Мазкур Қоидаларнинг рус тилидаги матни Ўзбекистон Республикаси
IV боб. Тезкор хизмат кўрсатиш ва ишларни бажариш
Download 0.83 Mb.
|
ТБ янги
IV боб. Тезкор хизмат кўрсатиш ва ишларни бажариш§1. Тезкор хизмат кўрсатиш 13. 1000 В кучланишдан юқори бўлган электр қурилмаларда якка ўзи хизмат кўрсатувчи навбатчи ёки тезкор таъмирлаш ходими, шунингдек, навбатчилик қилаётган катта навбатчи электр хавфсизлиги бўйича IV гуруҳга, қолган ходимлар эса III гуруҳга эга бўлиши шарт. 1000 В кучланишгача бўлган электр қурилмаларда якка ўзи хизмат кўрсатувчи навбатчи ёки тезкор-таъмирлаш ходими III гуруҳга эга бўлиши шарт. 14. Кучланиш остида бўлган электр қурилмаларни тўсиқсиз ток ўтказувчи қисмига мазкур Қоидаларнинг 2-иловалда қайд этилганидан кам масофага юк ўтказувчи ва бошқа машина ва механизмларнинг, ҳамда кишиларнинг яқинлашиши ман этилади. 15. Электростанция ва подстанция электр ускуналарини якка ўзи кўриб чиқишни электр хавфсизлиги бўйича III дан кам бўлмаган гуруҳга (кейинчалик гуруҳли ходим) эга бўлган навбатчи ёки тезкор-таъмир ходими, ёки V гуруҳга эга бўлган маъмурий техник ходим ёки корхона раҳбарияти бажариши мумкин. Электротехникага алоқаси бўлмаган ходимлар электростанция ва подстанция электр ускуналарини кўриб чиқишни ва экскурсияни корхона маъмурияти рухсати бўлганда, якка ўзи кўриб чиқиш ҳуқуқига эга бўлган IV гуруҳли ходим назорати остида ўтказилиши мумкин. Электр узатиш тармоғини кўриб чиқиш мазкур Қоидаларнинг 367 ва 368 бандлари талабларига биноан амалга оширилиши мумкин. 16. Ушбу электр қурилмаларда хизмат қилмайдиган ходимни электр қурилмага навбатчи ёки тезкор таъмирлаш ходими ёҳуд, якка ўзи кўриб чиқиш ҳуқуқига эга бўлган ходим ҳамкорлигида ижозат бериб киргизиш мумкин. Назоратчи ходим электр қурилмада ишлашга рухсат этилган ишчи хавфсизлигини тўла таъминлаши, ҳамда ток ўтказувчи қисмларга мутлақо яқинлашмаслик хақида огоҳлантирилиши керак. 17. Кучланиши 1000 Вольтдан юқори бўлган электр қурилмаларни кўриб чиқиш пайтида ток ўтказувчи қисмларга мазкур Қоидаларнинг 2-иловада кўрсатилгандан кам масофага яқинлашишига қарши қўйиладиган тўсиқлар билан жиҳозланмаган хона ва хужраларга кириш ман этилади. Тўсиқлар эшигини очиш ва тўсиклар, ҳамда ғовлар орқасига ўтиш ман этилади. Тўсиқларга бўлган талаблар Электр қурилмаларнинг тузилиш қоидалари. 4–бўлимда келтирилган. Кучланиши 1000 Вольтгача бўлган электр қурилмаларни кўриб чиқишда шчит, йиғмалар, бошқарув пульти ва бошқа қурилмаларнинг эшигини очишга рухсат этилади. Электр қурилмаларни кўриб чиқиш жараёнида бирон бир ишни бажариш ман қилинади. 18. 6-35 кВ кучланишли электр қурилмада ерга туташиш содир бўлса, ходимларни ёпиқ тақсимловчи қурилмада (кейинчалик ЁТҚ) 4 метрдан, очиқ тақсимловчи қурилмада (кейинчалик ОТҚ) ва электр узатиш тармоқда 8 метрдан кам масофага яқинлашишга фақат тармоқни тезда ўчириш, истеъмолчини бошқа тармоқдан улаш, ҳамда кучланиш таъсирига тушиб қолган шахсни қутқариш учун рухсат этилади. Бундай ҳолларда, электр қурилмада ишлатиладиган ҳимоя воситаларидан фойдаланиш керак. 19. Кучланиши 1000 Вольтдан юқори қўл юритмали ажратгич, алоҳидалагич ва узгичларни ўчириш ва ёқишда диэлектрик қўлқопдан фойдаланиш керак. 20. Сақлагичларни ўрнатиш ва олиб қўйишда кучланишни узиш қўйиш шарт. Кучланишни узиб ташловчи коммутацион аппаратлар ўрнатилмаган электр бирикмаларда, сақлагични кучланиш остида олишга ва ўрнатишга, шу тармоққа уланган истеъмолчи ўчирилган тақдирда рухсат этилади. Иккиламчи занжир ва ёритиш тармоқларида, кучланиш трансформаторида сақлагични қувватини олмасдан ва кучланиш остида, лекин юкламасиз, алмаштиришга рухсат этилади. 21. Кучланиш остида сақлагични алмаштириш керак бўлиб қолса, қуйидаги ҳимоя воситаларидан фойдаланиш зарур: 1000 В кучланишдан юқори бўлган электр қурилмаларда - диэлектрик қўлқоп ва ҳимоя кўзойнагини қўллаш билан изоляцияловчи омбир (штанга)дан; 1000 В кучланишгача бўлган электр қурилмаларда - изоляцияланган омбир (штанга) ёки диэлектрик қўлқоп ва ҳимоя кўзойнагидан фойдаланилади. 22. Коммутацион аппаратлар билан жиҳозланмаган ва 1000 В кучланишгача бўлган шчит ва йиғилмаларда ўрнатилган сақлагичлар усма-уст (фазалар вертикал жойлашган бўлса) сақлагични ўрнатишга ва олиб қўйишга юклама остида алмаштиришга рухсат этилади. Бунда кўзни ҳимоя қилиш воситаси ўрнига юзни ҳимоя қилиш воситасидан фойдаланиш тавсия қилинади. 23. Иш олиб борилаётган электр қурилма хужрасидан ташқари, қолган барча хоналар, хужра, шчит ва йиғилмаларнинг эшиклари қулфланган бўлиши керак. 24. 1000 В кучланишдан юқори бўлган электр қурилмалар (ёпиқ, комплектли, очиқ тақсимловчи электр қурилмаларнинг хоналар ва хужралари), ҳамда 1000 В кучланишдан юқори бўлган электр қурилма ташқарисида жойлашган 1000 В кучланишгача бўлган шчит ва электр қурилмалар шчити ва йиғилмаларнинг калитлари навбатчи ходим ҳисобида бўлиши шарт. Маҳаллий навбатчи ходим бўлмаган электр қурилмаларда калитлар маъмурий-техник хизматчи ҳисобида бўлиши мумкин. Ҳар бир калит рақамланган бўлиши шарт. Калитларнинг бир комплекти заҳирада сақланиши керак. Калитлар тилхат билан қуйидаги ходимларга берилиши керак: якка ўзи кўриб чиқиш ҳуқуқига эга бўлган ходимларга – барча хоналарнинг калитлари; тезкор-таъмирловчи ходимлардан ишлашга ижозат берувчи шахсга, иш раҳбари ва ишбошига, назорат қилувчига {ишлар хавфсизлиги учун жавобгар шахс (V бобни қаранг)} – фақат иш олиб борилиши учун ажратилган хона калити берилади. 25. Ҳар куни иш тугагандан ёки кўрикдан кейин калитлар қайтариб топширилиши керак. Навбатчи бўлмаган электр қурилмада иш олиб борилганда, калитлар кўрикдан ёки иш батамом тугагандан сўнг, узоғи билан кейинги иш кунидан кечиктирмасдан топширилиши керак. Электр қурилма жойлашган хона калитини узоқ муддатга бериш электр тармоғи корхонасининг тақсимловчи электр ускуналарида тезкор ўчириш-ёқиш ҳуқуқига эга бўлган истеъмолчи ходимга, ҳамда якка ўзи кўриб чиқиш ҳуқуқига эга бўлган навбатчига, тезкор-таъмирлаш ва маъмурий-техник ходимларга бериш заруратини корхона бош муҳандиси белгилайди. Калитни олиш ва қайтариш жараёни исталган шаклдаги иш журнали ёки тезкор-диспечерлик журналида қайд қилиниши керак. 26. Бахтсиз ходисаларда жароҳатланганни электр токи таъсиридан қутқариш учун электр қурилмадан кучланишни олиш зудлик билан рухсатсиз бажарилиши шарт. Download 0.83 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling