Мазкур Қоидаларнинг рус тилидаги матни Ўзбекистон Республикаси


боб. Асосий тушунчалар ва атамалар


Download 0.83 Mb.
bet2/66
Sana13.02.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1192688
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   66
Bog'liq
ТБ янги

1 боб. Асосий тушунчалар ва атамалар
1. Мазкур Қоидаларда қуйидаги тушунчалар ва терминлар ишлатилган:
маъмурий техник ходим – район энергетика бошқармалари, корхоналари, цехлари, лабораториялари, электр тармоқлари тумани ва участкалари раҳбарлари, уларнинг ўринбосарлари, ҳамда маъмурий вазифалар юклатилган муҳандис, техник ва усталар;
бригада (наряд ёки фармоиш бўйича)  таркибида иш бажарувчи ёки назорат қилувчи билан биргаликда икки ва ундан кўп аъзолари бўлган бригада;
баландликда бажариладиган ишлар - ишчи тўшама, том ёки ер юзасидан 5 метр ва ундан юқори баландликда монтаж мосламалари билан ёки бевосита констукция қисмларидан, ускуналарда, машина ва механизмларда туриб бажариладиган ишлар. Бундай ҳолларда иш жараёнининг барча лаҳзаларида ва жойдан-жойга ўтишда ишчини баландликдан йиқилишини асрайдиган ягона воситаси бўлиб ҳимоя камари хизмат қилади;
электр узатиш ҳаво линияси (кейинчалик ҲЛ) - очиқ ҳавода жойлашган симлар орқали электр энергия юбориладиган ва изоляторлар ва арматуралар ёрдамида устунларга ёки кронштейн ва таянчлар ёрдамида иншоотларга (кўприклар, йўлларга ва ҳоказоларга) мустаҳкамланган қурилма;
электр узатиш линиясини бошланиш ва охири деб, линия порталлари ёки тақсимловчи қурилма (кейинчалик ТҚ), шаҳобчалар учун эса - шаҳобчага ажралган ердаги таянч ва линия порталлари ёки тақсимловчи қурилмага кирувчи қисми қабул қилинади. Бунда порталдаги ҲЛ томонидаги порталга осилган осма изоляторлар, ҳамда симлар маҳкамланган қисқичлар ҲЛ га қарашлидир. Ушбу порталдан подстанциядаги тақсимловчи қурилмалар томонига тортилган осма изоляторлар, бошқа порталлар орасидан тортилган сим, ҳаво электр узатиш линияси симидаги ҳар хил ускуналарга (ўчириш-ёқиш аппаратларига, разрядникларга, алоқа конденсаторларига ва ҳоказоларга) тушган симлар, ҳамда юқори частотали тўсиқлар ҳаво электр узатиш линиясига қарамайди;
кучланиш таъсир доирасидаги электр узатиш ҳаво линияси - 110 кВ ва ундан юқори кучланишли ҳаво электр узатиш линияларининг ўқ чизиғидан: 110 кВ кучланишли ҲЛ учун  100 м; 220 кВ кучланишли ҲЛ учун 150 м; 500 кВ кучланишли ҲЛ учун  200 метр масофада, умумий узунлиги баъзи жойларда 2 километрдан кам бўлмаган ёки бор узунлиги бўйича ўтадиган ҲЛ ва ҳаво алоқа линияси (кейинчалик  ҲАЛ) кучланиш таъсири доирасидаги линияларга киради;

Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling