Мазкур Қоидаларнинг рус тилидаги матни Ўзбекистон Республикаси


Download 0.83 Mb.
bet4/66
Sana13.02.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1192688
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   66
Bog'liq
ТБ янги

механик қулф – бандли, калит билан беркитиладиган қулф;
бузилмаган электр майдонининг кучланганлиги - иш жараёни мобайнида одам бўлиши мумкин бўлган майдонда аниқланадиган одамлар бўлишининг таъсиридан ўзгарилмаган электр майдонининг кучланганлиги;
наряд-рухсат (наряд) - ишни хавфсиз бажариш учун жавобгар шахсларни, бригада таркибини, етарли даражада белгиланган хавфсизлик чораларини, ишни бошлаш ва тамомлаш вақтларини, иш мазмунини белгиловчи расмий махсус бланкда тузилган фармойиш;
хавфли таъсир – агарда симли алоқа ва симли хабар бериш занжирларида пайдо бўлган кучланиш ва токлар, алоқадан фойдаланувчи хизмат кœрсатувчи ходимга ва абонентларга хавф туғдирса, ёки бу занжирларга уланган асбоблар ва аппаратларни ишдан чиқарса;
тезкор – таъмирловчи ходим – бириктирилган электр қурилмалари ҳажмида тезкор хизмат кўрсатиш мақсадида тайёрлаб, махсус ўргатилган таъмирловчи ходим;
ҳаво электр узатиш линиялари ва ҳаво алоқа тармоқларини қўриқлаш майдони
ҳаво электр узатиш тармоғи бўйлаб, уларнинг ишлаб турган ҳолатида, энг четда жойлашган симлари чегарасидан: 1 кВ кучланишгача бўлган ҲЛ ва ҲАЛ учун  2 м; 1-20 кВ ҲЛ учун 10 м; 35 кВ ҲЛ учун  15 м; 110 кВ ҲЛ учун  20 м; 220 кВ ҲЛ учун 25 м; 500 кВ ҲЛ учун  30 метр текисликдаги масофада, тармоқнинг иккала томони бўйлаб, қўриқланадиган ер ва ҳаво майдони шакдидаги майдон.
Кемалар қатновчи сув ҳавзалари (дарёлар, каналлар, кўллар) устидан ўтган ҲЛ учун иккала томондан ҳаво бўшлиғи бўйича –100 м масофадаги майдон, кемалар қатнамайдиган сув ҳавзалари учун эса қуруқликдан ўтадиган ҲЛ учун қабул қиилинган вертикал текисликдаги масофалар майдони белгиланади;
кабелли электр узатиш линиялари ва кабелли алоқа линияларини қўриқлаш майдони
қўриқ майдони деб, ер остида жойлашган тармоқларнинг энг четдаги кабелидан икки томонга кабелли электр узатиш линиялари (кейинчалик  КЛ) учун 1 метрдан кабелли алоқа линиялари (кейинчалик  КАЛ) учун 2 метрдан вертикал текисликдаги масофа белгиланади.
сув ҳавзалари остидан ўтган кабел тармоқлари учун сув сатҳи ва сув туби оралиғи бўйича сув майдонининг кабелли электр узатиш тармоғи ва кабелли алоқа тармоғи бўйлаб, вертикал текислик чегарасида, энг четдаги кабелнинг иккала томонидан 100 метрдан нарига жойлашган қисми қабул қилинади.

Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling