Мазкур Қоидаларнинг рус тилидаги матни Ўзбекистон Республикаси


III. Наряд бўйича кўп занжирли ҲЛ да, ҲЛ нинг кесишган


Download 0.83 Mb.
bet22/66
Sana13.02.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1192688
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   66
Bog'liq
ТБ янги

III. Наряд бўйича кўп занжирли ҲЛ да, ҲЛ нинг кесишган
жойларида, ҲЛ нинг турли участкаларида бажариладиган ишлар

128. Ҳар бир ҲЛга, кўп занжирли электр узатиш тармоқларининг ҳар бир тармоғига алоҳида наряд берилади. Бир неча ҲЛга (занжирларига) қуйидаги холларда битта наряд берилади:


барча занжирлардаги кучланиш олиб ташланганда ёки кўп занжирли ҲЛ нинг бирор-бир занжиридан кучланиш олинмаганда кучланиш остида бажариладиган ишларга;
ҲЛ нинг бир-бири билан кесишган жойларда бажариладиган ишлар;
трансформатор пунктлари ёки комплект трансформатор пунктлари ўчирилган 1000 В кучланишгача бўлган электр узатиш тармоқларида навбатма-навбат бажариладиган ишларга;
бир нечта ҲЛ нинг ток ўтказмайдиган қисмларидаги кучланишни олмасдан туриб бир турдаги бажариладиган ишларга.
129. Нарядда таъмирланаётган ҲЛ ни қайси электр тармоғи кесиб ўтган бўлса, уни ўчириш ва ерга улаш кераклиги кўрсатилиши шарт (ерга улагичларни иш жойи яқинига, ҳамда мазкур Қоидаларнинг 168 бандида кўрсатилган жойларга ўрнатиш билан билан). Ҳудди шундай кўрсатма агар иш шароити таъмирланаётган электр узатиш тармоғи яқинидан ўтган электр узатиш тармоғи яқинидан ўтган электр тармоғини ўчириш талаб қилинадиган бўлса у ҳақда ҳам худди шундай кўрсатма нарядда қайд қилиниши керак. Бунда таъмирланаётган электр узатиш тармоғини кесиб ўтаётган ёки яқинидан ўтган электр узатиш тармоғини ерга улаш, бригадани ишлашга ижозат беришдан олдин бажарилиши керак. Ушбу электр узатиш тармоқларида ерга улагични иш тўла тамомланмагунича олиш ман қилинади.
130. Иккита анкер оралиғи 2 километрдан ошиқ бўлса симларни (тросларни) осиш ва алмаштиришдан бошқа ишларда ўчирилган тармоқларда бригада аъзоларини 2 километрдан кўп бўлмаган участкада тақсимланишига ижозат берилади. Бундай пайтда бир бригада участкасининг узунлигини наряд берувчи белгилайди.
Агар бригада кучланиш остида электр узатиш тармоғини ток ўтқазувчи қисмида иш бажарадиган бўлса, у бир устунда (2 устун оралиғида) ёки икки ёнма-ён турган устунда туриши керак.
131. Бригада битта наряд бўйича ҲЛ нинг ҳар хил участкаларда, таянчларида ишлаганда, бригадани бир иш жойидан бошқа иш жойига кўчириш расмийлаштирилмайди (наряднинг 3-жадвали, мазкур Қоидаларнинг 3- иловаси).

Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling