.1
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ковшли элеваторлар
Шнекли конвейерлар
129. Шнекли конвейерларнинг тарновлари (новлари) ечиш ва ўрнатиш қулайлиги учун ечиб олинувчи зич ёпиладиган даста (илгак)ли металл қопқоқлар билан бекитилган бўлиши керак. Туйнукларни бекитувчи шиберлар хизмат кўрсатиш учун қулай ва хавфсиз жойларда жойлашган бўлиши керак. Конвейер ишлаётган пайтда тарновнинг қопқоғини олиш, унинг устига чиқиш, шунингдек материал билан таъминловчи ва туширувчи туйнукларни тозалаш тақиқланади. Шнекли конвейерлар механизмларининг ишчи органларини назорат қилиш учун қопламаларда зич ёпиладиган қопқоқли кузатиш дарчалари (люкчалар) кўзда тутилиши керак. 130. Шнек қопламаларининг қопқоқлари (махсус кузатиш дарчалари ва люкчалардан ташқари) шнеклар ишлаётганда уларнинг айланадиган қисмларига тегишга йўл қўймайдиган блокировка билан жиҳозланган бўлиши керак. 131. Шнек ишлаётганда ташилаётган материалдан намуна олиш учун автоматик намуна олиш мосламалари кўзда тутилган бўлиши керак. Қўлда намуна олиш фақат конвейер тўхтаганда амалга оширилиши мумкин. Ковшли элеваторлар 132. Қуруқ чангийдиган маҳсулотлар ташиладиган элеваторлар бутун узунлиги бўйича зич қопламалар билан бекитилиши лозим. Юкни ортиш ва тушириш жойлари зич панажойлар билан жиҳозланган бўлиши керак. Элеваторлар механизмларининг ишчи органларини назорат қилиш учун қопламаларда зич ёпиладиган қопқоқли кузатиш дарчалари (люкчалар) кўзда тутилиши керак. Кузатиш дарчалари ўртасидаги масофа – кўпи билан 4,0 м. 133. Элеваторни кузатиш дарчалари қопқоқларида элеватор юритмаси билан автоматлашган блокировка бўлиб, қопқоқ очиқ бўлса, элеваторни юргизилишига йўл қўймаслиги керак. 134. Элеватор қопламалари унинг тебранишини олдини олиш учун баландлиги бўйича устёпмаларга ҳаракатчан маҳкамланган бўлиши керак. 135. Элеватор каллагининг хизмат кўрсатиш майдончасидан бино шипи (устёпмаси) гача масофа камида 1,8 м бўлиши керак. 136. Тортиш қурилмасига хизмат кўрсатиш учун элеватор бошмоқлари атрофида кенглиги уч томондан камида 1,0 м, тўртинчи томондан эса камида 0,8 м бўлган ишчи майдонча кўзда тутилиши керак. Элеватор бошмоғи пол сатҳидан пастда (ўрада) жойлашган бўлса, ўра деворидан элеватор кожухигача масофа уч томондан камида 1,2 м, тўртинчи томондан эса камида 0,8 м бўлиши керак. Ўрага тушиш учун зина қурилган бўлиши керак. Ўра люкли яхлит қоплама билан ёпилиши керак. 137. Элеватор занжири (тасмаси) тортилишини тартибга солиш механизми пол (майдонча) сатҳидан 0,7 - 1,2 м масофада жойлашган бўлиши керак. 138. Барча элеваторлар ковшли занжир (тасма)нинг орқага ҳаракатланишига йўл қўймайдиган тормоз қурилмалари ва занжир (тасма) узилганлигини билдирувчи сигнал қурилмалари билан жиҳозланиши керак. 139. Элеваторда бошмоқ жойлашган жойда ҳам, элеватор каллагида ҳам авария вазияти учун узиб-улагичлар бўлиши керак. Элеватор битта жойдан юргизилиши керак. 140. Авариядан бошқа ҳолларда ковшли элеватор юритмасини тўхтатиш, фақат юклаш қурилмаси токдан узилгандан кейин ва барча ковшлар юкдан бўшатилгач, амалга оширилиши керак. Элеваторни токдан узиш қурилмаси юклаш механизмининг ишга тушириш қурилмаси билан блокировка қилинган бўлиши керак. 141. Элеватор ишлаётган пайтда қуйидагилар тақиқланади: а) ковшни кўтарувчи занжир (тасма)лар тортилишини ростлаш; б) элеваторда бирорта таъмирлаш ишларини бажариш ёки ковшларни ёпишиб қолган материалдан тозалаш. Download 0.52 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling