Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ ва амалдаги норматив ҳужжатлар (давлат ва давлатлараро стандартлар, қоида, низом ва бошқалар) талаблари ҳисобга олиниб тайёрланган
Download 0.52 Mb.
|
1 ОПБ узб.1
7 §. Тўсиқлар
75. Хавф туғдирувчи ҳаракатланадиган қисмларга эга барча техник қурилмалар ГОСТ 12.2.062-81 «ССБТ. Ишлаб чиқариш ускунаси. Ҳимоя тўсиқлари» ва тегишли амалдаги стандартлар талабларига биноан тўсилган бўлиши керак. Истисно сифатида функционал вазифасига кўра тўсиш рухсат этилмайдиган, шунингдек 2,5 м дан ортиқ баландликда жойлашган ва хавф туғдирмайдиган ҳаракатланувчи қисмлар ҳисобланади. Тўсиқлар техник қурилма билан бир комплектда етказиб берилиши ёки лойиҳада кўзда тутилган бўлиши керак. Техник қурилмалар тўсиқлари носоз ёки ечиб олинган бўлса ишлаши тақиқланади. Ҳаракатланувчи қисмлар тўсиғи турғун бўлиши керак. Агар техник ёки технологик сабабларга кўра турғун тўсиқ ўрнатиш имкони бўлмаса, ечиладиган ҳимоя ва тўсиқ конструкциялардан фойдаланиш рухсат этилади. Тўсиқлар яхлит металл ёки тўрсимон кўринишда ясалади. Тўрсимон тўсиқ катакларининг ўлчами кўпи билан 20 x 20 мм бўлиши керак. Агар техник қурилмаларнинг ижро органлари инсонлар учун хавф туғдирса ва тўсиш имкони бўлмаса, техник қурилмани ишга туширилганлиги тўғрисида огоҳлантирувчи сигнализация ва уни тўхтатиш ҳамда электр энергия манбаларидан узиш воситалари кўзда тутилиши керак. 76. Техник қурилмаларнинг ичига жойлаштирилмаган контрюклар юқорида кўрсатилгандай тўсилиши, ёки одамларнинг хавфли ҳудудга киришига йўл қўймайдиган ёпиқ йўналтирувчи қурилмалар (қудуқлар, қувурлар, шахталар)да жойлаштирилиши керак. Тишли, тасмали ва занжирли узатмаларда, уларнинг жойлашиш баландлиги ва ҳаракат тезлигидан қатъий назар, ечиладиган яхлит тўсиқ бўлиши керак. 77. Ечиладиган, кўтариладиган ва суриладиган тўсиқлар, шунингдек улардаги қопқоқ ва шитлар уларнинг бехосдан очилиши ёки ечилишига йўл қўймайдиган қурилмалар (қулфлар, электр қулфлар, махсус асбоблар билан очиш ва ҳоказолар) билан жиҳозланиши, зарур ҳолларда тўсиқ очилганда ёки ечилганда иш жараёнини тўхташини таъминловчи блокировкага эга бўлиши керак. 78. Техник қурилмалардаги тўсиқларнинг созлиги ҳар сменада текширилиши керак. Аниқланган носозликлар зудлик билан баратараф этилиши керак. 79. Техник қурилмалар ишлаётган пайтда ҳаракатланувчи қисмлари ва тўсиқларни таъмирлаш, қўлда тозалаш ёки маҳкамлаш тақиқланади. 80. Тўсиқни таъмирлаш учун ечиб олиш фақат техник қурилма тўлиқ тўхтагандан кейин рухсат этилади. Таъмирлаш, кўрик, тозалаш ишларидан кейин ишга тушириш тўсиқлар ўз жойига ўрнатилгандан сўнг ва унинг барча қисмлари маҳкамлангандан кейин рухсат этилади. Download 0.52 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling